Бугун шимолда қор, водий ва Сурхондарё вилоятларидан ташқари бошқа вилоятларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. ❄️💧💦
Кундуз куни ҳаво ҳарорати шимолда
0...—5 даража совуқ, республиканинг бошқа ҳудудларида
+15...+20 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Сирдарё ва Тошкент вилоятларига кечга томон нам ҳаво оқимлари етиб келса, аввал Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига кириб келган нам ҳаво оқимларидан жойларга
жадал кўринишда ёмғир (эҳтимолий чақмоқ—момақалдироқ кузатилиши) ёғиши мумкин.
Нам ҳаво оқимлари кириб келиши пайти кучли шамоллар эсиб, унинг тезлиги
сониясига 20 метргача етиши прогноз
қилинмоқда.
Ўзгидромет
OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING
🌐 @Olot24_7