Рекламадаги ҳаёт ҳақида.
Рекламалар ҳозир шу даражада ҳаётимизга чуқур кириб келганки, биз кўпинча унда тасвирланган ҳаётни ҳақиқат деб ўйлаймиз. Аслида, рекламада “бу мени ишхонам, бу мени уйим“ деб шоҳона ҳаётни тасвирлаётган акани ишхонаси просто оддий студия бўлиши мумкин, балки оиласи билан дам олишга умуман вақти ҳам йўқдир, Бразилия ресторанида ўтиришга ойлиги ҳам етмас😂
90-йилларда тв да “Лёня Голубков“ образи шаклланган. Бу ўша машҳур машенник Сергей Мавродининг МММ молиявий пирамидасини реклама қилган одам образи. (Билмаганлар ўзимизни Ахмадбойни тасаввур қилинглар-да, энди шуни юзта Ахмадбой деб тасаввур қилиб, ҳаммасидан битта одам ясасангиз Мавроди ҳосил бўлади😂)
Так вот, шу одам бир пайтлар ўша пирамидани рекламаларида рол ўйнаб бойиб кетаётган одам бўлиб танилган. Аслида эса оддий битта ўртамиёна актёр эди.
Рекламада жуда бахтли, аҳил иноқ оила тасвирланади, ҳавас қиламиз, орзу қиламиз, нимага биз бундаймасмиз деб ўйлашимиз ҳам мумкин, аслида, унда ўйнаган актёрларни ҳаёти бизникидан минг баробар мураккаб бўлиши мумкин.
Постдан ҳисса: Ҳеч қачон ўз ҳаётингни рекламалардаги, кинолардаги образларга солиштириб, ўзингни бошқалардан кам кўрма. Улар шунчаки ҳаммага ёқиши учун, идеалнинг иллюзияси холос. Ўзингдан қониқмаслигинг учун рекламадаги ҳаёт сенга кўрсаткич бўлмасин. Одамлар идеал эмас, рекламалар идеал замонда, сенга кўрсаткич яқинларингнинг хурсандлиги, оилангни фаровонлиги бўлсин дўстим.
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov