"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
❗️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари томонидан қатор вазифалар белгилаб берилди:
⚡️ Соҳалар ва ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қолган 40 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам босқичма-босқич рухсат бериш;
⚡️ Мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш;
⚡️ Ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгаларини (сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, фотограф, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси) даромад солиғидан озод қилиш;
⚡️ Аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш;
⚡️ Кичик саноат зоналари мулк ҳуқуқи асосида ташкил этилиб, бошқарувга хусусий секторни кенг жалб қилиш;
⚡️ Пандемия оқибатларини юмшатиш доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига ажратилган 1 триллион сўм кредит маблағларини қайтариш муддатини узайтириш;
⚡️ Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш шартларини соддалаштириш.
@uzbyuksalish