Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! dan repost
Шаҳримизда электрон кутубхона очилди
Олмалиқ шаҳар прокурори секторига қарашли Увайсий маҳалласида электрон кутубхона биноси қурилиб фойдаланишга топширилиш арафасида.
Сиғими 25 нафар ўқувчини қамраб олишга мўлжалланган ушбу кутубхона тадбиркор, "SPECIAL BISKUIT" МЧЖ раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан бунёд бўлди.
Ҳамшаҳарларимиз учун ушбу кутубхона турли йўналишдаги китобларни тезкорлик билан топиб, фойдаланишларига қулай имконият яратади. Шунингдек, кутубхонада WI-FI хизмати ҳам мавжуд. Электрон кутубхонада диск ва флеш карталарга электрон китобларни юклаб олиш ҳам мумкин.
КИТОБ
💐Китоб ўқи, жон болам, одам бўласан,
Бахтли ҳаёт қурибон нурга тўласан.
Содиқу ҳамдардли дўст, унда кўрасан,
Китоб-илм чироғи билгин, жон болам,
Ҳамнафас-у йўлбошчи, кўнгил, жон болам.
💐Ибн Сино, Беруний боболаринг бил,
Форобий ҳикматларин қулоғингга ил.
Навоий ҳазратларин ғазалидир дил,
Кўнгил куйчилари - китоб, жон болам,
Дунё жумбоқлари офтоб, жон болам.
💐Китоб сени сотмайди, алдамайди ҳам,
У вафодор, ҳамдард-у, ҳеч солмайди ғам.
Руҳингга мададкор, тафаккурга жам,
Онг-у шуурингга малҳам, жон болам,
Илму ижодингга илҳом, жон болам.
Абдурашид ХАСАНОВ, академик,
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси.
@Olmaliqhayoti