⚡️Зарифа Эралиева бошқармадаги раҳбарлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди
Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига 13 йил раҳбарлик қилиб келган Зарифа Эралиева бошқарманинг телеграм ўзанида шу ҳақда ёзди.
Ижодий фаолиятини "Тошкент ҳақиқати" газетасидан бошлаган истеъдодли журналист Зарифа Эралиева ушбу бошқармага унинг фаолияти деярли тўхтаб қолган қийин пайтларда раҳбар этиб тайинланди.
Бошқарма ишини тиклаш ва ташкил этиш, кадрлар билан таъминлаш, уларга ойлик, ижтимоий химоя кафолатларини яратиш борасида катта ташкилотчилик кўрсатди.
Шу билан бирга, моҳир журналист ва дилбар шоира сифатида республика ва вилоят матбуотида ҳамиша долзарб мавзудаги публицистик чиқишлари билан фаол қатнашди, эл-юртни, соф инсонийликни тараннум этувчи шеърлари соҳир қўшиқларга айланиб, элнинг тўю тантаналарини безади.
Зарифа Ашуровнанинг маданий-маърифий ҳаётимиз ривожидаги келгуси ишларида ҳам зафарлар тилаймиз.
https://t.me/ohangaron_ijodkorlari