SAFARI

@nozimsafari Yoqdi 6
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Сафари ижтимоий тармоқларда:
fb.com/Nozimjon.Safaroff/
instagram.com/nozimsafari/
twitter.com/NozimjonSafarov
Мурожаат учун: @safari_contactbot
Тижорий ҳамкорлик учун: @thebase_ads
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
19.01.2019 19:02
reklama
Alisher Teshayev
Telegramda biznes haqida kanalga marhamat.
Telegramda o'z biznesingni yarat!
Telegramda pul topish sirlari bo'yicha yangi kanal!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
13 423
ta obunachilar
~10.2k
1 ta e’lon qamrovi
~33.1k
kunlik qamrov
~5
ta e’lon 1 kunda
76.2%
ERR %
65.52
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
211 ta kanal eslovlari
146 ta e’lonlar eslovlari
393 ta repostlar
FayzbogUz
19 Sep, 20:32
ТАҒО ТАЙМ
19 Sep, 16:14
FayzbogUz
18 Sep, 12:20
Radjabooov
O'zbekcha Sarcasm
18 Sep, 06:05
Фозилов Камрон
18 Sep, 00:06
ТилиҒирром
17 Sep, 22:27
FayzbogUz
17 Sep, 19:49
ТилиҒирром
17 Sep, 13:45
TDTU TERMIZ filiali
17 Sep, 09:06
🌐UniversalHD24🇺🇿
16 Sep, 12:10
Qora tarix 🤔🤔
TDTU TERMIZ filiali
14 Sep, 11:54
14 Sep, 11:15
FayzbogUz
14 Sep, 11:09
Nurqul Minbari
13 Sep, 00:18
Sahrodagikema
13 Sep, 00:13
Sahrodagikema
10 Sep, 02:32
Uyushmagan
Namangan Sardorlari ✅
FayzbogUz
#Шунчаки
Qo'ysangchi
7 Sep, 12:40
Madina Nurman
#Aziza Umar kundaligi
#Aziza Umar kundaligi
#Aziza Umar kundaligi
6 Sep, 15:37
Blog | Yodgorov
Sabitov | BLOG
Sahrodagikema
FayzbogUz
Antikorrupsiya.uz
FayzbogUz
FayzbogUz
Sahrodagikema
Qalb Taskini | Yanglik
Hayitov's blogi
FayzbogUz
Iqtisod va Siyosat
30 Aug, 14:23
Уюшмаган Ёшлар
28 Aug, 20:39
ТилиҒирром
28 Aug, 20:38
FayzbogUz
28 Aug, 20:32
#️⃣HASHTAG
28 Aug, 18:40
ТилиҒирром
27 Aug, 16:31
@nozimsafari iqtibos olgan kanallari
Repost.uz
19 Sep, 18:25
Nozim Safari
19 Sep, 12:40
FayzbogUz
19 Sep, 07:28
Polimonolog
19 Sep, 07:28
Repost.uz
Repost.uz
17 Sep, 09:00
Alimoff
16 Sep, 11:56
BBCUZBEK
14 Sep, 22:09
davletovuz
14 Sep, 14:07
O'zLiDeP
13 Sep, 19:03
Qop-qora hayp!
13 Sep, 18:55
Qop-qora hayp!
13 Sep, 18:55
Qop-qora hayp!
13 Sep, 18:55
Qop-qora hayp!
13 Sep, 18:55
Qop-qora hayp!
13 Sep, 18:55
Kun.uz | Расмий канал
12 Sep, 21:41
Repost.uz
12 Sep, 11:42
7-QADAM
ТАҒО ТАЙМ
12 Sep, 09:34
Repost.uz
11 Sep, 12:35
bakiroo
11 Sep, 07:28
Nozim Safari
Qop-qora hayp!
Доктор Шизоид
Xushnudbek.uz
Муҳрим
BBCUZBEK
Tanish Gaplar
Iqtisodchi Kundaligi
Nozim Safari
Nozim Safari
3 Sep, 21:38
Repost.uz
FayzbogUz
IMRONUZB
Repost.uz
1 Sep, 08:41
#Texnokratiya 🎶
31 Aug, 13:35
Xabar.uz rasmiy kanali
31 Aug, 13:21
Uzbektourism.uz
davletovuz
30 Aug, 10:47
Madina Nurman
30 Aug, 09:35
Асанов формати
28 Aug, 17:26
Repost.uz
28 Aug, 14:21
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
SAFARI 20 Sep, 12:04
​​Барчамизга танилишга улгурган Қобил Дусов бугун фейсбукда "депутат Расул Кушербаев билан иккимизни сайловга номзодимизни қўйишмаяпти" деб ёзиб чиққани юзасидан Расул Кушербаев билан боғландим. УзЛиДеП аъзоси Кушербаев Миллий Тикланиш аъзоси Дусовнинг гапларидан хабардор эмаслигини, уни номидан гапирмасликларини сўради.

"Дусовни ёзганини ўқидим, нималар деяётганидан хабардор эмасман. Унга сайлов қонунчилигини яхшилаб ўқишини тавсия қиламан. Партиялар томонидан номзодларни қўйиш вақти бошланишига ҳали бир қанча муддат бор. Мен ўзим ҳали сайловда қатнашаманми йўқми билмай турганимда у қаердан билар экан? У маҳаллий кенгаш депутати, бошқа округ бошқа партия аъзоси. Мени бу ишларга аралаштирмасин. Мени номимдан гапирмаслигини сўрайман" - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Тушунишим бўйича бошқа даражадаги депутат, бошқа партия ва сиёсий қарашлар тарафдори бўлган депутат Дусов Расул Кушербаевнинг номи ва машхурлиги орқали яна популизмга берилмоқда шекил. Бундан олдинроқ ҳам бир икки маротаба шундай ҳаракатлар оқибатида қовун тушириб, аёлларни таҳқирловчи гапларидан сўнг Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва барча аёллардан узр сўраган эди. Кейинчалик эса баъзи умумий диний мавзуларда ёзиб, диндорларнинг ишончига кирди. Лекин ҳозиргача депутат Дусов қонунчилик борасида, ўз партияси йўналишида қандайдир аниқ ечимларни таклиф этганини эслай олмадим. Умумий гапларни блогерлар ҳам, оддий фойдаланувчилар ҳам гапира олади. Депутат эса аниқ таклиф ва сиёсий ечимлар берса ярашади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 19 Sep, 18:25
Туркманистонда 6 кундан буён президентнинг алабай ити хақидаги янги китобига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда)

https://t.me/RepostUz/10811
SAFARI 19 Sep, 17:47
"Сквердаги дрифт" юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати баёноти:

13 ва 14 сентябрь кунлари соат тахминан 02:00—02:30 да Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилган.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, атрофдаги йўллар ва пиёдалар йўлакчалари пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва ППХ ходимлари ва экипажлари томонидан 10—15 дақиқага беркитилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 19 Sep, 16:12
Депутат Кушербаев УзЛиДепнинг фейсбук саҳифасида тўғридан тўғри эфир орқали онлайн мулоқот олиб бормоқда.

https://www.facebook.com/UzLiDeP/videos/467523867167463/
SAFARI 19 Sep, 16:00
Россияда бўлаётган кўплаб митинглар, ноҳақ қамашлар, РосГвардиянинг агрессияси, жамиятнинг давлатдан чуқур норозиликларидан ўзимиз учун кўплаб тўғри хулосалар чиқарсак бўлади. (урғу "тўғри" сўзида)

Журналист Голуновнинг ва бир неча кундан бери тинмаётган актёр Устинов билан боғлиқ воқеалар Рус жамиятининг ноактив баҳоланган қатламини ҳам уйғотди. Давлат ва жамият ўртасидаги жарлик кенгайди. Устиновнинг адолатсизларча 3.5 йилга қамалиши ортидан артистлар орасида уйғонган катта флешмоб, журналист Юрий Дудьга қарши ахборот ҳуружлари рус жамиятида протест руҳиятини авж олдиришгагина хизмат қилмоқда. Шунингдек, Москва шаҳри депутатлигига номзодлар билан бўлган вазият ҳукуматни яна бир бор обрўсизлантирди. Кремль кетма кет нотўғри қарорлар чиқариб, норозиликларни қайтанга кўпайишига сабабчи бўлмоқда. Ҳеч қандай компромисга бормаслик каби лицемерлик кайфияти уларга фақат зарар келтиришини ё англашмаяпти ёки катта бошларини сал эгишни исташмаяпти.

