@olgauzbekiston


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


1. Иқтисодиётида бўлаётган ўзгаришлар. 2. Шахсий кузатувларим.
3. Қонунчиликдаги ўзгаришларни даромадимизга таъсири.
5. Энг муҳим янгиликлар.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Shokirjonov news dan repost
Нурободдаги «ноутбук воқеаси»да нималар бўлгани ҳақида ўзим тушунганларим

6 январ куни туманда 47 ўқувчи иштирокида туман босқичи ўтказилган ва учта йўналишда 1-2-3-ўрин эгалари аниқланган. Жами 9 киши.

1-ўринга «сотка» берилган. 2-ўринга «Тефаль» чойнак. 3-ўринларга 3 тадан китоб.

1-ўринни олган йигитчалардан бирига сотка ўрнига чойнак беришган, яъни 2-ўриннинг мукофоти. Юқоридаги постда мурожаат эгаси 2-ўринни олган қизга эса 3 дона китоб (3-ўрин учун мўлжалланган мукофот).

Нурабадский буқа арқонни худди мана шу ерда узган. Нуробод дашт бир жой, масъуллар булар ай-тичи болачалар экан, Интернет деган матахни яхши тушуниши, чиқарвориб шарманда қилишини асло ўйлаб ҳам кўришмаган.

Кейин 10 январ куни Самарқанд шаҳрида вилоят босқичи бўлган. Нимагадир ҳамма шаҳар ва туманларда ғолиб бўлганларга ўша ерда диплом ва совғалар топширилган. 1-ўринга — ноутбук, 2-ўринга планшет, 3-ўринга телефон.

Совғаларни 6 январ куни туманда чалакам чатти қилиб топшириб бўлган, иш битди, деб ўйлаган нурободликлар қараса — иш пачава. Срочно туманга қўнғироқ қилиб «ноутбук жўнатинглар» дейилади. Манимча вилоятда топширилган дипломниям шошилинч Самарқанднинг ўзида тайёрлашган шекилли, на «выговор» олган замҳокимнинг имзоси бор, на муҳр бор. Азбаройи шошишганидан Барчинойни «Бекзод қизи» эмас, «Бекзод ўғли» деб ёзворишган. ҲОМИКИМИнинг бўбётибди пастроғи.

Хуллас, 3 та ишлатилган ноутбукни картон коробкасига солиб таксидан берворишади. Планшет ва телефонлар ҳам шунақа қилиб йиғилганга ўхшайди. Боя Нурободда янги ноутбук олган анув учта боладан биттаси «қолган ўринларни мукофотларини қайтариб олишган», деганда унча тушунмаган эканман. Мана, у нимани назарда тутган.

Демак, вилоятда топширилган мукофотлар ҳамманинг кўз ўнгида, «Мана, Нурободнинг ҳам бошқалардан кам жойи йўқ», деб шунчаки хўжакўрсинга топширилган. Сардорбек Сатторов эса аслида ўша ишлатилган бузуқ ноутбукка ҳам рози бўлиши керак бўлган: ундан ўшаниям қайтариб олишмагани учун.

Ёш, мурғак, ҳали ҳаётдан умиди катта болачаларни бундай қилиб синдирмаслик керак, ҳурматли мутасаддилар! Ҳозирдан ўзларингга ўхшаб «ҳаётда адолат йўқ, ҳамма нарсани пул ҳал қилади» қабилида ўстирмоқчимисизлар ёш ўқувчиларни ҳам?!

👉 @shokirjonov

Kun.uz’даги мақола:
Бу кимнинг иши эди? — Нурободдаги «эски ноутбуклар» воқеаси тафсилотлари


Қозоғистондаги вазиятдан, энг биринчи навбатда, Ўзбекистон сабоқ олиши керак. Яқин келажакда бу давлатларни жиддий қийинчиликлар кутмоқда. Биз КХШТ фаолиятини янада кучайтиришимиз керак — Лукашенко.

