📈
Йил якунига қадар терма жамоаларга спортчи етказиб бериш кўрсаткичи 35 фоизга етказиладиАОКАда Спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов иштирокида ўтказилган
брифингда соҳани янада ривожлантириш борасида ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
✅ Спорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида сўнгги 2 йилда спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда мингга яқин намунавий типдаги спорт майдончалари барпо этилди.
✅Ҳозирда 397 та маҳаллага спорт майдончалари қурилиши учун ер майдони ажратилиб, улардан 370 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
✅ Жорий йилда 280 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилди, йил якунигача улар сони 400 тага етказилади.
✅Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантириш дастурида спортга оид 460 миллиард сўмлик 48 та спорт объектида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган бўлиб, дастур доирасида 297 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 309 миллиард сўм маблағлар ўзлаштирилди.
✅Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш йўналишида Миллий терма жамоалар аъзолари 2022 йилдаги 7502 нафардан 9 146 нафарга етказилди.
✅Ҳозирда 2025 йилда ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида кенг миқёсдаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
✍️
Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк