Зафар Рахимович dan repost
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИГА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
6 сентябрь куни "Норинда яна зах кўтарилдими?" сарлавҳаси остида пост қолдиргандим.
Унда Норин тумани Ҳаққулобод шаҳридаги Фурқат МФЙ, Улуғбек массивидаги ва Тўда МФЙдаги ҳолат акс этган фото ва видео тасвирлар берилганди.
Шу мазмунда, яъни захни қочириш, закан, зовурларни ковлаш, дренажларни ишлатиш муаммоларини ҳал этиш имкониятлари ҳақида асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан 11 сентябрь куни Сув хўжалиги вазирига ДЕПУТАТ СЎРОВИни юбордим.
Депутат сўрови Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий қонунининг 12-моддаси 2-қисми ва Ўзбекистон Республикасининг "Парламент назорати тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига асосан юборилди.
Вазирнинг муаммони ҳал этиш бўйича ижобий жавобини кутамиз.
Каналга уланиш 👇👇👇
@deputat_xudayberdiyev