#ичаклар
#пп
Овқатланишингизни қандай яхшилаш мумкин: 👍 та кўп учрайдиган ва кўзга кўринмайдиган хатоларимиз 👇
Бугун тажрибамда гувоҳи бўлганим — рационингизни анализ қилишда учратганим — кенг тарқалган овқатланишдаги хатолар ҳақида гаплашамиз.
Аммо, энг аввало сизни рағбатлантирмоқчиман! Алҳамдулиллаҳ, кўпчилигимиз тўғри турмуш тарзи томон аста-секин қадам босишни бошлаганмиз, бу эса жуда одамни хурсанд қилади!☺️
Ҳаракатларингиз, инн шаа Аллоҳ, бекор кетмайди! 👍
Эътибор беришимиз керак бўлган асосий мометларни бирга таҳлил қиламиз:
1⃣ Агар оддий углеводлар томонга мойиллик бўлса: пишириқлар, макаронлар, оқ гуруч, запеканкалар ва бошқалар.
Шунинг учун тез очқаб қоласиз, бир нарсалар еб олгингиз келади ва ширинликка тортаверади.
2⃣ Бирор маҳсулотни хазм қила олмайсиз ёки аллергиянгиз бор, шуни билмайсиз ёкида билсангиз хам маҳсулот таркибида яширинган бўлади.
Сизнинг жиғилдон қайнашидан, қорин дам бўлишидан, томоқдаги шилимшиқдан шикоят қилишингиз айнан мана шундан. Овқатланиш гастритнинг ҳар қандай турида, эрозияларда, дуоденитда, эзофагитда, ГЭРБда шиллиқ қаватнинг тикланишига тўғридан тўғри таъсир қилади. Чунки озуқа аллергенлари яллиғланишни қўллаб туради, яъни тузалишига йўл қўймайди.
Вақт ўтган сари бу каби хазм қилинмайдиган озуқа истеъмоли сурункали касалликларга олиб боради:
- аутоиммун тиреоидити
- экземалар, акне, дерматит
- гастрит ва ОИТ даги яллиғланишларни бирдек ушлаб туради.
Кўпинча қайсидир озуқани хазм қила олмаслик орттирилган бўлади. Масалан, одам узоқ вақт мобайнида бир турдаги маҳсулотлар тўпламини истеъмол қилаверса, юзага келиши мумкин.
Бу 5⃣, 1⃣ ва 2⃣ диета столларининг энг катта минуси.
Бундай диетага ўтирган инсон, вақти соати билан ўз рационини кенгайтиришга қўрқиб қолади ва диетада йиллар давомида ўтираверади.
🔸🔸🔸🔸🔸🔸 🔸🔸🔸💙💙💙
Нутрициолог-психолог