Россия билан чексизликка сингиб бораётган алоқаларимиз фонида у ерда бўлаётган воқеалар бизга таъсир қилмай қолмайди. Россиянинг ҳозирги тажрибасидан хулоса чиқариш керак. Улар ҳозир тутаётган йўлларни умуман танламаслик хулосасига келиш керак. Улар ечим деб танлаётган усуллар уларда фойда қилмаганидан кейин биздаку қўяверинг. Ўзбекистон юқори давра вакилларининг Кремльга бўлган кучли мойиллиги мени ҳардоим хавотирлантирган. Кремльдан руҳланиш ва илҳомланиш ҳозирда руслар йўл қўяётган хатоларни бизда қўллашгача олиб келиши ҳеч нарса эмас. Уларнинг конспектларига мўраламасликни тавсия қилган бўлар эдик.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q

Актёр Павел Устиновнинг ноҳақ қамалишига қарши рус шоу бизнеси юлдузлари уюштирган флешмоб ва якка пикетлар: https://www.youtube.com/watch?v=foXV_ONw6xs
To‘liq o‘qish
SAFARI 19 Sep, 12:40
dan repost: Nozim Safari
Қизиқарли подкастларни кутганлар борми?

Ўртоқлар яқинда жуда қизиқарли подкаст топиб олдим. SegoZavtra деб номланувчи ушбу ютюб лойиҳада бошловчи Ловкачев студияга бирон бир соҳанинг кучли мутахассисини чақириб, қўшимча чақирилган икки стендап комик билан подкаст уюштиришади. Контентдан кўплаб фойдали ва қизиқ маълумотларга эга бўлиш мумкин.

SegoZavtra'нинг стендап комедиантлар Руслан Белый ва Нурлан Сабуров қатнашган ушбу сони меҳмони таниқли журналист ва ёзувчи Даниил Туровский. Улар Туровскийнинг рус хакерлари хақидаги янги китоби, умуман хакерлик ва рақамли жамият соҳаси ва журналистика келажаги хақида мазмунли сухбатлашишган.

@taraqqiyet

https://www.youtube.com/watch?v=JJsNR3p-UbI
To‘liq o‘qish
SAFARI 19 Sep, 11:00
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 200га яқин қонун ҳужжатларини ўрганипти. Улардан 80% ҳужжатларда рақобат муҳитини бузадиган, асоссиз солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар тақдим этадиган бандлар аниқланган. Бу жуда катта рақам. Ўзбекистонда сўнгги йиллар жуда кўплаб қонун ҳужжатлари, нормалар қабул қилиняпти. Барчасини ўрганиб чиқса рақобатга салбий таъсир қиладиган ҳужжатлар фоизи қанақа бўлар экан? Тушунишим бўйича қўмита тақдим этган рақамларга яқин бўлади. Рақобатга қарши бандлари мавжуд бўлган қонун ҳужжатларининг 11 таси қўмитанинг хулосасига қарамасдан "ўтиб кетган".

Шунингдек Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг маълум қилишича, баъзи қонун ҳужжатлари ташкилотнинг иштирокисиз, экспертиза хулосасисиз қабул қилинмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистондаги рақобат ва инвестицион муҳитга катта салбий таъсир кўрсатади. Тартибсиз тарзда ташкилотларга имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилиши бозорнинг бошқа иштирокчилари фаолиятини оғирлаштиради.

Антимонополия қўмитаси лоббизмга қарши қонунчилик ҳозирча мавжуд бўлмаган тизимда айнан ўша Робин Гуд яъни антилоббист вазифасини ҳам бажариши лозим. Лекин ҳужжатларнинг улар иштирокисиз ўтиб кетиши, хулосалари инобатга олинмаслиги Шервуд ўрмонида адолат ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

https://repost.uz/reshayut-bez-nas
To‘liq o‘qish
SAFARI 19 Sep, 07:28
dan repost: Polimonolog
Регистондаги туғилганкунсимон банкет "аслида" ТИВ тасдиқлаган маданий тадбир бўлиб чиққанмиди?

Скверда ҳам қандайдир маданий-маърифий, креатив-спортив, инновацион-туристик тадбир ташкил этилгани ҳақида ўқиймиз эртага. Ёки шу бугун.

