"Менинг боғчам" лойиҳаси хақида билишингиз лозим бўлган фактлар:
📌 ушбу лойиҳа жорий йилда илк мартаба
синов тариқасида ўтказилмоқда;
📌 лойиҳа доирасида фуқаролар
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида боғчалардан бирига овоз беришлари мумкин;
📌 овоз бериш якунлари бўйича вилоятлар учун ажратилган маблағ доирасида энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар
2025 йилги инвестиция дастурига киритилади.
❗️Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур лойиҳа доирасида ҳар бир туман ёки шаҳардан
фақат битта энг юқори овоз тўплаган лойиҳа
танлаб олиниши мумкин.