🔴 🟦🟦🟦
❓
Аудиоскрининг: Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?👧🏻 Чақалоқ ҳаётининг дастлабки 3 йилида турли товушларни ўрганиб, "тили" чиқа бошлайди. Агар бола бу жараёнда муаммога дуч келса, сўзларни тушуниш ва такрорлашда қийинчиликлар туғилади.
📊 Тадқиқотларга кўра,
3 ва 4-даражали эшитиш қобилиятини йўқотган, эрта босқичда эшитиш мосламаси ўрнатилган чақалоқлар соғлом тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан унчалик фарқ қилмаслиги аниқланган.
➡️ Агар эшитишни коррекция қилиш 6 ойликдан кейин амалга оширилса, бундай болалар нутқи ривожланиши сезиларли даражада кечикади. Шунинг учун
янги туғилган чақалоқнинг эшитиш қобилиятини ўз вақтида текшириш ва даволашга киришиш муҳим.🗓 Аудиоскрининг чақалоқ туғилганининг 3-куни ўтказилади. Бунда эшитиш фаолияти бузилишига шубҳа туғилса,
скринингнинг иккинчи босқичи вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўтказилиб, унда ҳам эшитиш заифлиги аниқланса, гўдак
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланма билан юборилади.💬 — Уч ойга тўлганида, чақалоқ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади ва бунда ҳам эшитиш заифлиги тасдиқланса, давлат ҳисобидан 3 ойдан 6 ойликкача боланинг қулоқларига рақамли эшитиш мосламалари тақиб қўйилади, — дейди мазкур марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Азамат Разаков. — Тўққиз ойликдан бир ёшгача бўлган даврда бола эшитиш мосламалари билан таъминланган ҳолда кохлеар имплантация амалиёти учун тайёрланади.
🧒🏻 Ушбу ҳолатларда чақалоқлар нормал эшита оладиган тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан фарқ қилмайди.
📈 Юртимизда 2024 йилда 500 минг нафарга яқин янги туғилган ўғил-қизларда аудиоскрининг ўтказилиб,
улардан 325 нафарида эшитиш нуқсони аниқланган, бу кичкинтойлар ҳозир реабилитация ва даволаш босқичларини ўтамоқда.🏥
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг
Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилоятлари филиаллари махсус тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, уларда 2025 йилда
кохлеар имплантация амалиётини бажариш тўлиқ йўлга қўйиляпти.
📝 Маълумот учун: Кохлеар имплантация операциялари икки томонлама сенсонервал эшитиш заифлигининг 3 ва 4-даражалари қайд этилган ёки карлик мавжуд бўлган шахсларнинг эшитиш қобилиятини ички қулоққа стимул бериш орқали тиклаш мақсадида ўтказилади. Амалиёт бола 5 ёшга тўлгунга қадар бажарилганда, кўпроқ ижобий натижа беради.
📎 Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинган
имплантантлар 5 ёшга тўлмаган ўғил-қизларга бепул тақдим этилиб, операция ва yндан кейинги реабилитация тадбирлари ҳам бепул амалга оширилади. 🧑🏻⚕️Реабилитация жараёни ҳар бир бола учун
индивидуал ишлаб чиқилади ва унга амал қилиш учун ота-она, уларнинг ўрнини босувчилар масъул ҳисобланади.
📍Беморларнинг кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларида иштирокини мониторинг қилиш мақсадида
икки ҳафта ичида марказ томонидан ўғил-қизларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига амалиёт ўтказилганлиги ҳақида хабар берилади. 👂Бемор болалар кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бошлаб тўрт ҳафта ичида нутқ процессорини ишга тушириш учун марказга олиб келинади. Бу қурилма
марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан ишга туширилади. 🟣
Амалиёт бажарилган болаларда 7 йилдан сўнг эшитиш процессори давлат маблағлари ҳисобига алмаштириб берилади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram