Niyozovchasiga ;)

@niyozovchasiga Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Shaxsiy mulohaza, kuzatuv va xulosalar, muhim voqea-hodisalarga shaxsiy munosabat...
© Jamshid Niyozovning mualliflik kanali
Murojaatlar uchun: @news_niyozov_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
23.08.2018 19:02
reklama
⚠️ O'z kanalingizdan daromad k'oring
Bitta Postdan 100 000 so'm pul ishlab oling
⚠️ Заработай на своем канале!
Заработай от 100 000 сум c одной публикации
Зарабатывай до 35% в месяц на Bitcoin
LocalBitcoins У тебя в телефоне! Бот для трейдера
911
ta obunachilar
~4.1k
1 ta e’lon qamrovi
~1.1k
kunlik qamrov
~6
ta e’lon haftasiga
455%
ERR %
9.13
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
81 ta kanal eslovlari
14 ta e’lonlar eslovlari
45 ta repostlar
Jurnalistika.Uz
15 Nov, 00:15
FayzbogUz
Sahifaa
16 Oct, 09:47
Қўшни маҳалла
16 Oct, 09:22
MuxtarovnaUz
11 Oct, 10:24
Xushnudbek.uz
11 Oct, 10:16
Sahifaa
22 Sep, 05:28
FayzbogUz
Orbita.Uz
DSJ.UZ
🔴RakursUz
Bugunning gapi UZ
Асанов формати
SAFARI
Guli Nigor
EnergoMenejer
UzTwit
Kamgap
ТилиҒирром
14 May, 16:41
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
12 May, 17:24
ТилиҒирром
12 May, 16:09
Najot Ta'lim
22 Apr, 21:59
SHAHRIMIZ YANGILIKLARI
НА БЕГУ
Daryo — LIVE
3 Mar, 08:12
Jurnalistika.Uz
StudyWithZabiAka®🎯
StudyWithZabiAka®🎯
2 Mar, 22:00
Guli Nigor
27 Feb, 08:38
I love Korea
Jurnalistika.Uz
26 Feb, 00:25
Qalb Taskini | Yanglik
25 Feb, 14:10
Jurnalistika.Uz
24 Feb, 10:53
24 Feb, 03:49
Bankers.uz | Bankirlar.uz
DSJ.UZ
23 Feb, 21:08
Universal study
23 Feb, 21:08
Муҳрим
23 Feb, 21:06
Асанов формати
23 Feb, 10:14
Sahifaa
@niyozovchasiga iqtibos olgan kanallari
A dan Z gacha...
15 Nov, 12:20
KUNDALIK
11 Nov, 23:31
Қўшни маҳалла
Муҳрим
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
davletovuz
Муҳрим
Daryo — LIVE
Bosh prokuratura
7 Nov, 09:58
Xushnudbek.uz
Saidaziz A'zamov kanali
Zafarbek Solijonov
O'TKIR FIKRLAR
Қўшни маҳалла
Khan Academy Oʻzbek
Xushnudbek.uz
18 Oct, 09:19
Аччиқ чой
16 Oct, 10:13
Xushnudbek.uz
11 Oct, 09:59
davletovuz
Bloger Shahnoza
20 Sep, 21:29
davletovuz
17 Sep, 09:30
7-QADAM
ТАҒО ТАЙМ
12 Sep, 09:35
Shokirjonov kanali
28 Aug, 10:49
Bloger Shahnoza
14 Aug, 15:51
Муҳрим
14 Aug, 11:25
TROLL.UZ
2 Aug, 16:37
Alimoff
30 Jul, 18:05
Муҳрим
26 Jul, 14:08
Minbar
21 Jul, 18:15
Муҳрим
Reuters: World
CHANNEL 5
Муҳрим
15 Jul, 10:40
Bloger Shahnoza
Муҳрим
Minbar
Xushnudbek.uz
Daryo — LIVE
davletovuz
Xushnudbek.uz
27 Jun, 14:52
Xushnudbek.uz
Daryo — LIVE
27 Jun, 09:08
Муҳрим
24 Jun, 15:00
Капитан Каримов
18 Jun, 16:26
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Niyozovchasiga ;) 15 Nov, 12:20
dan repost: A dan Z gacha...
“Замҳоким” иши бўйича прокуратура брифингида беришга улгурилмаган ёки кейинроқ туғилган ва кўнгилни эзган саволлар

1. Ўртоқ прокурор! Мухбирнинг хизмат этикасига амал қилмагани, ўзини таништирмаганини бот-бот такрорладингиз (ва мана шу гапни қайтара-қайтара “Замҳоким”га сув юқтирмадингиз). Журналистнинг касб этикасига қанчалик амал қилгани видеода кўриниб турибди. Аммо нима учун “Замҳоким”нинг журналистга ташлангани, яққол тажовуз қилгани ҳақида на расмий ишда, на брифингда бирор сўз айтмадингиз?

2. Яхши, мухбир касб этикасига амал қилмай, сизнинг таъбирингизча қонунни бузибди, “Замҳоким”нинг конституциявий ҳуқуқларини поймол қилибди. Лекин сиз ҳимоя қилаётган қонунлар ва Конституцияда самосудга жазо белгиланмаганми? “Замҳоким”нинг бу иши самосуд бўлмай нима?

3. “Замҳоким” таъбирича, мухбир ер сўраганида, пора таклиф қилганида, ўзининг моддий аҳволидан нолиганида унинг гапларини диққат билан тинглаб, “йўқ ука, мен унақа ишлар қилмайман” деб ўта дипломатик жавоб бериб юборган экан (ва ҳатто шу йигитга ачинган ҳам эканлар). Бу “Замҳоким”нинг гаплари, бирор исботи йўқлигини шахсан ўзингиз тасдиқладингиз. Аммо айнан шу одамнинг ҳали салом беришга улгурмаган журналистга қарата “туалетниям видеога ол”, “ўзбекмисан” дея тажовуз қилганини яққол кўрдингиз, видеолавҳа тарқалиб улгурди. Нега унинг биринчи вазиятдаги гапини қайта-қайта пеш қиляпсизу, иккинчи ва асосий ҳолатдаги ҳаракатларига бирор ҳуқуқий баҳо бермаяпсиз?

4. Брифингда ўзингизни қонун ҳимоячиси эмас, бир шахс ҳимоячиси (не тонгки айби яққол кўриниб турган “Замҳоким” ҳимоячиси) сифатида намоён қилдингиз. Буни нафақат журналистлар, вазиятга кузатган минглаб холис инсонлар ҳам айтишмоқда. Лекин брифинг бошида “ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли нохуш ахборотларнинг олдини олиш, чет элларда Ўзбекистон обрўсига путур етказишни тўхтатиш...” каби эшитсанг қулоқ яйрайдиган гаплар билан бошладингизда, “ҳимоянгиздаги шахс”нинг яққол айбига далил бўлувчи фактлар қаторлаштириб ташланганда “прокуратура одамларнинг фикрига кўра иш кўрадиган ташкилот эмас, қонунга кўра иш кўради” деган умумий қалқон ортига беркиниб олдингиз. Бу иккиюзламачилик боиси надур?

5. Журналист шундай одамки, ҳатто уруш майдонида ҳам ўққа тутилмайди. Фикрингизча (майли, ҳуқуқий баҳони бериб бўлдингиз, энди ўз фикрингиз сўралаяпти), мурожаатни ўрганиш учун борган журналистгаки шундай муомала қилган айни шу “Замҳоким” жаноблари қўлида камераси, атрофида бирор гувоҳи бўлмаган оддий мурожаатчига, халқ вакилига қандай муомала қиларкин? Масаланинг бу томонига ҳам эътибор бердингизми? Сиз зўр бериб ҳимоя қилаётган “Замҳоким” мурожаатлар билан ишлашда қилган айблари учун суд томонидан икки марта жазога тортилганидан ҳатто бехабар ҳам экансиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

6. Индаллоси – “Замҳоким” журналистнинг ер сўрагани, пора таклиф қилганини бир неча бор такрорлади. Аммо сиз бу гапларнинг исботи йўқ, дея туҳмат дея ҳуқуқий баҳо бермадингиз, кўнгил учун ҳам, енгилроқ бўлса ҳам жазога лойиқ кўрмадингиз. Ким ёки нима, қандай куч сизни бундан тийиб турибди?

Саволлар яна бўлиши табиий, тўлдириб боравераман. Сиз ҳам туғилган саволларни изоҳ сифатида қолдиришингиз мумкин.

Аброр Зоҳидов.

Каналга уланинг ➡️ https://t.me/az_sss
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 14 Nov, 19:27
“Провокационный вопрос – это тот, который тебе не нравится”
© Владимир Познер

https://pozneronline.ru/2016/12/17830/
Niyozovchasiga ;) 11 Nov, 23:31
dan repost: KUNDALIK
#мурожаат

Россияда ишлаётган ўқувчиларимиздан бири ўз оиласининг, қишлоқдошларининг яшаш шароити ҳақида таҳририятимиз почтасига ёзиб юборибди.

«Ассалому алайкум! Сайтга гап йўқ, ишларингга омад!

Менинг оилам Сурхондарё вилояти Узун тумани Бобомурод Омонов ҚФЙ, «Янгийўл» маҳалласида истиқомат қилади. Ҳозир ўзим Москвадаман, умрим шу ерда ўтаяпти.

Мен ўз оилам, қишлоқдошларим тўқнаш келган муаммо ҳақида ёзмоқчиман. Сайтда чироқ масаласини кўп кўтаряпсизлар, лекин ҳеч Сурхондарё билан қизиқиб кўрганмисизлар?

