ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Бағдод тумани, "Бедарак" МФЙ ҳудудида жойлашган "Бедарак" махсус саноат зонаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.12.2024 йилдаги “Фарғона вилоятини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш хамда инвеститция ва тадбиркорлик мухитини янада яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 440-сонли қарорига асосан вилоят туман шаҳарларда 1210 гектар ер майдонларида
Хитой тажрибаси асосида
"Фарғона янги имкониятлар" саноат зонаси ташкил этилди.
Ушбу ер майдонлари махсус тендер асосида лойиҳаси мавжуд тадбиркорларга берилади. Саноат зона ҳудуди барча коммуникация тармоқлари (⚡️электр , 💧сув, 🔥газ , 🛣 йўл ва канализация тармоғи ) билан таъминлаб берилади.
Ажратилган ер майдонларида маҳсулот ишлаб чиқариш истагида бўлган фуқаролар Бағдод тумани ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар:
(+99891) 156-56-89,
(+99890) 008-84-83,
(+99891) 689-41-22.Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати