Одилхон қори Исмоилов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Норасмий канал
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг Расмий каналарига обуна булинг!👇
@Odilxonqori | @Muxlisuz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Muxlis.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ташриф

БУГУН 17-ДЕКАБРЬ ЖУМА НАМОЗИГА

Устоз Одилхон қори «Юсуфжон ўғли Қосимжон» жомье масжидига ташриф буюриб ахли уммат хаққиларига дуо қилдилар !!!

Дўстларингизга ҳам улашинг
👉https://telegram.me/Muxlisuz


Al-Aqso | Islomiy Sovg'alar dan repost
Ajoyib Yangilik 🎉

🕋 Sizlarga Al-Aqso kompaniyasi O‘zining Qur'on o'rganish to'plamini taklif etadi.

📚To‘plamda:
🔹 Qur'on Karim Tajvidli
🔹 Qur'on o'rganish qoidalari kitobi
🔹 Mualim Soniy
🔹 Tajvid qoidalari kitobi
🔹 Qur'on Karim O‘qilgan audio Disk to‘liq
🔹 Joynamoz
🔹 Elektron tasbeh
🔹 Xidli tasbeh
🔹 Mushk Atiri
🔹 Misvak
🔹 Zamzam
🔹 Zafaron

🎁 Barchasi hadiya qutida yetib boradi.

🛍 Ushbu to‘plam Bilan Qur'on o'rganish bilimiga ega bo'lasiz InshaAlloh

💵 To'lovlar istalgan usulda.
🚙 O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati BEPUL.
🏃
Hoziroq buyurtma bering.

☎️ 99 150 88 44

Telegram | Admin | Insatgram


Работа Ish Vakansiya Ish bor dan repost
Nima uchun aynan biz❓

🔹 Bizning telegram sahifamizda 20.000ta obunachilardan ziyod ishchilar bor! Butun O'zbekiston boylab!

🔹 Kuniga 50 dan ko'p bo'lgan e'lonlar mavjud.

❗️ Bizning telegram sahifamizda e'lon berish BEPUL

Rizqingizni Al-Amaldan izlang!
https://t.me/alamal_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Allohni aytgani bo'ladi.

@odilxon_qori_muxlislari 📌 ulashib qo'ying!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Allohni aytgani bo'ladi.

@odilxon_qori_muxlislari 📌 ulashib qo'ying!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔉 Уйланинг, Аллоҳ ўз фазли ила бойитур

👤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

📂 Архив, Рамазон 2019

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @muxlisuz @odilxon_qori


💐 РАМАЗОН МУБОРАК!!!

Абу Зарр Ғифорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Инсонлар агар Рамазон ойидаги ажр-мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билишса эди, Рамазоннинг йил бўйи давом этишини истаган бўлишар эди”, деганлар.

Бу ойни қадрига етиб, бу ойдаги ибодатларни мукаммал одо этиб, гуноҳлардан покланиб, бу ойнинг улуғ неъматлардан баҳраманд бўлишни барчамизга насиб айласин!!!

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@muxlisuz | @odilxon_qori


Muxlis.uz dan repost
🌷Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!✨

💫Бу Жумани бизга манфаатли қилгин ва кейинги жумага эсон-омон етказгин!🤲🏼🤲🏼

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🌸🌱🌸🌱

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг
👇
@MUXLISUZ | 👉https://telegram.me/Muxlisuz


🌺Азиз инсоним, Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

🤲Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!

👉🏻 @muxlisuz 👉🏽 ✨УЛАШИШ УЧУН


Fotimai-Zahro Jome’ Masjidi dan repost
Масжидларда сафлар аввалги ҳолатига қайтиши керак деб уйлайсизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа,аллақачон вақти келди
  •   Йўқ, ҳали озгина вақт керак
  •   Шу ҳолатда ўқиш менга ёқиб қолди
  •   Мен масжидга чиқмаяпман
3165 ta ovoz


Fotimai-Zahro Jome’ Masjidi dan repost
10 Дақиқалик карантин. . .
Ёхуд фақат масжидда қолган ижтимоий масофа...
Ассаламу алайкум азиз мусулмон биродарлар. Улуғ Роббимизга зотининг улуғлигига яраша, иззати ва жалолининг улуғлигига яраша ҳамд бўлсин ва Росулимиз Муҳаммад мустафо с. а. в га саловотларимиз бўлсин. Амма баъд!
Азиз биродарлар, ҳаммамиз бошимиздан ўтказаётган бу йил, Роббимиздан келган ажиб синовлар йили бўлди. Бутун дунёни қамраб олган бу вабо, кимларгадур синов, кимгадур жазо, яна кимгадур ўз Роббиларини тафаккур қилишлари учун имконият бўлиб келди. Ушбу вабо бошланганидан токи бугунга қадар бутун инсоният озми -кўпми бу вабонининг у ёки бу таъсирини тушуниб етди. Босқичма босқич йўлга қўйилган чекловларнинг (карантин) базилари керак ёки кераксиз эканлиги анча ойдинлашти. Таъжуб билан шу мавзуга қўл уришга қарор қилганимиз ҳамда мақоламизнинг сарлавхасини ҳам бундай номланиши ҳам бежиз эмас албатта. Ҳаммага маълумки, жамоат намозларида бир сафда саф тортишлик бу мусулмонларнинг бирлик, жипслик рамзи бўлибгина қолмай, балки ораларни сақлаш, намозда сафларни ораларни мустахкам қилиш ва ораларни очиқ қолдирмаслик хақида Росулимиздан келган хадисларда аксинни топгандур. Аммо минг афсус билан айтишимиз керакки, бу чеклов (карантин) қоидалари фақатгина масжидларимиздагина сақлаб қолингандек гўё. Иймон кўзи билан, виждон кўзи билан, ақл билан ўйлаб қарасангиз бунда ҳеч қандай мантиқ топа олмайсан киши. Масжидларга эркак кишилар келади, чойхонага ҳам эркак кишилар келади. Чойхонада, тўйхонада, умумий овқатланиш жойларида бир бирларига бошларини уриштириб кўришаётганлар ҳам, бир супада ўтириб, бир дастурхон атрофида ўтириб таом тановвул қилаётганлар ҳам биз эркаклармиз. Масжидга ҳам эркак кишилар чиқади фақатгина. Аммо таъажубки, чойхонада юқмайдиган вирус нима учун масжидда юқар экан деб ҳеч биримиз ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Масжидга кирганда, ҳаёлингиз қочиб ижтимойи масофани сақламай бошқа бир кишига яқинроқ туриб қолсангиз борми, дархол ола қараш қилиб: “масофа сақламадинг” демоқчилигини англаш қийин эмас. Балки айтишингиз мумкиндур: “биз намозхонлармиз, биз карантин қоидаларига амал қилишда ўрнак бўлишимиз керак” деб. Аммо мени кечирсинларку, кимга биз бундай одобни кўрсатмоқчимиз? Аҳир ҳаё қилинишга энг хақли зот Аллоҳ эмасми? Эртага Аллоҳ таолонинг ҳузурига борсак, агар сўрасалар нега масжидда сафни жипс қилмадинглар дейилса, биз карантинга риоя қилдик дея оламизми? Агар шундай десак у холда бизга қаторасига бериладиган: “ автобусда нега карантинга риоя қилмадинг, кафе ва чойхонада нега карантинга риоя қилмадинг, тўйхонада нега карантинга амал қилмадинг” деган саволларга жавобимиз борми? Ёки бизга кимдур айтиши керакми “бугундан бошлаб ижтимойи масофа сақланмасин” деб? Таъжуб билан айтаманки, камина ходимингиз мана шу ижтимойи масофа деган иборада ҳеч қандай мантиқ кўрмадим. Сабаби аэропортда сақланиши керак бўлган ижтимойи масофа, самалёт ичида йўқлигидан, масжидда сақланиши керак бўлган масофа, чойхонада йўқлигидан, автобус бекатидаги ижтимойи масофа, автобус ичида йўқлигидан, футболдаги ечиниш хонасидаги ижтимойи масофа, футбол майдонида йўқлигидан. Санасангиз ҳаётимизда бундай мисоллар жуда қалашиб ётипти. Қариндошлардан ҳабар олиш керак бўлса карантинни рўкач қилишга ўргандик, жанозага боришга келганда карантинга риоя қиламиз. Биз ғалатимиз, бизда мантиқ йўқ, биз фақатгина нафсимизга ёқимли бўлган ишларда “карантинчимиз”. Балки фикрларим хатодур, хулоса қилиш сиз азизларга хавола. Эй Роббим, огоҳ қилдим, халқларга етказдим, Гувох Бўлгайсан!


