Xushnudbek.uz dan repost
Нью-Йорк шаҳрида яна бир ўзбекистонлик вафот этди
2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот берди.
22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланди ва сунъий комага туширилган.
Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни 2 нафар ўзбекистонлик Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан вафот этгани маълум қилинганди.
👉 @xushnudbek 👈