Миллиардернинг ҳаёт мазмуни ҳақида.
Мен ҳамиша Америкалик миллиардер Билл Гейтснинг ишларига қойил қолганман. У яқиндагина ўзининг компанияси бўлган Майкрософтнинг директорлар кенгашини тарк этганди. Умуман шу одам бизни болалигимиздан бери Форбснинг дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 3 ликдан тушмай келса-да, жуда камтар одам. 300 миллион сўмга машинасига рақам сотиб олмайди шунчаки понт учун. Умр бўйи ишлаб, Билл Гейтс бир кунда топадиган пулни топиб қўйиб маҳалладагиларга қўлини учини бериб кўришадиган, отахонлар билан ҳам тишини ковлаб гаплашадиган Ғишматбойларга ўхшамайди шу одам.
Унга миллиардлар отасидан мерос бўлиб қолмаган, ўзи ишлаб топган, жуда кўп китоб ўқийди, жуда кўп хайриялар қилади. Маблағларини асосан илм фанга йўналтиради. Ҳар йили у тавсия қилган китобларни ўқиб чиқаман ва ростдан ҳам жуда кучли китобларни тавсия қилади. Болалигимда ҳаттоки Билл Гейтс Форбс рўйхатида иккинчи ўринга тушиб қолса хавотирланардим,😁 Мексикалик миллиардер Карлос Слим биринчи ўринга чиқиб олибди деб газеталардан ўқисам, қайғурардим гўёки бундан менга бир фойда бордай😂
Так вот, шу одам ҳозирда коронавирусга қарши ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган вакциналарни 7 хилини молиялаштирмоқчи. Энг қизиғи, миллиардер, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга сарфлаган пуллари беҳуда кетиши мумкинлигини ҳам тушунади. Гейтснинг таъкидлашича, охир оқибат мумкин бўлган 7 та вакцинадан фақат 2 таси оммавий ишлаб чиқариш учун танланиши, қолганлари эса самарасиз бўлиши мумкин, аммо у уларнинг барчасини молиялаштиради. Гейтс инсониятга ёрдам бериш учун бунга тайёр.
Мана шундай одамларнинг ҳаёти илҳомлантиради...
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov