Микрофон Ашуровда dan repost
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг энг кўзга ташланадиган хатоларини санаб ўтмоқчиман.
1. Электрон анкеталарга ўтилмаганлиги. Касаллар ҳақидаги маълумотлар массивини қайта ишлаш ва таҳлил қилишда электрон тизим бўлмаганлиги учун кўп вақт йўқотилади ва врачларнинг қимматли вақти ўғирланади. Электрон анкета тизими ишлаганда ихтиёрий врач ихтиёрий беморнинг касаллик тарихи ҳақида кенгроқ маълумотга тез вақтда эга бўлиб, унинг қайси риск гуруҳига эга эканлигини оператив аниқлар эди. Врачларнинг 70% вақти тежаларди. Чунки турли шаблонларни тўлдириш ва статистика қилиш каби ишларни сунъий интеллект маълумотлар массивидан фойдаланган холда бир неча сонияда чиқариб беради. Вирусга тест топширган беморлар тест натижалари автоматик равишда анкетада пайдо бўлгани учун касалхонага натижани билиш учун келиши шарт бўлмас эди. Келажак тезкор дата анализники экан, ССВ ҳам неча миллион доллар кетса ҳам тўлиқ электрон тизимга ўтиши керак.
2. Касалхоналарда лабораториялар етарли даражада жиҳозланмаганлиги. Бирор туманнинг касалхонасида топширилган тест вилоятнинг марказий касалхонасига таҳлил учун жўнатилади ва бу тест натижаларининг тезкорлигига сезиларли таъсир ўтказяпти. Агар касалхонада лабораториялар анализ учун етарлича жиҳозланса, тест топширилган жойдан натижаларни аниқлаб, тезкор чоралар кўриш мумкин бўлади. Лабораториялар ихтиёрий вирус учун тайёр туриши керак ва уларда барча хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши шарт. Чунки кутилмаган жойдан бугунги SARS-cov2 вирусидан 10 баробар хавфли вирус чиқиб қолиши эҳтимоли буткул йўқ эмас.
3. Барча ресурслардан тўғри фойдаланилмаяпти. Масалан, Республикада умумий ҳисобда қанча ПЦР қурилмалари борлигини аниқлаш ва улардан максимал фойдаланиш чора тадбирлари кузатилмади. Мисол учун Иммунология институтида ПЦР диагностика қилинади ва ўрта осиёдаги энг кучли мутахассислар ушбу қурилмаларда ишлайди. Лекин тест муаммо бўлиб турган бир пайтда ушбу ресурлар тўлиқ юкламада ишламаётганини кўришимиз мумкин.
4. Стадионлар ва бошқа бўш қолган объектларда мобил касалхоналар ташкил қилиш ўрнига ишлаб турган касалхоналарнинг фаолияти ўзгартирилгани нотўғри қарор бўлди. Европада касалликнинг пик даражаси кузатилганда, стадион, спорт зал ва бошқа кўнгил очар объектлар касалхоналарга айлантирилди. Бу ўз навбатида юрак касалликлари каби профилдаги касалхоналар ўз асосий фаолиятини сақлаб қолишга олиб келди. Бизда касалхоналар профили инфекцион касалликларга йўналтирилгани сабаб кўпгина бошқа хасталиклари бор беморлар азият чекишди. Бошқа турдаги касалликлардан вафот этганлар статистикаси ўтган йилги билан солиштирилса бу кўзга ташланади ва яққол тизимнинг айби деб ҳисобласа бўлади. Касалхоналарнинг профилини вақтинчалик ўзгартириш 1 ойдан кўп муддатда ўзини оқламаслигини билиш учун мутахассис бўлиш шарт эмас.
5. Шифокорларнинг ССВ тизимидан норози кайфиятда эканлиги. Шифокорлар хавфнинг биринчи фронтида курашаётган тоифа. Лекин улар шунчаки ўз ишини қиляпти. Инфекционист врач инфекцион касалликлар билан курашишини билиб шу соҳага кириб келган. Тизим уларни рози қиладиган маош ва ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт эди.
6. Тўғри таҳлил, хулоса ва прогноз қила олмаслик. ССВ олдида Испания, Италия тажрибалари инструкция сифатида турган эди. Март ойида улар учраган муаммоларга биз июль ойида тўқнаш келдик. Орада 4 ой бор. Бу етарли вақт эди тайёргарлик кўриш учун.
7. Аҳолига аниқ маълумотлар берилмаётгани. Қайси туманда нечта бўш койка борлиги, нечта ИВЛ аппарати борлиги ва нечтаси бўшлиги каби маълумотлар ҳар куни онлайн бериб борилганда аҳоли орасида бугун ваҳима кўтарилмаган бўларди. Нима қилиш кераклиги ҳақида тўлиқ инструкцияни нафақат аҳоли, балки кўп тармоқли поликлиникалар ходимлари ҳам аниқ билишмаяпти.
Бу аниқ кўзга ташланадиган камчиликлар эди. Бугунги аҳволга тушишимизга ССВ тизими ва шахсан вазир айбдор деб ҳисоблайман.