НАЗАРИЙ БИЛИМЛАР, АМАЛИЁТ ВА МАҲОРАТ УЙҒУНЛАШГАН СЕМИНАР
2025 йил 24 апрель куни Андижон вилоятида муҳим тадбир — назарий ва амалий гидрометрия бўйича ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги, “Қорадарё-Майлисой” ИТБ, Андижон, Балиқчи, Пахтаобод ва Избоскан туманидан сув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ҳамда муҳандис-гидрометрлар фаол иштирок этди.
Семинарнинг назарий қисмида гидропост турлари, уларнинг ишлаш принциплари, сув сарфини ўлчаш масалалари тушунтирилди. Амалий қисмида гидрометрия полигонида гидропост турларини амалда кўрсатиш, уларга қўйилган талабларни тушунтириш, аттестациядан ўтказиш, рейканинг “ноль” сатҳини нивелир ёрдамида аниқлаш, техник паспортларни расмийлаштириш ҳамда учинчи қисмида каналда сув сафрини 3 хил турдаги сув ўлчаш асбоблари ёрдамида ўлчаб намойиш қилиб берилди.
Мақолани сайтда тўлиқ ўқиш –
https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/48486