Ҳокимиятни базўр ушлаб қолган ва бу учун Путиндан умрбод миннатдор бўлган, Жириновскийнинг "белорусча варианти" энди Россия етакчисининг ичидаги гапларни етказиб турувчи вассалга айланди. Лукашенконинг бу каби "тавсиялари" биз учун янгилик эмас, аввалроқ ҳам шунга ўхшаш важлар билан бизни ЕОИИ га тезроқ тўлақонли аъзо бўлишимиз ҳақида гапирган эди. Юқорида берилган баёноти эса Қозоғистондаги вазият фонида бошқача жарангламоқда. Унда огоҳлантириш билан бир қаторда, таҳдид ҳам бордек. Унинг бу гаплари Путиннинг азалий орзуси бўлмиш СССРни қайта тиклаш масаласини жадаллаштираётганидан дарак беради.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда нафақат Россия, балки Ғарб давлатлари билан ҳам яхши алоқалари аниқки жаҳонда яккаланиб қолган Путинга ёқмаяпти. Энди турли ташвиқотлар воситасида ўзининг қўл остида бўлган турли ташкилотларга аъзо қилмоқчи. Бу орқали эса Ўзбекистон каби кичик аммо геосиёсий нуқтаи назардан муҳим жойда жойлашган давлатни ўз йўриғида юрдирмоқчи. Қозоғистондаги вазият фонида бўлаётган бундай билвосита (балки бевосита) босимлардан Ўзбекистон Лукашенко айтганидек, "сабоқ олиши керак" ва максимал даражада Путин ва унинг Россиясидан масофа сақлаши билан бир қаторда яхши муносабатларни сақлаб қолиши лозим. Бу бевосита суверенетит билан боғлиқ масала.


ITTIFOQ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Бу ерда кўп гапирилган нарсалардан сабоқни, кечирасизлару, биринчи навбатда Ўзбекистон олиши керак" - дейди Александр Лукашенко.

Батька бизни қўрқитяпти, юракка ғулғула солмоқчи. ОДКБ га кириш! деяпти между строк. Биз эса ўзбекча дипломатия билан "Насиб қани кўрамиз🙂" деб ушбу ташкилотга қўшилмай юришда давом этаверишимиз керак.

Нурбек Алимов.

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/bloggerlar_ittifoqi

Savol va takliflar 👉 @xalq_murojaatlari_uchun_bot

Facebookда 👇
https://www.facebook.com/groups/2461644907390558/


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Россия 24" телеканали Кремль империализмини яширмасдан очиқ тарғиб қилишга ўтди. Украина атрофидаги ва Қозоғистондаги вазиятлар истакнинг аниқ ва шавқатсиз режа асоси устига қурилганини кўрсатади.

Бугунги замонавий дунёда ёлғизланиб қолаётган Россия яна зўр бериб ўзининг эски шавкатини тиклашга уринаётгандай. Буни, энг аввало, тарғибот машиналари ва сиёсий "воиз"ларини ишга солаётгани мисолида кўриш мумкин. Киселёв, Соловьёв, Жириновский ва бутун бошли медиа гигантлар бугун СССРни тиклаш, Россиянинг буюк давлатчилик ғояларини илгари суриш билан овора бўлишаётир.

Масалан, "Россия 24"да "30 лет без СССР" рукни остида кўрсатувлар берила бошлади. Ҳатто об-ҳаво маълумотларида ҳам ушбу канал форматни ўзгартирди: собиқ совет республикалари пойтахтлари иқлими тўғрисидаги синоптик маълумотлар энди худди СССР замонларидагидек кетма-кетликда, ўша даврлар кайфиятини берувчи мусиқа остида эълон қилинмоқда.

Афтидан, улар қалбларини ўртаётган бу фироқ ўтини барчамизнинг дилларимизда ёқмоқчидек...


ITTIFOQ dan repost
​​Лох учун қопқон инструкцияси

Манавини қаранг, тармоқда ОЛХ сайтида одамларни кийдирувчи машенниклар шайкаси учун ишлаб чиқилган амалий қўлланма чиқиб қолди.

Таржима:

1. ОЛХ сайтига кирамиз ва бизга мос эълонларни қидирамиз.

2. Бизга керак одамни топиш осон, у сайтда рўйхатдан ўтган янги фойдаланувчи бўлиши керак. Биз биринчи эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган нарса бу унинг қачон рўйхатдан ўтганидир. Кейин бу одамнинг берган эълонлари сонига қараймиз, улар 4-5 тадан ошмаслиги керак (Alimoff: Бу гнидалар сайтдан энди фойдаланишни бошлаган одамларга хужум қилишади, чунки уларда ҳали машенниклар ҳақида информация йўқ.)

3. Кейин, кириб мамонтнинг телефон рақамини топиб, олдиндан спам учун тайёрлаб қўйган телеграм аккаунтимизга сақлаб оламиз. (Alimoff: Русларда "Лох - не мамонт, лох - не вымрет" деган ибора бор, яъни лох мамонтга ўхшаб қирилиб кетмайди, у ҳамиша бор бўлади дегани, бу ерда ушбу гнидалар ўз ўлжаларини мана шу иборадаги мамонт сўзи билан номламоқда)

Баъзида мамонтларнинг телефон рақамлари мамлакат кодисиз ёзилган бўлади, олдига +998 қўшиб сохранить қиламиз ёки телеграмни ўзидан мамлакатни танлаймиз.

4. Ўзбекни контактларимизга қўшдик, энди унга ишлов берамиз. Стандарт бўйича одатий саволлар берамиз, сотаётган нарсасини холати вҳк (саволларимиз мамонт нима сотаётганига боғлиқ)

Уни авраб, товарини етказиб беришга келишамиз, ОЛХни ўзида етказиб бериш хизмати йўқ, шунинг учун ёки Яндекс доставкага ёки курьер билан етказиб беришига келишамиз. Пулини "Клик" орқали тўлаймиз деймиз (шунга улар кўпроқ ишонишади)

Мамонт рози бўлиши билан ботга ўтиб ҳавола яратамиз ва 2-3 минутдан кейин ўша ҳаволани ташлаймиз (сиз ахир ниманидир расмийлаштираётган бўлишингиз керакку) (Alimoff: Бу гнидаларни ўз ботлари бор, у ердан сохта ссилка ясайди ва сизга ташлайди, ўша ссилкага ўтиб доставка офорлять қилишда карта рақамлариз ва кодларни кўрсатиш керак бўлади, машенниклар уни олиб картангиздаги бор пулни ухлатади)

5. Кейин кутамиз, ботларимиз бизга мамонтнинг холати бўйича ахборот беради.

6. Табриклайман, сиз фойда қилдингиз

Alimoff :Мана шу каби машенникликлар авж олмоқда, ушбу инструкция контекстидан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, улар Ўзбекистонда эмас, алданиб қолсангиз ҳеч ким пулларингизни қайтармайди, уларни топа олмайсиз. Так что каллани ишлатамиз, постни яқинларингизга улашиб қўйинг. Ўз пулингни ўзинг асра. Мамонт қилишларига йўл қўйма. Босилиноради.

Н.Алимов.

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/bloggerlar_ittifoqi

Savol va takliflar 👉 @xalq_murojaatlari_uchun_bot

Facebookда 👇
https://www.facebook.com/groups/2461644907390558/


Apple мижозларига қурилмаларни ўзлари таъмирлашни таклиф қилди

Компания Self Service Repair дастурини эълон қилди. Apple мижозларига оригинал қисмларни, таъмирлаш воситаларини ва кўрсатмаларни сотишни бошламоқчи.

Дастлаб, таклифдан фақат iPhone 12 ва iPhone 13 эгалари фойдаланиши мумкин бўлсада, кейинчалик компания Mac компютерларини таъмирлаш учун бутловчи қисмларни тақдим этади. Ўз-ўзини таъмирлаш кафолатни бекор қилмайди, агар таъмирлаш жараёнида эгаси уни шикастламаса.

👉 @burchakostida


ITTIFOQ dan repost
ТДИУ 90 йиллигини нишонлашга ажратилаётган 2,25 млрд сўм нималарга сарфланиши маълум қилинди

17 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Нархоз) 90 йиллигини нишонлаш учун 300 минг доллар пул ажратилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, ТДИУнинг 90 йиллигини нишонлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, барча тадбирлар учун университетнинг бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 2 млрд 250 млн сўм йўналтирилиши белгиланган.

