1 сектордаги Бобур, Бўстон, Ўзбекистон, Навоий ва Фурқат МФЙ ларида Ёшлар дафтарига рўйхатга олинган ёшларни таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида "Сектор рахбари ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Учрашувда ёшларга Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва халққа мурожаатномаси мазмун моҳияти, ёшлар ва таълим соҳасига берилган эътибор, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди ва ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, ёшлар мурожаатлари билан доимий ишлаш мақсадида @norin_yoshlar_murojaat_bot телеграм боти яратилгани, ёшлар онлайн тартибда ҳам таклиф ва муаммоларини йўллашлари мумкинлиги тушунтирилди.