Фарзандлари кулгусин кўриб,
Қувонишар, яна ва яна.
Бемор бўлсанг бошингда туриб,
Дуо қилгай, ота ва она.
Бола кўнгли истар ҳар нени,
Яшаш тарзи мисли шоҳона.
Эркалигин кўтарар энди,
Жигарбандин ота ва она.
Ўсмир бўлиб, улғайган чоғи,
Кўча кезар далли девона.
Қайлардайкин, кўзим қароғи,
Ухламайди ота ва она.
Тун ярмида келган ўғил, маст
Меҳрибонлар унга парвона,
Она...! Соғман, турибман-ку даст,
Беҳаловат ота ва она.
Келин олсак қутуламиз деб,
Қилишдилар тўй-ю тантана.
Ўйламовди тутиламиз деб,
Ташвишларга ота ва она.
Келин инжиқ, ўғил-чи тантиқ,
Тортишганда диллар вайрона.
Гап сўзлари ботади қаттиқ,
Зор қақшайди, ота ва она.
Бу ғамлардан эзилиб сим-сим,
Ота кетди. Ой ўтиб она.
Остонада келин-куёв жим,
Кенг дунёга боқар ҳайрона.
Бола ширин, жондан азиз лек,
Эркалашда меъйёр бор билдим.
Азизларим, шеърим сўнгида,
Мен шуларни хулоса қилдим.
Болаларим ўсиб улғайиб,
Оқил бўлсин,— деб қилсак ният.
Фарзандларга ёш ниҳолидан,
Бермоқ керак, гўзал тарбият.
© Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov
Қувонишар, яна ва яна.
Бемор бўлсанг бошингда туриб,
Дуо қилгай, ота ва она.
Бола кўнгли истар ҳар нени,
Яшаш тарзи мисли шоҳона.
Эркалигин кўтарар энди,
Жигарбандин ота ва она.
Ўсмир бўлиб, улғайган чоғи,
Кўча кезар далли девона.
Қайлардайкин, кўзим қароғи,
Ухламайди ота ва она.
Тун ярмида келган ўғил, маст
Меҳрибонлар унга парвона,
Она...! Соғман, турибман-ку даст,
Беҳаловат ота ва она.
Келин олсак қутуламиз деб,
Қилишдилар тўй-ю тантана.
Ўйламовди тутиламиз деб,
Ташвишларга ота ва она.
Келин инжиқ, ўғил-чи тантиқ,
Тортишганда диллар вайрона.
Гап сўзлари ботади қаттиқ,
Зор қақшайди, ота ва она.
Бу ғамлардан эзилиб сим-сим,
Ота кетди. Ой ўтиб она.
Остонада келин-куёв жим,
Кенг дунёга боқар ҳайрона.
Бола ширин, жондан азиз лек,
Эркалашда меъйёр бор билдим.
Азизларим, шеърим сўнгида,
Мен шуларни хулоса қилдим.
Болаларим ўсиб улғайиб,
Оқил бўлсин,— деб қилсак ният.
Фарзандларга ёш ниҳолидан,
Бермоқ керак, гўзал тарбият.
© Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov