Бургут dan repost
Шоковая терапия
1988 йилда Польша бир кунда бозор иқтисодиётига ўтиб, барча маҳсулотлар нархларини эркин қўйиб юборган эди.
Бу халқ тилида "шоковая терапия" деб номланган. Польша давлати аҳолининг барча қатламини компенциациялар билан ҳимояланганидан кейин нархларни қўйиб юборган эди. Шунинг учун поляклар бир йилга қолмай иқтисодиётни тиклаб олишган эди.
Мана буни ижтимоий ҳимояланган давлат деса бўлади!
Биздачи???!!!
1988 йилдан бери ҳар куни "шоковая терапия" ўтказиб келаяпмиз. Иқтисодчиларимиз қалашиб ётибди, аммо "сариқ чақага" арзишмайди. Негаки, ойлик олиб ишламайдиган халқ қатламини булар статистикадан чикариб юборишган.
Бу халқ қатламини, асосан, чет элларда ишлаётган мигрантлар ташкил этади. Расмий маълумотларга биноан 3 500 000, норасмий маълумотларга биноан 5 000 000 дан зиёд аҳолимиз меҳнат мухожиридир.
Бундан ташкари, мамлакатимизда ишсизлар сони, расмий маълумотларга кура 9% ташкил этади. Пенсия нафақаси олиши мумкин бўлмаган, яъни, расмий иш стажига эга бўлмаган халқ қатлами, бозорларда савдо- сотиқ ва ҳунармандчилик қилиб оиласини боқаётган фуқароларимиз сони ҳам, норасмий маълумотларга кўра 40% дан ортиқ. Энди ҳисоблаб кўрайлик-чи, қанча аҳоли қатлами, неча йиллардан буён ўз ёғига қовурилиб, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаб, ҳаёт кечиришаётган экан?! Давлатдан ойлик оладиганлар, кўпи билан 10%ни ташкил қилмайди. Лекин, расмий идоралар ва расмий статистика, шу расмий, яьни ойлик олиб ишлайдиган халқ қатлами асосида ўзларининг ҳисоб китобларини қилишади. Бу эса реал ҳаётдаги статистикага умуман тўғри келмайди. Бу халқ тилида айтганда "кўзбуямачилик". Шунинг учун, мамлакатимизда, ижтимоий ислоҳотлар ва мжтимоий дастурлар оқсаб қолмокда. Чунки нореал статистика асосида қабул килинган. Ҳақиқий ҳолатни гапирадиган, расмий статистика йук. Шунинг учун, халқ номидан гапирадиган депутатлар ва раҳбарлар, халқни анойи ўрнига қўймаса яхши булар эди.
Таклифим, мамлакатимиздаги, аҳолини ҳамма қатламини, яъни, ҳақиқий ишсизларни, ўзини - ўзи боқаётган оилалар сонини ва чет элга чикиб кетган меҳнат мухожирларини қайта, ҳисобга олишни таъминланишини истар эдим. Факат, шу ҳолатда реал ва холис статистика бўлиши мумкин. Акс ҳолда, яна жамиятимизда номутаносиблик давом этади. Бу эса, социал адолатсизликка ва социал инкирозга олиб келади.
© Хамид Саттаров
Каналимиз
👇
@OCHIQ_TANQID