Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! dan repost
Юртимга кўз тиккан ғанимлар, овора бўлманг...
Куни кеча баъзи бир ҳуқуқдонлар нашр этган мақолага, ундан сўнг Озодлик телеграм канали орқали ёритилган мурожаатга кўзим тушди.
Нима эмиш, Ўзбекистонда мажбурий меҳнат авж олган, пахта теримига жалб қилинган, теримчиларга шароит яратилмаган.
Ҳоким пахта штабида овқатланади, деган куракда турмайдиган мантиқсиз мақола.
Хўш, пахтани текинга теришдими?
Бразилияда кофе мавсумида одамларга юмшоқ мебель беришадими? Россияда картошка йиғимида люкс хонага жойлаштиришадими?
Хитойда чой йиғим теримида меҳмонхонага ётқизишадими?
Ҳокимларга келсак, олдинлари ҳокимлар машинасидан тушмас, даланинг чангидан қўрқишарди. Мард ҳокимлар айнан ишчилар билан овқатланади. Бу дегани, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тенг дегани.
Агарда давлатларни инсон ҳаётига таққослаб ўргансак, Америка ота давлати минг йиллик тарихига эга, Россия амаки давлати 100 йиллик тарихига эга, Ўзбекистон эса ёш 28 ёшда. Шунга қарамай отаси-ю, амакисини йўлда қолдириб, уларга тенг келишга ҳаракат қилаётганида, қайси ғаним қараб туролади.
Ҳа, кўриб қўйинг, қийналса ҳам ҳалол меҳнати билан юзи ёруғ. Ёш оилаларда ҳар доим ҳам музлатгичи нози неъматга тўла бўлмаслиги мумкин, лекин келажаги порлоқ.
Шундай экан, Ўзбекистонга, Тошкент вилоятига ғаним кўзи билан эмас, инсонийлик кўзи билан келиб меҳмонимиз бўлиб кетинг.
Фотима Тўхтаназарова
@Olmaliqhayoti