Ўзбекистонда мардикор бозорлари одатий ҳолга айланган. Аёллар мардикор бозорларига ҳам кўникиб улгурдик. Лекин биргина Тошкентнинг ўзида 5-6та аёллар мардикор бозорлари борлиги факти мени ҳайрон қолдирди. Биргина Тошкентда мингга яқин аёл ҳар кун мардикор бозорга чиқиб, оғир меҳнат қилади. Repost.uz эълон қилган қуйидаги видео устида ишлаш давомида кўплаб бозорларда бўлдим. Чорсу, Келес, Юнусобод, Феруза, Қўйлиқ, Ботаника (Қибрай) аёллар мардикор бозорларида бўлдим. 70 ёшли онахонлар ҳам, 20 ёшли қизлар ҳам бор. Ҳатто ҳомиладор аёлларни кўрдим. Улардан фақат биттаси интервью беришга рози бўлди.
Ростини айтсам кўнглим анча оғриди. Кучли жинс вакили сифатида ўзбек аёлининг бу аҳволидан кўнглим оғриди. Негадир ўзимни айбдор ҳис қилдим. Эркак сифатида айбдор ҳис қилдим. Қанийди мансабдорлар ҳам ўзларини баъзида айбдор ҳис эта олишса эди.., кўп эмас озгина, саалгина айбдорлик ҳисси...
https://t.me/RepostUz/10752
Нозим Сафари.
👉@olgauzbekiston