Хокимлар хақида (Яна)
Куни кеча барчамиз гувоҳи бўлдикки, Андижон шаҳар хокимининг (уже собиқ) бир аёл билан бўлган ишқий саргузаштлари расми тарқаб кетди ва орадан 3 кун ўтар ўтмай уни ишдан бўшатиб юборишди. Энг қизиғи шундаки бу собиқ хоким Дилмурод Раҳматуллаев, 2017 йил 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчи аёлларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб ҳақорат қилган эди. Халқни хақорат қилиш, оғзига келганини гапириш хокимни бўшатишга олиб келмайди демак. Биров билан тўшакдаги расмларидан кейин эса марҳамат.
Жуда қизиқ система таҳлил қилиш учун. Масалан шу хоким ўша ишларни қилганини расмлари чиққан бўлса, айрим хокимлар ўша расмларда акс этган ишларни қилиш билан, ўз қўл остидагиларга пўписа қилади. Бунга яққол мисол "энг сўконғич ҳоким" номинациясида 10 дақиқа ичида 100 маротаба сўкиниб, мутлоқ рекорд ўрнатган ҳолда Фарғона шаҳар ҳокими "ғолиб деб топилганини" келтиришимиз мумкин. Аҳамият беринг, бири шу ишларни қилиб хайдаляпти, иккинчиси топшириқни бажармасанг шу расмлардагидака ишлар қиламан сен билан деяпти. Аслида иккаласи ҳам ахлоқий тарафдан чиркин кимсалар мен учун. Иккаласини ўртасида абсолютно фарқ йўқ.
Узр сўраган 3 мушкетерларга қайтсак, уларни ишлари халқни тўполон қилиб кўчага чиқишгача, зам хокимни устига бензин сепиб ёқворишгача олиб келди. Агар ўшаларни Андижон шаҳар хокими билан солиштириб кўрсак, бу мойловли Казанова акамиз халқни шунчаки кулдирди холос, чекка чеккада хи хи хи кўрдилами ану шармандани деган гаплар бўлди, приколлар бўлди. Наригиларни орқасидан эса реал муаммолар келиб чиқиши мумкин эди ва ҳатто қон бензин ҳам тўкилди.
Лекин алал оқибат ким бўшатилди? Расмлари тарқаган хоким. Қолганлар узр сўраб бўлиб, камерани ўчириб: "Энди иш ишинга марш харомилар!" деб кетган бўлишса не ажаб...
Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Alimoff совғасини олишни ҳам унутманглар.