"Бунда харажатларнинг энг катта қисмини кредит-модуль тизими бўйича 238 номдаги янги ўқув адабиётни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш ташкил этади (умумий харажатларнинг 80 фоизи)", — университет матбуот хизмати изоҳида.


Тошкент вилоятига хўш келибсиз Зоир Тойирович!

Ариқлар тозаланган, ғалла экиб бўлинган, суғориш ишлари бир маромда. Лекин ўша машъум воқеа ҳам куз фаслида бўлган эди.


ITTIFOQ dan repost
Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.

Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтага келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди…

Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...

Мансабим жиндай ўзгарган эди, “боламни” йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота кидириб юрган экан

© Ўткир Ҳошимов,
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар".

М-ДА: Баъзи амалдорларнинг курсига ёпишиб олишини энди тушиндим. “Болалар”ини йўқотиб қўйгиси келмайди. )))

Ҳар доимгидек, видеони постга умуман алоқаси йўқ.😁😁😳


Rais Buva dan repost
Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимлари Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг раислари деб белгиланибди. Кенгаш мажлисларида раис ҳал қилувчи овозга эга экан.

Узр, бу ҳалиги, қўйларга бўрини чўпон қилиб сайлагандек бўлганми шунда?

Умуман олганда, бундан баттари бўлмаса керак. Мана энди коррупция вўбшм "ишончли" қўлларда, онасини эмсин...

@RaisBuva




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Теледебат бўлади

Шу йилнинг 19 октябрь куни соат 17.00да президентликка номзодлар вакиллари теледебати намойиш этилади.


Молиядаги хотирага айланган муаммолар

Тармоқларда Рустам Азимовнинг айтган гаплари роса тарқаляпти. Кўпчилик унинг кўриниш берганидан осмонга учар даражага етяпти. Мен лекин бу шахс масаласида сал танқидийроқ фикрдаман.

Негалигини айтайми? Қаранг. Бир вақтлар долларнинг курси реал бозор нархи билан солиштирганда 2 баробар кам эди. Конвертация бўлган молия бозори бирдан ёпилса-ю очилмаса... Нақд пул, пластик, пул ўтказиш (перечисление), биржа бўйича битта сўмнинг 4 хил миқдор кўриниши бўлса... Пенсионерлар аптекаларни олдида пластигини ушлаб турса... Талабалар стипендия, кексалар пенсияни, бюджетниклар ойлигини ойлаб ололмаса...

Бу санаганларимиз қайси соҳадаги муаммолар? Молия соҳасидаги. Бир вақтлар президент маслаҳатчиси Абдувоҳидов А. А. айтган эди: "Қайсидир соҳада мен раҳбар бўлсам ва ўша соҳада муаммо бўлса. Бунга ким айбдор бўлади? Мен айбдор бўламан, албатта".

Хулоса қилсак, юқоридаги муаммолар бўлган пайтда молияни "каттаси" ким бўлган эди? Жавоб аниқ: Рустам Азимов. Каримов пайтидаги призмадан қарамай, сал холисроқ фикрласа, менда мана шунақа ўйлар келмоқда негадир.

Энди марҳамат, ботга эътирозлар ёмғирингизни ёғдираверинглар!

Аъзо бўлинг:
👉https://t.me/olgauzbekiston👈


Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари dan repost
Энергетика вазирлиги бензин нархи ошишига изоҳ берди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга ошган. Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари асосан Аи-91 нархи 8100 сўмгача ошгани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда.

Энергетика вазирлиги вазиятга изоҳ берар экан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензиннинг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турганини қайд этди.

Таъкидланишича, «Ўзбекнефтгаз» ишлаб чиқараётган бензиннинг 78 фоизидан ортиғини ташкил қилувчи Аи-80 чакана нархда 5800−6100 сўм этиб сотилмоқда. Энергетика вазирлиги Аи-91, Аи-92, Аи-95 нархи эса жаҳон нефть бозорига боғлиқ эканлигини маълум қилди.

Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, 1 баррель 80 АҚШ доллар бўлганда 1 литр Аи-91 ва Аи-95 маркали бензин ўртача 8 900 сўмни ташкил қилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb


Нимадир қилиш, ниманидир ўзгартириш керак, жаноб РАИС!

Аҳоли, айниқса, тадбиркорларнинг банклар олдидаги кредит қарздорлиги кескин ошиб бораётганига Марказий банк ва шу соҳага масъул вазирлик негадир жиддий чоралар кўришдан қаттиқ тийилаяпти, десак, айни воқеликни таърифлаган бўламиз. Ҳозирги ҳолатни банкирларимиз жиддий оғриқ сифатида қабул қилаётгани шубҳасиз. Молия бозоридаги институтларнинг бошқарув асоси ҳали ҳам бюрократияга таянар экан, банкларни олдинда жиддий муаммолар кутаётганидан дарак беради.

Бунга олиб келган сабаб ва оқибатларига бир қараб чиқсак, умумий манзара шаклланади:

— банк тизимининг ҳаддан ташқари коррупциялашгани. Исталган банк филиалига боринг ва кредит олиш учун барча ҳужжатларни топширинг, мингта баҳонани эшитасиз. Таниш-билишларга берилган кредитларнинг эса қайтмаслик хатари доимо юқори бўлган.

— Гаров таъминоти сифатида қўйилаётган кўчмас мулклар ўз нархидан бир неча ўнлаб баробар қимматга баҳоланади. Бунинг учун банклардаги муаммоли кредитлар тарихини суриштирсангиз, ҳаммасини тезда фаҳмлайсиз.

— Имтиёзли кредитлар нафақат банкка, давлат бюджетига ва алалоқибат уни олувчи — ҳеч қаерда ишламайдиган, ҳеч қандай бизнес кўникмасига эга бўлмаган фуқароларимизга ҳам катта муаммо туғдирмоқда. Имтиёзли кредит бериш ҳуқуқига эга уч давлат банкининг туну кун, дам олиш кунларисиз кредит ундиришга мажбурланган ходимлари буни ўз оёқлари орқали яхши ҳис қилшяпти.

— Кадрлар қўнимсизлиги. Туман банк филиали бошқарувчилари бир йилда 9-10 маротабалаб алмашгани ҳолатларини банк ходимлари ҳаётий латифа сифатида бир-бирларига гапириб юришади. Мансабга ўтиришидан олдин кетишини билган бошқарувчи нима қилади? Тушундингиз менимча...

— Ва ниҳоят қонуннинг ишламаслиги. Чунки аксарият, яъни жудааям катта миқдордаги кредитлар кимларнингдир аралашуви билан чиқариб юборилган. Бундай “тадбиркорлар” эса ҳеч қачон терговга ёки судга чақирилмайди. Ҳаммаси кафолатланган бўладими дейманда.

Бу каби омиллар нафақат мижозларнинг, балки банкирларнинг ҳам ишончсизлиги ва масъулиятининг сусайишига олиб келяпти. Демак, нимадир қилиш керак, ниманидан ўзгартириш керак, Мамаризо ока!

Ва, албатта, буларнинг барчаси мутлақо шахсий нуқтаи назар.


“Пандора”дан Ўзбекистонга алоқадор компания ҳақида

Халқаро журналистлар консорциуми тасарруфига тушган миллионлаб оффшор ҳужжатлар бир неча кундан буён оммага ошкор этилмоқда. Унда Ўзбекистонга алоқадор компания номи ҳам келиб чиқди.

Биринчи галда, Гулнора Каримова ва хорижий Telia компанияси ўртасида воситачилик қилган юрист ҳамда унга берилган поралар ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлди. Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида иш бошлаган Bek Cluster қўшма корхонасига алоқадор бўлиши мумкин бўлган маълумотлар бор. ГК масаласига тўхталиб ўтирмайман, Bek Cluster иши бўйича кўпроқ маълумот бера қолай.

