Postlar filtri


Оталар фарзандлари учун ўзидаги барча нарсадан воз кеча олади.

http://t.me/nurotam_mening


❗️Афсуски U-20 терма жамоамиз турнирни тарк этди.

🏆Осиё Кубоги U-20 | 1/4-финал

🇰🇷 Жанубий Корея 3-3 Ўзбекистон 🇺🇿

Пенальтилар серияси: 3-1 Корея ғалаба қозонди

Каналга уланинг: 👇
http://t.me/nurotam_mening


Абдуқодир Ҳусанов яна асосий таркибда!

«Ман Сити» «Ливерпул»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кимларга рўза тутиш мумкин эмас?

Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!

🇺🇿http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Февраль ойи кўчат экиш учун жуда қулай пайт!

Кўчат экиш бўйича энг керакли маълумотларни билиб олинг.

Яқинларингизга ҳам юборинг

http://t.me/nurotam_mening


Бугун телевизор пульти фақат эркакларда бўладиган кун!

Бугуннинг 3 та марказий ўйинлари:

«SPORT TV» 16:30 да
20 ёшгача Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ўйин. Ким ютса ЖЧга боради.
Ўзбекистон – Жанубий Корея

«Зўр ТВ» 20:15 да
"Реал Мадрид" - "Жирона"
🎤 Хайрулла Ҳамидов

«Сетанта спорт» ва «Телеграм каналлар»да 21:30да
"Манчестер Сити" – "Ливерпул"

Ҳурматли аёллар! Бугун эркакларни умуман безовта қилманглар:)

Эркакларга эса ёқимли
томоша💪


Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинглар.

Каналга уланинг: 👇
http://t.me/nurotam_mening


Муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ҳамда Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Шунингдек, вазир Президентимизга Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи –Кисванинг бир парчасини топширди.

http://t.me/nurotam_mening


❗️Самарқанд шаҳри ва бир неча туманлар чегаралари ўзгартирилади

Сенатнинг мажлисида Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш масаласи маъқулланди.

Сенаторлар кўриб чиққан масалада Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 243 гектар, Самарқанд туманидан 170 гектар, жами 413 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Натижада амалдаги 252 гектардан иборат «Ширин» мавзеси ҳудуди кенгайтирилиб, жами 665 гектар майдонни ташкил этади.

Муҳокамалар жараёнида тасдиқланган мастер режа бўйича ҳудудда 180 минг аҳолига мўлжалланган жами 60 мингта хонадондан иборат 254 та кўп қаватли уйлар, 45 та ижтимоий соҳа объекти қурилади.

Мазкур «Ширин» шаҳарчасида бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари аниқ режалаштирилган ва қурилиш ишлари 3 та босқичда олиб борилади.


👉 http://t.me/nurotam_mening


Ҳар куни эрталаб ишга кетар эканман, остонадан чиқишим билан хотиним менга албатта ниманидир унутганимни эслатарди. Баъзан мошинанинг калитини, баъзан уйнинг калитини, баъзан эса қўл телефонимни, баъзан яна ниманидир унутганимни айтиб, эслатиб турарди. Ҳар куни шу аҳвол. Нима эмиш, ёшим ўтгани сари хотирам сусайиб бораётганмиш. Энди усиз ўзимни эплашим қийин экан. Гапидан жаҳлим чиқдию ўзига индамадим.

Бир куни эрталаб турдим-да, аввал олишим лозим бўлган ҳамма нарсанинг рўйхатини бир қоғозга ёзиб олдим кейин ўша рўйхатга қараб нарсаларимни ўзим билан оволдим; калит, телефон, қўл соати, хамён… Ҳеч нарсани унутмаганимга ишонч ҳосил қилиш учун охирида бирма-бир рўйхатга ва олинган нарсаларимга қараб чиқдим. Бу гал энди ҳеч нарсани унутмагандим, мийиғида кулиб ҳам қўйдим, чунки ҳали қаримаганимни, хотиним эслатмаса ҳам бемалол ўзимни ўзим эплай олишимни унга исботлаб қўймоқчи эдим. Бўлди. Ҳамма нарса тахт. Кўчага чиқиб мошинага ўтирсам, ўйдан хотиним телефон қилди, кўтардим, кулиб жавоб бердим:
— Хотинжон, бу сафар ҳамма нарсамни олганман, ниманидир эслатаман деб оввора бўлмай қўяқол. Ҳали қирчиллама йигитман, йигит!

Ҳотиним қисқа қилиб гапирди:
— Дадаси, уйга киринг, бугун якшанба — дам олиш куни!
😁😁😁😁😁😁😁😁😁😁😁😁😁

http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


🇺🇿http://t.me/nurotam_mening


NUROTA.UZ |НУРОТА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ🇺🇿 dan repost
Навоийдаги 31 битта кон хитойликларга сотилди, деган ахборотни рад этамиз

Жорий йилнинг феврал ойида мамлакатимизда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкалари “E-auksion” савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди.

