Сиёбча канали тозаланмоқда: Обод шаҳар – ўз қўлимизда!Айни кунларда Самарқанд шаҳридаги Сиёбча канали Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан чиқиндилардан тозаланмоқда.
Бу ишлар доимий каналнинг сув оқими тўсиқсиз бўлишини таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида олиб борилмоқда. Бироқ айрим фуқаролар каналга маиший чиқиндилар ташлаб, унинг табиий ҳолатига жиддий зиён етказиш билан бирга шаҳримизнинг гўзал қиёфасига, балки экологияга ҳам салбий таъсир ўтказяпти.
Шу ўринда, ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз фуқароларидан чиқиндиларни белгиланган жойга ташлашларини сўраб қоламиз.
Ободонлаштириш бошқармаси ахборот хизмати.🌐🌐
Bizni kuzating: https://t.me/obodonlashtirish