2017 йили президент қарори билан Сирдарёда пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилди. Ушбу мақсадда “Mirza obod universal trade cluster” МЧЖ хусусий корхонаси, “Trontex LP” (Буюк Британия) ва “Gratum Trading LP” (Буюк Британия) хорижий компанияларининг иштирокида МЧЖ шаклидаги “Bek Cluster” қўшма корхонаси ташкил этилган. Компанияга Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер майдон ажратиб берилган.

Юқоридаги икки хорижий компания ҳам Шотландияда 2016 йили рўйхатдан ўтган. Бир йил ўтиб, Шотландия қонунларида ўзгариш бўлди: Gratum Trading ҳамда Trontex каби чекланган ҳамкорлик (limited partnership) компанияларнинг кўп акцияларига кимга тегишли бўлса, очиқланиши шарт бўлди.

Gratum Trading ҳамда Trontex расмий рўйхатдан ўтказиш учун ишлаган Global Advisors компанияси сўрови билан ушбу икки компаниянинг бошқарувчилари этиб, Intrus Alliance LP ва Galor Trade LP тайинланди. “Пандора” маълумотига кўра, ҳар икки компаниянинг улушлардаги шериги — Daniel Milchev Petkov. Унинг юридик манзили сифатида Болгария кўрсатилган. Яна бир шерик — Zerar Goren эса эстониялик. Аммо бу шахслар номинал шерик сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, мавжуд ҳужжатлар билан оффшордаги компанияларнинг ҳақиқий эгасига етиб бориш ҳозирча қийин. Лекин миллионлаб ҳужжатлар ҳали кўриб чиқилмади. Балки номлар аниқ бўлар.

Айни пайтда Bek Cluster’га сенатор ва тадбиркор Улуғбек Сотиболдиев бошчилик қилади. Корхонанинг 83 фоизи ҳам унга тегишли, қолган 16 фоизи эса Насиба Сотиболдиевага тегишли. Хорижий корхоналар ё “Mirza obod universal trade cluster” МЧЖ улуши йўқ. Қизиқ, президент қарорида 2021 йилгача 165 миллион доллар инвестиция киритиш мажбуриятини зиммасига олган компаниянинг хўжайинлари алмашдими?


Бухгалтер кундалиги dan repost
Келаётган президентлик сайловида кимга овоз берасиз?
So‘rovnoma
  •   Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан номзод Алишер Қодировга.
  •   Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулла Обломуродовга.
  •   Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага.
  •   Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовга.
  •   Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга.
  •   Ҳеч қайсига.
  •   Сайловга ёшим етмайди.
1066 ta ovoz


Автоблогер Бобур Ғаниев масаласи

Бугун автоблогер Бобур Ғаниевнинг бир қанча орган ходимлари орасида шумшайиб қолгани, саволларга аста жавоб бераётгани видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабатда шундай хабар берди:

30 сентябрь куни тахминан соат 23.30ларда “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Эпика русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи Аброр Козубаевнинг ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда йўловчи сифатида ўтирган Бобур Ғаниев ЙПХ инспекторини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. Қонуний талабларга бўйсунмай, жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг, у ИИО ФМБга олиб борилган, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Мен учун шубҳали туюлган ушбу ҳолатда айрим саволларга жавоб топилмади. Шунинг учун саволларни шу ерга ёзаман.

1. Эпикани тўхтатиб, ҳайдовчи ҳужжатларини текшириб, шунчаки қўйиб юбормагандирсизлар? Афғонистонда аҳволни биласизми? Кеча шу ерда икки киши машинадан тушиб пичоқлашиб кетди? Ака, таблеткага ўтириб қолган наркоманлар кўп, деган важлар юкхонани очинг, ўриндиқни силжитинг, уни кўрсат, бу ерни оч, деб “кўздан кечириш” (моҳиятан тинтув) бўлмадими? Шу пайтда Ғаниев қилаётган ишларингиз аслида қонундан ташқари, сайловни важ қилиб, ошиқча ҳаракатланяпсиз, демаганми?

