QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲 dan repost
#бу_қизиқ
Деворнинг ҳам қулоғи бор.
1974 йилда (ўшанда у 11 ёшда эди) ушу бўйича Хитой терма жамоасига танловлар бўлиб ўтади ва у кучлик 30 таликка кириб терма жамоа аъзоси бўлади. Ушбу жамоа АҚШда бўладиган мусобақада Хитой давлати шарафини ҳимоя қилиши керак эди. Жамоанинг ёш аъзоларига АҚШда ўзларини қандай тутишлари лозимлиги қайта-қайта уқтирилади. Ҳаттоки, меҳмонхона номерларида эшитув мосламалари бўлиши мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади.
АҚШга келиб, меҳмонхонага жойлашгач у, қизиққон бўлганлигидан, номердаги барча жиҳозларни текшириб чиқади. Ҳаттоки, айрим буюмларнинг олдига келиб, баланд овозда: “Ало, номерга шоколад, музқаймоқ ва мевалар олиб келинг”, деб гапиради. Хонани бирмунча муддатга тарк этиб, қайтиб келган қаҳрамонимиз не кўз билан кўрсинки, айтган нарсалари стол устида муҳайё...
Ўша қаҳрамон ким дейсизми? Албатта, биз билган ўша, машҳур Жет ЛИ
📡 @Qurama24
Каналга уланиш:⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAETup4esINfW_Obn0A