Талабалар учун душанба дам олиш куними?Ҳуқуқшунос Хушнудбекка кўра, Меҳнат кодексининг
208-моддасидаги қоидалар талабаларга тааллуқли эмас. Талабалар ходим ҳисобланмайди.
Шунинг учун талабалар учун 5 кунлик ўқишми ёки 6 кунлик, бунинг мутлақо фарқи йўқ.
Душанба куни талабаларнинг ўқиш, ўқимаслиги олийгоҳдаги ўқитувчиларнинг иш тартибига боғлиқ. Агар ўқитувчилар 5 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни уларга дам олиш куни бўлади. Демак, талабалар ҳам ўқишга бормайди.
Умуман олганда, душанба куни талабаларнинг қандай йўл тутиши кераклигини ўқийдиган олийгоҳидан аниқлаштириши лозим бўлади.
Агар ўқитувчилар 6 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни ишга чиқади ва ўз-ўзидан талабалар учун ҳам ўқишлар бўлади.
Batafsil: ⬇️
➥📱 @NORIN_ONLINE
Bizni
INSTAGRAM hamda
YOUTUBE da ham kuzatib boring