Ipotekabank OTP Group dan repost
❗️Расмий хабар
Жорий йилнинг 24 май, якшанба куни Бош офисимизда ишловчи ходимимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги маълум бўлди.
Карантин даври бошлангандан бери, банкнинг Бош офисида жами ходимларнинг 30 фоизига яқини ишхонада ишлашига рухсат этилган ҳамда ходимларнинг аксарият қисми масофадан ишлашга ўтказилган ва қолганларига меҳнат таътили берилган.
Бугунги кунда инфекция аниқланган ходим шифокорлар назоратига олинган ҳамда у билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар эса карантинга олинган.
Ҳозирда банкнинг Бош офисида иш фаолиятини давом эттираётган барча ходимлар COVID-19 га тест топширмоқдалар.
✅ Ушбу ҳолат банкимизнинг асосий фаолиятига ўз салбий таъсирини кўрсатмайди ҳамда барча филиалларда банк хизматлари кўрсатилиши давом этади.
Шунингдек, банкимизда иш фаолияти карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда давом эттирилмоқда:
• банк биноси хоналари ҳар куни икки марта дизинфекция қилинади;
• банк биносига киришда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади;
• ҳар бир хоналарда антисептик воситалар мавжуд;
• ходимлар тиббий ниқоблар билан ҳар куни таъминланади;
• барча ходимлар санитария қоидаларига амал қилган ҳолда, тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар.
🛑 Банк бўлимларига келган мижозлардан масофа сақлаган ҳолда, тиббий ниқобда банк биноларига киришларини ҳамда санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.