2. Ҳай, майли, Бобур Ғаниев жамоат тартибини бузибди, ходимларни ҳақорат қилибди. Идорада буларни расмийлаштириш давомида унинг телефонини нега титкиладингиз? Ë уятсиз овозлар тўсатдан чиқиб кетиб қолдими? Балки кўча ўртасига чиқиб олиб, қонунсиз ўтказилаётган рейдларингизнинг танқидий видеосини қидириб, ўчириб ташламоқчи бўлганингизда топилгандир?

3. Қачондан буён телефон хотирасида сақланаётган порнографик видео қонунда тақиқланган объект бўлди? Масалан, Жиноят кодексининг 130 моддасида порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш тақиқланган ва шунга жазо бор. Уни сақлашга эмас. Уят бўлсаям, агар Бобур Ғаниев ушбу порнографияни ўз шахсий эҳтиёжларимни қондириш учун телефонимда сақлайман деса, нима дея олардингиз?

4. Оддий фуқаролар шахсий уяли алоқа воситалари эшик олдидад қолдирилиши сўраладиган, журналист ё оператор ҳам минг чиғириқдан кейин камера олиб кирадиган ИИО ФМБ биноси ичида нима гап сўз бўлаётганини ким тасвирга олиб, нима мақсадда тарқатган?

Мен Тошкент шаҳар ИИББдан бу борада жавоб кутмайман. Шунчаки, ўзимга омонлик сўрайман. Яна 4та саволим туфайли ўзимни телефонимдан Ал-Қоида гуруҳи билан ёзишмалар “пайдо бўлиб” қолмасин.


Ëлғончи Ўзавтомоторснинг иккиюзламачи муносабати ҳақида

Телеграмда Қурбонофф канали бор. Муаллиф кўпинча иқтисод, молия ва финтех масалалари ҳақида ёзади. Яна жамият эътиборидан четда қолаётган ўта долзарб масалаларни кўрсатади. Хўш, Қурбонофф ўтган куни Ўзавтомоторс янгиланган Каптива учун тузилган шартномага заводнинг “эски қилиғи” қайтиб қолганини ёзган. Яъни, аввалари, машина нархининг 85 фоизини тўлаб, қолган 15 фоизини машина чиққанда тўлов қилишингиз керак бўлса, шу навбатда кутиб турганингизда машина нархи ошиб қолиши мумкин эди. Шунда сиз шартномадаги суммага қўшимча тўловни бажаришга мажбур эдингиз.

Янгиланган Каптивани 2022 йил январь якунида етказиб беришга ваъда қилаётган завод шартномада шу каби бандларни киритиб ўтган.

Сал ўтиб, завод муносабат ҳам билдирди. Унинг таъкидича, бу банд аввалдан (доим) бўлган. Заводнинг ишонтириб айтишича, (қўшимча) тўлов фақатгина автомобиль комлектацияси ўзгарганда амалга оширилади. Яъни, агар комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга.

Иккиюзламачиликни қарангки, янгиланган Каптива премьернинг бошқа комлектацияси сотувда таклиф этилмаган. У шунчаки йўқ.

Шартномада эса қўшимча опциялар киритилиш сабаблари нарх ўзгарганда харидор қўшимча тўлов қилиши ё тўланган аввалги маблағни қайтариб олиши мумкин дейилган. Ўйлаганимдакамаскансанми?!

“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 10 моддасига кўра, устун мақъега эга хўжалик юритувчи субъектлар шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбуран қабул қилдириши мумкин эмас. Яъни шартномада янгиланган Каптива олмоқчиман, менга ортиқча опциялар ё бошқа комлектациядаги янгиланган Каптива керак эмас. Демак, мен айнан шартномадаги машинани талаб қилишга ҳаққим бор. Қалай чундинг, Ўзавтомоторс? Шартномада ўзинг тан олиб турган банд эса Ўзбекистон қонуни талабларига зид.

Ҳа, айтганча, завод қонунга тупурган. У исталган судда буни исботлаб бера олади. Ўтган йили бунга гувоҳ бўлганман.


Alimoff dan repost
​​Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган шахс қўлга олинди

18 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олин. У илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди.

Ҳозирда, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

@nurbekalimov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

174

obunachilar
Kanal statistikasi