Norin Ovozi dan repost
ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УНУТМАЙДИ
🚗 Норин тумани маданият саройида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси билан Қуролли Кучлар ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди" шиори остида
маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси қошидаги фахрийлар кенгаши раиси, полковник Ҳасанбой Хидиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зиёвидин Мансуров, "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев Ватан тинчлиги, унинг эртанги порлоқ истиқболи йўлида қилинган матонат асло унутилмаслигини таъкидлашди.
Ўз хизмат бурчини адо этиш йўлида мардларча қурбон бўлган мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг марҳум ходимларининг фарзандларига қимматбаҳо совғалар, китоблар туҳфа қилинди.
Иқтидорли ёшларнинг шонли санага аталган чиқишлари барчага қувонч улашди. https://t.me/norin_ovozi_gazetasi