#жараён
"Гулхан" журнали Ангрен мактабида меҳмон бўлди
2019 йил 26 октябрь куни Ангрен шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек тилига "Давлат тили" мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Тил - маънавият кўзгуси" мавзусида тадбир ўтказилди.
Филология фанлари ойлиги ва 5 ташаббус фестивалларини ўтказиш доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкентдаги "Турон" ахборот- ресурс маркази раҳбари Дилфуза Исмоилова, "Гулхан" болалар журналининг бош муҳаррири Заҳро Ҳасанова, "Жаҳон адабиёти" журналининг шеърият бўлими бошлиғи Даврон Ражаб, болалар шоири Равшан Исаковлар меҳмон бўлдилар. Улар ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам тадбири, ўғил-қизларда шеъриятга бўлган қизиқишларини ҳамда ижод намуналарини кўриб, юқори баҳо бердилар.
Тадбир давомида шоирларимиз ўз ижод намуналарининг энг сараларини йиғилганларга туҳфа этишди. Тадбир чин маънода ҳақиқий "Шеърият кечаси"га айланди. Тадбирдан айниқса ўқувчи- ёшлар олам-олам завқ олдилар.
@ohangaron_ijodkorlari