Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги
11-сон баёни билан
2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос
тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда
баҳолаш мезонлари тасдиқланди
.
✅ Унга кўра,
2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси
икки бўлимга ажратилади:
👉
биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун
мажбурий учта фан –
она тили (
ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили),
математика ва
Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади.
Мазкур учала фандан
15 тадан жами
45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга
2,1 балл берилади, максимал балл –
94,5 балл.
👉
иккинчи бўлимга – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос
иккита фан киритилади.
Ҳар бир фандан
30 тадан жами
60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб
3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл –
186 балл.
Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга
5 та фан бўйича жами
105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл –
280,5 балл.
#huquqiyaxborot
👉
@Islom_Akademiyasi 🎓