АКАДЕМИК ТЕМУРЖОН НОСИРОВ ВАФОТ ЭТДИ
Электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим, академик Темуржон Хайруллаевич Носиров 83 ёшида вафот этди.
‼️Маълумот учун, Темуржон Носиров 1941 йилнинг 25 июлида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. Ҳаёти давомида “Ўзбекистон энергомаркази”нинг бош директори, ТошТУ энергетика факультети профессори, “Электроэнергетика” йўналишининг илмий раҳбари бўлиб ишлаган.
📎Унинг илмий ишлари электроэнергетика тизимларнинг турли режимлари таҳлили учун назарий умумлаштирилган моделлари ва алгоритмларига ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимларига бағишланган.
📁Академикнинг “Электр тизими тармоқларининг чизиқли дизайн моделлари”, “Электр тизимларининг барқарор ҳолат режимлари назарияси ва ҳисоблаш асослари”, “Электр энергия тизимларининг барқарор режимлари ва уларни оптималлаштириш” сингари асарлари бор.
@olimlar_minbari