👆@polimonolog 👈
To‘liq o‘qish
SAFARI 18 Sep, 22:57
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида маҳаллий кенгаш депутатларига:

“Давлат раҳбари келса, вазирлар планшетларни қаторлатиб қўйиб, зўр ваъдалар беради, зўр интервьюлар беради. Лекин давлат раҳбари кетгач, улардан дарак ҳам йўқ. Айтилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетади, эсдан чиқади. Ёки яна Президент келадиган бўлиб қолса, югуриб келиб, сизларнинг ўзларингизга ҳамма ишни қилдиради. Вазирларни олиб келтириб, ҳисобот сўранглар, ижрони талаб қилингалар. Айтилган ишни қилсин, уддасидан чиқа олмаса, нега қилолмаслигини тушунтириб, ёзиб берсин. Талаб этилса, уларга ишончсизлик вотумини билдиришимиз ҳам мумкин. Вотум билдириш ваколатини балки маҳаллий кенгашларга ҳам берармиз, шунда уларнинг кучи билинади”

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 18 Sep, 20:26
Бугун Regulation.gov.uz сайтида "Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор муҳокама қўйилди

Қарорда сал олдинроқ биз аҳамиятли деб айтган соҳа медия таълим ва медия саводхонлик, медия Обмудсман ҳамда АОКА фаолияти билан боғлиқ кўп матнлар бор. Эслатиб ўтамиз, бугунги кун шунингдек АОКА раҳбари Комил Алламжоновнинг туғилган куни бўлганлиги билан ҳам эътиборли.

https://regulation.gov.uz/uz/document/8050-yzbekiston_respublikasi_prezidentining_yzbekiston_respublikasi_yagona_akhborot_siyosati_kontseptsiyasi_tasdi%D2%9Blash_t%D1%9E%D2%93risida_gi_%D2%9Barori
To‘liq o‘qish
SAFARI 18 Sep, 17:36
SAFARI 18 Sep, 17:32
ТАТУ проректори троллар фабрикасини очганини тан олди. Бироқ буни оқлашга ҳаракат қилгани жуда ишончсиз чиқди. Жуда ишончсиз. Ижтимоий тармоқда негатив кўпайдимуш. Хўп кўпайди лекин ТАТУ проректорини асл вазифаси нима? Менимча функционал вазифалари бошқача бўлса керак.

Хуллас калом барча гумонларни исботлашди. Сўз Олий таълим вазирлигига.

https://kun.uz/77528942
SAFARI 18 Sep, 12:07
​​Бугун ахборот майдонида очлик эълон қилингани хақида икки ҳолат қайд этилди. Биринчи ҳолат бухоролик 17 йиллик тадбиркорнинг фирибгарлик билан судлангани оқибатида эълон қилинган. Очлик эълон қилган фуқаро унинг қамалишида Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев сабабчи эканлигини иддао қилмоқда.

Иккинчи ҳолатда эса оммавий очлик эълон қилинди. Бузилган уйлари учун бир йилдан бери компенсация тўланмаётганлигидан норози аёллар Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимлиги устидан очлик эълон қилиш усулида арз қилиб чиқишди.

Бир кун учун икки очлик эълон қилиниши ҳолати бу кўп. Жуда кўп. Масъуллар вазиятни қўлга олишлари талаб этилади. Ва бу қанақадир ғарб масонларининг бизга уюштираётган фитнаси эмас. Одамлар нимадандир норози. Ҳар хил сабаб билан сўнгги умид сифатида шундай ишларга қўл уришмоқда. Шу даражагача олиб келмаслик зарур эди. Энди эса вазиятни юмшатиш керак, енгиллаштириш керак. Умид қиламизки масъуллар вазиятни юмшатаман деб, ўз креслосини сақлаб қолиш ниятида ақлбовар қилмас, космик ракета шаклидаги навбатдаги улкан қовунларини тушуришмайди. Вазиятга тўғри ва соғлом баҳо бера олишади.

Ўзбекистонда сўнгги пайтлар олиб борилаётган ислоҳотлар фонида камчиликларимиз ҳам билиниб қолмоқда. Улардан кўз юмиб қочиб бўлмайди. Ва тушунишим бўйича камчиликларнинг аксари кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий реформага эҳтиёжимиз ошиб бораётганидан далолат бермоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 17 Sep, 21:31
Андижон вилояти ҳокими спарк совға қилди, Фарғона вилояти ҳокими кобалт совға қилди, яна палончи ҳоким писмадончи совға қилди деган гапларда фундаментал хатолик бор. Ҳоким мошинани ўз ойлигидан йиғиб олиб бермайди, улар маъмурият тасарруфида йиғилган халқни пули. Солиқ тўловчилар пуллари. Шунинг учун Андижон вилояти аҳолиси, палончи вилоят солиқ тўловчилари спарк совға қилди дейиш тўғри бўлади.

Шунда ўша вилоят аҳолиси айнан шу сабаб билан кимгадир машина совға қилган бўлармиди деган ўринли, адолатли ва мантиқан тўғри савол ўртага чиқади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 17 Sep, 19:47
​​Андижон вилояти маъмурияти кунига 300кг пахта теришни вада берган аёлга спарк совға қилди. Урғу "вада берган" сўзида. Бир неча кун олдин эса Фарғонада бир тонна пахта терган аёлга ҳам спарк берилгани хақида хабарлар тарқатилганди.

Бу менга илғор келажакни эмас кўпроқ совет ўтмишини эслатмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
To‘liq o‘qish
SAFARI 17 Sep, 18:55
Бундан 102 йил олдин ҳам, очарчиликка яқин даврларда ҳам Туркистон Мухторияти тўй, маросим ва жанозаларни тартибга солмоқчи бўлган. Бундай исрофотдан жамиятни қайтаришга уринган. Ҳужжатлар имзолаган.

Фанатик традиционализм билан ўша жамиятнинг онгини тараққий этиб, ижтимоий муҳитни ривожлантириб курашган мақул. Тақиқ ечим эмас.

https://telegra.ph/Turkiston-Muxtoriyati-yor-yor-aytish-va-toyda-karnay-chalishni-ham-taqiqlagan-edi-09-16
Туркистон Мухторияти ёр-ёр айтиш ва тўйда карнай чалишни ҳам тақиқлаган эди.
“Шўройи ислом” (парламент) қарорномаси (1917 йил)Муҳтарам мусулмонлар!Ҳозирғи қийматчилик ва озиқсизлик шул қадар қўрқинчилуқ даражага бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқ тополмасдан, кўчаба-кўча саргардон бўлиб, неча кунларгача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон дахшатлиқ уруш, бу йилғи сувсизлиқ ва чогирдка балолари бу ҳолни минбаъд яна қўрқинчлироқ даражаға олиб борадирғонға ўхшаб кўринадур. Туркистон мусулмонларининг съезди мана шу ҳолни эътиборға олинмак орамизда…
To‘liq o‘qish
SAFARI 17 Sep, 13:41
Ўзбекистонда мардикор бозорлари одатий ҳолга айланган. Аёллар мардикор бозорларига ҳам кўникиб улгурдик. Лекин биргина Тошкентнинг ўзида 5-6та аёллар мардикор бозорлари борлиги факти мени ҳайрон қолдирди. Биргина Тошкентда мингга яқин аёл ҳар кун мардикор бозорга чиқиб, оғир меҳнат қилади. Repost.uz эълон қилган қуйидаги видео устида ишлаш давомида кўплаб бозорларда бўлдим. Чорсу, Келес, Юнусобод, Феруза, Қўйлиқ, Ботаника (Қибрай) аёллар мардикор бозорларида бўлдим. 70 ёшли онахонлар ҳам, 20 ёшли қизлар ҳам бор. Ҳатто ҳомиладор аёлларни кўрдим. Улардан фақат биттаси интервью беришга рози бўлди.

Ростини айтсам кўнглим анча оғриди. Кучли жинс вакили сифатида ўзбек аёлининг бу аҳволидан кўнглим оғриди. Негадир ўзимни айбдор ҳис қилдим. Эркак сифатида айбдор ҳис қилдим. Қанийди мансабдорлар ҳам ўзларини баъзида айбдор ҳис эта олишса эди.., кўп эмас озгина, саалгина айбдорлик ҳисси...

https://t.me/RepostUz/10752
Attached file
To‘liq o‘qish
SAFARI 17 Sep, 09:00
Айтишларича UCELL алоқа операторини Megafon сотиб олипти. Megafon'нинг акциялари назорат пакети миллиардер Алишер Усмоновнинг USM Holdings компаниясига тегишли.

UCELL Ўзбекистонда абонентлари сони бўйича (7.1 миллион) 2 ўринда турадиган алоқа оператори.

https://t.me/RepostUz/10739
SAFARI 16 Sep, 15:05
Мен кўрган энг зўр сарлавҳа)

УзАнинг сарлавҳалари мени ҳар доим завқлантирганини яширмаганман. Лекин буниси супер))

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8UnIC90eFP8_Q
SAFARI 16 Sep, 13:04
Shavkat Mirziyoyev prezidentligining uch yilligi: nima o‘zgardi?

Batafsil: https://www.togri.uz/hIUzebc9

🌐 togri.uz rasmiy sahifalari 👇

Instagram | Facebook | YouTube
To‘liq o‘qish