Таъкидлаш жоизки, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Мазкур талабдан келиб чиқиб электрон савдоларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик мақомга эга 12 та МЧЖ ғолиб деб топилди. Уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим МЧЖ таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, фақат хорижий давлат, жумладан Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган бирорта ҳам МЧЖ бунда ғолиб ҳам чиққани йўқ.

Биргина мисол, ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларидан “Xinlong Mining Drilling” МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда “Zhonghuitong Mining” МЧЖ асосий таъсисчиси (97,6 фоиз) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар 3 йил муддатга берилиб, ерга эгалик ҳуқуқини бермайди. Қонунларимизда тадбиркорларга фақатгина ер қаъридан фойдали қазилмани олиш ҳуқуқини бериб, рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари жараёнида бузилган ерларни рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини олади.

Устига устак, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган фойдаланувчиларга давлат томонидан бир қатор мажбуриятлар юклатилган бўлиб, унда рухсатномага эга бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти тадбиркорлик таваккалчилиги асосида олиб бориладиган фаолият бўлиб, бу участкаларни саноат миқёсида қазиб олиш ишларини амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.

Шу боис бундай ер участкалари тадбиркорларга шаффофликни таъминлаган ҳолда даромад олиш учун сотилади. Сотилган ер қаъри участкаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий инвесторлар соҳага янги технологиялар, ускуналар киритади, янги иш ўринларини яратади.

Энг муҳими, тадбиркорлар томонидан реализация қилинган қимматбаҳо металлар сотувининг 49,5 фоизи ер қаъри участкаси жойлашган маҳаллий бюджетга йўналтирилади ҳамда ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизнинг асосий хорижий иқтисодий ҳамкорларидан бири ва бу давлат билан алоқаларимиз кенг қиррали бўлиб, энергетика, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, савдо, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳаларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги глобаллашув даврида, Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига эришишида, экспортни ривожланишида, иқтисодиётни модернизация қилишда, транзит йўлларни кенгайтириш ва диверсификация қилишда муҳим драйвер ҳисобланади.


❗️Шимолий Орол денгизининг суви 42 фоизга ошди

Ўтган йили фаол Эль—Ниньо даврида нафақат Амударё, балки Сирдарё дарёсида ҳам сув билан боғлиқ вазият сўнгги 7—8 йилликдаги энг яхшиси бўлди.

Қозоғистон Шимолий Оролни Катта Орол денгизидан ажратиб турувчи Кокарал тўғонини реконструкция қилиш ва Сирдарё дельтасини тиклаш лойиҳасини якунлаш арафасида. Мазкур биринчи босқич амалга оширилиши натижасида денгиздаги сув сатҳи 42 фоизга ошди.

👉 http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
5 йил энагалик қилиб, ўз уйига кетаётган аёлни болалар шунақа кузатишибди.

Болага одамнинг ташқи кўриниши, бой ёки камбағал эканлигининг фарқи йўқ. Меҳр берса бўлди.

http://t.me/nurotam_mening


DXX raisi Bahodir Nizomovich Qurbonov O‘zbekiston Futbol assotsiatsiyasi prezidenti etib saylandi.

👉http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиянларим меҳмонга келганда бизни уйдаги ҳолат 😂

Якинларга юбориб кўямиз

Каналга уланинг: 👇
http://t.me/nurotam_mening


У Қуръонни ..... қилди.
So‘rovnoma
  •   хатим
  •   хатм
107 ta ovoz


Prezident "2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida" Qaror qabul qildi.

Qarorga ko‘ra, 2025-yilgi Navro‘z umumxalq bayrami mamlakatimizda “Qadriyatlaring boqiy bo‘lsin, Navro‘z!” degan bosh g‘oya asosida umumxalq sayillari shaklida yuqori saviyada keng nishonlanadi.

http://t.me/nurotam_mening


#Тезкор

Энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳарбий техникалари жахон бозоридада сотилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташрифи доирасида ҳарбий техника ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбий техника ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг сифати халқаро талаблар даражасида ривожланмоқда. Хусусан, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқилган "Арслон 8×8" ва "Арслон 6×6" зирҳли транспортёрлари, шунингдек, "Тўфон" ўзиюрар гаубицаси халқаро кўргазмаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бу каби лойиҳалар нафақат ички бозорни таъминлаш, балки хорижий бозорларни ҳам забт этиш имконини яратади. Президент томонидан ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги технологияларни жорий этиш ва халқаро майдонда Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабни ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.


👉 Каналга уланинг: 👇
http://t.me/nurotam_mening


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий армиямизни замонавий қуроллантириш, мудофаа саноатига инновациялар олиб кириш – Янги Ўзбекистоннинг ҳарбий хавфсизлиги ва мустаҳкам мудофааси гарови

Оснащение национальной армии современным вооружением, внедрение инноваций в оборонную промышленность - залог военной безопасности и прочной обороны Нового Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одам нимадан чарчайди?

Одам меҳрсиз кўздан, қуруқ ваъдалардан чарчайди ва ҳаётга қизиқиши сўниб бораверар экан...

Яқинларга улашинг!

Каналга уланинг: 👇
http://t.me/nurotam_mening

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.