ХАЗРАТИ ХУЖА - НУРАДДИН БОБО МАСЖИДИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Узбекистон Мусулмонлар идораси. Хоразм вилояти. Хонка тумани. " ХАЗРАТИ ХУЖА - НУРАДДИН БОБО" масжидининг расмий телеграм канали.
Имоми - Хатиб. Уллиев Хамидулла
Тел: +998990258011
Манзил: Хонка туман. Сарапаён кишлок. Гулистон махалласи

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади»

Термизий ривояти

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


ЖУМА НАМОЗИГА БЕПАРВО БЎЛИБ, УНИ ЎҚИМАЙДИГАНЛАРГА МАКТУБ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».
Абу Довуд ривояти.

Ибн Можанинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким заруратсиз уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».

Изоҳ: Эътиборсизлик қилиб, жума намозини уч марта узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


International Islamic Academy of Uzbekistan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА ПОЙТАХТИМИЗДАГИ "МАЪРУФ ОТА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🗣 Бугун, 3 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Маъруф ота" жоме масжидида жума намозини адо этадилар.

🕌 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


🕌НАМОЗ ВАКТЛАРИ 🕌

03-01-2025 йил. Ражаб ойи 03-куни
Хижрий 1446-йил.

✅  ТОНГ— 07:02
Масжидда Бомдод Укилиши -07:20

🌅 КУЁШ— 08:20

🏞 КИЁМ — 13:04
Масжидда Пешин ўқилиши -13.30

🏞АСР (кириш вақти) 16: 05
Масжидда аср ўқилиши -16:10

🌄 ШОМ (кириш вақти) - 17:42
Масжидда шом ўқилиши -17:50

✅  ХУФТОН(кириш вақти) -19:05
Масжидда хуфтон  ўқилиш -19:30

Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!
Тоха сураси 132-оят.

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).

https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бундан 1400 йил аввал бир инсон сизни қаттиқ севган эдилар?...
Унда ҳали дунёга келмаган эдингиз , лекин у зот сизни дуо қилиб , ҳали қилмаган гуноҳларингиз учун Аллоҳдан мағфират сўраган эдилар.
У зот сиз учун Жаннатни сўраган эдилар.
У зотнинг ўзининг аҳли оиласи бор эди , лекин у киши фақат сизни назарда тутиб « Умматим... умматим...»дея дуо қилар эдилар...

У киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.


У муборак зот бизни кўрмасдан севганларидек,биз ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмасдан севдик…
Ҳабибимизнинг Кавсар бўйидаги васлилари барча ислом аҳлига насиб қилсин!

Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🕊Жума муборак🕊

Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларнинг фақат яхшиликларини кўринг.

Сизга шундай қалб
берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

Сизга шундай тоқат
берсинки, ҳаётнинг ҳар
зарбасига чидаб беринг.

Сизга шундай забон
берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...
🍃
Эй Роббим!
Сенинг фазл ва карамингдан умидворман. Сенинг мағфиратингга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимизни насиб айла. Ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, Сенинг фазлу карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан. Биздан фазл ва карамингни дариғ тутма, Аллоҳим. Бизни ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бергин, ахлоқ, муомаламизни гўзал айлагин. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга ошно эт.
Сироти мустақимда илдам юрилишликни насиб қилгин, Аллоҳим...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Muslim.uz dan repost
🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

#rajab #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


Иброҳим Адҳамга савол бердиларким, «Не учун дуоларимиз қабул бўлмас?» деб.

«Ҳақни билиб, амрларини тутмасангиз, пайғамбарнинг суннатларини бажармасангиз, Қуръон ўқиб, амал қилмасангиз, Холиқимизнинг неъматларини еб, шукр қилмасангиз, жаннатни билганингиз ҳолда талаб этмасангиз, жаҳаннамдан қўрқмасангиз, Унинг ҳукми билан ўлим бор деб, ҳозирланмасангиз, она ва отангизнинг жасадларини ўз қўлингиз билан қабрга қўйган ҳолда, ибрат олмасангиз, бундай қабоҳатлар билан дуо қабул бўлурми?!» деб жавоб берди.

Фаридуддин Аттор, "Тазкиратул-авлиё"дан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


#оят

وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا.

"Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас".
(Нисо сураси, 124-оят).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi


#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Nuraddin_bobo_masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.