МЕН ЯХШИ КЎРАМАН, ОҲАНГАРОННИ!
Самога бўйлаган мовий тоғларин,
Хушҳаво иқлими кўркам боғларин,
Меҳмондўст халқини барин ва барин,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Юзидан нур ёғган, боболар учун,
Тонгда сигир соғган момолар учун,
Ўлан, лапар-у шўҳ наволар учун,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Ҳар баҳор, қизлари кийганда адрас,
Чавандоз ўғлоннинг бўйлари барваст,
Водий, воҳаликлар қиларлар ҳавас,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Меҳмон уйларидан аримас меҳмон,
Зилол сувларида яйрар танда жон,
Тупроқларинг тилло, алишмам Жаҳон!
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Донгдор деҳқонимиз, буғдойи бўлиқ,
Чўпон бобомизнинг чорваси тўлиқ,
Айлонай "Илоқ"им, номларинг улуғ!
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
© Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov
Самога бўйлаган мовий тоғларин,
Хушҳаво иқлими кўркам боғларин,
Меҳмондўст халқини барин ва барин,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Юзидан нур ёғган, боболар учун,
Тонгда сигир соғган момолар учун,
Ўлан, лапар-у шўҳ наволар учун,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Ҳар баҳор, қизлари кийганда адрас,
Чавандоз ўғлоннинг бўйлари барваст,
Водий, воҳаликлар қиларлар ҳавас,
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Меҳмон уйларидан аримас меҳмон,
Зилол сувларида яйрар танда жон,
Тупроқларинг тилло, алишмам Жаҳон!
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
Донгдор деҳқонимиз, буғдойи бўлиқ,
Чўпон бобомизнинг чорваси тўлиқ,
Айлонай "Илоқ"им, номларинг улуғ!
Мен яхши кўраман, Оҳангаронни!
© Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov