АММАЛАРНИ ЯХШИ КЎРИНГ...
Чоптиради омад деган отингизни,
Яширади, тўғирлайди хатонгизни,
Сизданда зўр қадрлайди отангизни,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Жиянга хос бурчингиз бор бўйнингизда,
Чопиб, чопиб хизмат қилар тўйингизда,
Биттагина расми бўлсин уйингизда,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Худойимга бориб етар тилаклари,
Дуолардан тўхтамайди билаклари,
Отангизнинг бу ҳаётда тиргаклари,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
Қариндошлар группасига юбориб қўямиз.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг
👉
rel='nofollow'>Https://t.me/+Jizm0rIpeCkxMTQy