Norin_Online dan repost
Халқнинг куни яллачиларга қолмаган!
Карантиндан олдин ижтимоий тармоқларни "гуллатаётган"лар -- яллачилар ва депутатлар эди. Энди бу майдонда халқ қолди.
Кеча аёлига бир неча юз минг долларлик, турмушга чиққан қизига бунданам қимматроқ машина совға қилганини суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган кибрли "юлдуз"ларимиз пусиб кетди.
Шерзодхон Қудратхўжаев тўғри айтди: улар ҳозир муҳташам уйларининг ертўласидаги саунада чўмилиб, бильярд шарини шилдиратиш билан вақтичоғлиқ қилмоқда...
Халқимизнинг куни ҳеч қачон яллачилару машшоқларга қолмаган, қолмасин ҳам! Бироқ шу меҳридарё, саховатли ва содда халқсиз улар ким?
Бугунги кун кўп нарсани очиқ кўрсатди. Хусусан, Ватан, она халқим деб томоқ йиртаётган кўпчилик яллачиларимизнинг бу нолалари шунчаки "артистона шавқ" эканлигини, бу мукофоту мартаба йўлида қилинаётган инграниш эканини билдик...
Эл орасидаги обрўсини "ставка"си билан белгилайдиган баъзи артистларимизнинг қандай ватанпарвар, қандай миллатпарвар эканлигини ҳам кўрдик...
Ақалли бирорта номдорроғи чиқиб, "Шу халқ бизни бой қилди-ку, келинглар, шундай синовли кунларда биз ҳам элга саховат кўрсатайлик" деган ташаббус билан чиқдими?
Шу сабабли ҳурматли депутатларимизга қилган илтимосимизни баъзи бир санъаткорларимизгаям қилмоқчимиз: жилла қурса, эл бошига иш тушган бугунгидай кунларда ижтимоий тармоқларга ҳашамдор сурат ва видеоларингизни жойлаштирмай туринг! Сизнинг қанақа овқат ва мева-чевалар ейишингиз, қанақа ниқоб ва антисептиклардан фойдаланишингиз ўзингизга ҳавола.
Унутманг, бу ёқда бугун ҳам қора қозонимга битта картошка, бир тўғрам гўшт тушармикан, деб яшаётган оддий одамлар бор. Ҳеч бўлмаса, ана шуларнинг кўнглини ўкситмасликни уддаларсизлар, муҳтарам яллачилар?!
Журналист:Хуршид Далиев