Muxlis.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Бизни, ўзимизни ҳақорат қилсанглар чидашимиз мумкин, лекин Пайғамбаримизга ﷺ чидай олмаймиз!

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✔️Албатта тингланг!
👉https://telegram.me/Muxlisuz


МУСЛИМА АЁЛГА ГЎЗАЛ БЎЛИШНИНГ 10 ТА СИРИ:🌸🍃🌸🍃

✔1. Лабларингиз мафтункор бўлишини истасангиз, ширинсўз ва ростгўй бўлинг.

✔2. Кўзларим чиройли бўлсин десангиз, эзгуликка боқинг.
✔3. Қоматингиз расо бўлиши учун таомингиздан муштоқларга улашинг.
✔4. Сочларингиз жозибадор бўлишини истасангиз, кунига бир бора гўдакнинг қўлчалари уларни силашига имкон беринг.
✔5. Қатъиятли юриш учун ёлғиз эмаслигингизга ўзингизни ишонтиринг, Аллоҳга таваккул қилишни ўрганинг.
✔6. Инсон ҳамиша далда, кечириш, рағбат ва меҳрга эҳтиёж сезади. Ҳеч қачон ҳеч кимни “ташлаб юборманг”, “эътиборсиз қолдирманг.”
✔7. Агар сизга ёрдам қўли керак бўлса, у ҳамиша сиз билан – ўз қўлингиз. Бир қўлингиз ўзингизга, иккинчиси бошқаларга ёрдам бериш учун эканини унутманг.
✔8. Аёл гўзаллиги либос, қомат ёки соч турмагида эмас, балки қалбларда акс этади. Айнан қалб – Аллоҳнинг назаргоҳидир.
✔9. Чинакам гўзаллик суратда эмас, сийратда намоён бўлади.
✔10. Аёл гўзаллиги Аллоҳга итоат ва умр йўлдошининг ризолигида!
━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz


O'zbekiston Qorilar dan repost
Mavlud haqidagi videoni barchangizga tavsiya etamiz.

Allohning moʻjizalari - 3qisim.

YouTube: https://youtu.be/GOB6-3dzQ30


Muxlis.uz dan repost
#кун_ояти

🔹Эй, иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Узингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир.

(Нисо сураси; 29-оят)
--------
🔸Тафсирни ўқиш учун линкни босинг 👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Tafsir-08-28


♻️Каналга уланиш учун 👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegram.me/Muxlisuz


Muxlis.uz dan repost
🗓20 АВГУСТ – ҲИЖРИЙ 1442 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ🎉
#ҳижрий_1442_йил

Милодий 2020 йил 20 август куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил - 1442 йил бошланади.

✅Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади.

✅Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади.

✅ “Аллоҳнинг ойи” деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

✅Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.

Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!🎉🎉🎉🎉🎉

Манба

👉https://telegram.me/Muxlisuz


Muxlis.uz dan repost
#МУНОСАБАТ: МАСЖИДЛАР ҲАР КУНИ ИШЛАЙДИ!

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.

Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.
Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуою-тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади.

Барча намозхонларимизга масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидаларни яна бир бор ёдга соламиз:

🔸 масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

🔸 ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

🔸 масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

🔸 ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

🔸 ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

🔸 масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

🔸 масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

🔸 ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

🔸 ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

🔸 масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

🔸 масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

🔸 таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

Ҳақ таоло ўзининг уйида қилинган ибодатлар ва дуою тазаррулар сабабидан бутун инсоният бошига келган касалликни даф этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muxlisuz @muslimuz


Muxlis.uz dan repost
17 августдан масжидлар ўз фаолиятини бошлайди!
@muxlisuz
Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

👉👉Давомини ўқиш учун


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда, диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини инобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга
уланинг👇👇👇
@DinQumita

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

664

obunachilar
Kanal statistikasi