Xushnudbek.uz dan repost
Иккинчи уриниш: Тарихий парвозга гувоҳ бўлинг
Бироздан кейин, аниқроғи Тошкент вақти билан 00:22 да "SpaceX" компанияси космосга икки фазогирни учиришга яна бир бор уриниб кўради. 27 май куни об-ҳаво ноқулай келгани учун парвоз бугунга қолдирилган эди, деб ёзмоқда “Вашингтон кундалиги” канали.
Эслатиб ўтамиз, бу миссия иккита сабаб билан катта тарихий аҳамиятга эга:
Aввало, AҚШ 2011 йилдан бери космосга одам учириш имкониятига эга бўлмай келаётган эди. Чунки шу йили фазогирларни Халқаро фазо стансиясига жўнатиш билан шуғулланган "Space Shuttle" дастури тўхтатилган. Ўтган қарийб 10 йил давомида AҚШ астронавтлари космосга Россиянинг "Союз" кемасида учмоқда. Aгар бугунги парвоз муваффақиятли амалга ошса, AҚШ космосга одам жўнатиш бизнесига расман қайтади.
Воқеанинг иккинчи тарихий аҳамияти шундаки, инсоният илк бор космосга одамзотнинг хусусий компания томонидан учирилишига гувоҳ бўлмоқда. Тарихда бунақаси бўлмаган.
Нафақат одам жўнатиш, умуман, фазога ракета учириш билан хусусий компаниялар шуғулланиши мумкинлиги 10-15 йил олдин ҳеч кимнинг тасаввурига ҳам сиғмас эди. Бу иш билан фақат қудратли ва саноқли давлатларгина шуғулланга олган. Бугун бу ўзгарди. Технологик инновациялар бўйича хусусий компаниялар ҳатто космик тадқиқотлар учун масъул давлат ташкилотларидан ўзиб кетди.
NASA учун одам жўнатиш бу хусусий космик туризмнинг фақат бошланиши. "SpaceX" компанияси асосчиси Элон Маскнинг энг катта орзуси Марс сайёрасида одамлар доимий яшовчи колония қуриш. У бу мақсадга тириклик пайтида етишига ишонади ва умрининг сўнгги кунларини Марсда ўтказишни хоҳлайди.
Насиб қилса, бу воқеаларга биз ҳам гувоҳ бўламиз, балки ҳатто бу жараёнларнинг иштирокчисига айланишимиз мумкин.
Тарихий парвозни жонли томоша қилинг:
https://youtu.be/bIZsnKGV8TE
Об-ҳаво учиш учун маъқул деб топилди. Ракета учишига ярим соатдан камроқ вақт қолди.