Совуқ тушди, «свет» яна эски ҳунарини бошлади! Газ — йўқ, ўтин — йўқ, ичимлик суви-ку умуман бўлмаган — аллақаерлардан ташиб келамиз, йўл — дабдала: қишда лой, ёзда тупроқ! Симёғочларнинг аҳволига маймунлар йиғлайди! Бизнинг кўчага қўйилиши керак бўлган симёғочлар, электр тармоқлари каттаконнинг кўчасига ўрнатилди!

Мен бу ерда иссиққина квартирада мазза қилиб яшаб юрибман, лекин болаларимни аҳволини ўйлаб эзилиб кетяпман! Кун совиши билан фарзандларимизнинг бурни оқишдан тўхтамайди. Бу совуқда қандай яшаш керак?

Биз ҳам солиқ ва коммунал тўловларни тўлаймиз. Бизда ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деб ёзилган яшил паспорт бор, лекин Ўзбекистонда шаҳарликларда мавжуд оддий маиший шароитлар қишлоқликларда нега йўқ? Ҳеч бўлмаса чироқни ўчиришмасин, бошқасини ўзимиз эплаймиз, эплаяпмиз.

Қани адолат? Шуям ҳаётми? Бирор раҳбар ё журналист борса — ўчиришмайди: «мана, бизда ҳаммаси зўр», деб.

Илтимос, шу масалани кўтаринглар. Мутасаддилар ўқисин, мингларни қийнаётган муаммони бартараф этиб беришсин…»

Kun.uz кундалиги
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 11 Nov, 09:38
Журналистика ўз ўрнига, яъни тўртинчи ҳокимият даражасига чиқдими, деган савол кўп айланмоқда. Менимча, бунинг учун аввало, дастлабки уч ҳокимият ўз вазифасини тўлиқ бажариш керак, кейин бу саволни қайтариш ўринли бўларди.

Масалан, “Адвокат учун линкольн” номли фильм бор. Ўша кинонинг сўнгги саҳналаридан бирида судда гувоҳлик бераётган бир одам бир неча йил олдинги бир воқеа ҳақида айтиб юборади. Ўша воқеа бир пайтлар кўрилган жиноят ишига бевосита алоқадор эди. Суд залида ўтирган терговчи югуриб ташқарига чиқиб кетади ва мана шу суд мажлиси якунлангунча, қўлида ордер билан жиноятчини хибсга олиш учун келади.

Журналист ёки блогерлар танқидлар вақтида жойига етиб бормаётганидан, баъзи таклиф ва фикрлар инобатга олинмаётганидан хафа бўлишади. Аслида ҳар бир мақола ёки таклиф инобатга олиниши, унга раддия ёки жавоб берилиши шарт ҳам эмас – тўртинчи ҳокимият” бундай тизимни англатмайди. Лекин маълум бир информация ёки мақолада тилга олинган фактлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликни тақозо қилса, юқорида тилга олинган кинодаги тезликда ҳаракат ва чоралар бошланиши керак.

Ҳозирча бизда ундай эмас. Бирор воқеа содир бўлади, ҳамма гапиради, аюханнос солади, савол беради – ўзига яраша қанақадир жамоатчилик босими пайдо бўлади. Шунда кимнидир иродаси билан ўша воқеага у ёки бу реакция берилади, тамом. Ёки умуман жим қолиниши вақт ўтиб, ҳамманинг эсдан чиқиб кетиши мумкин. Бу тўртинчи ҳокимият эмас, шунчаки, жамоатчилик назоратига ўхшаш ҳолат. Ортиқ эмас.

@iqtiboslar
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 8 Nov, 21:19
⚡️⚡️⚡️Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони Абдуллоҳ Тоҳиров ниҳоят топилди.

Айни соатларда уйи сари отланган Абдуллоҳ Қамчиқ довонидан ўтмоқда.
Niyozovchasiga ;) 8 Nov, 15:19
dan repost: Муҳрим
«Мио, болагинам Мио»да ёвуз Катонинг исми тилга олинса, бирдан шамол туриб, ғала-ғовур бўлиб кетарди — шунинг учун одамлар унинг номини айтмасликка ҳаракат қиларди. «Гарри Поттер»да ҳам шунақа — бечора сеҳргарлар Лорд Волдемортнинг исмини айтишдан ўлгудек қўрқарди.

Афтидан, Ўзбекистонда ҳам бирор жойи ёвуз Като ёки Лорд Волдемортникинга ўхшаш, номини тилга олиб бўлмайдиган давлат идораси бор. У шу қадар қўрқинчлики, оддий одамлар тугул давлатнинг бошқа идоралари ҳам унинг номини овоз чиқариб айта олмайди.

«Абдуллоҳнинг иши билан бошқа идора шуғулланяпти», дейди уёқдан ИИВ воизи. «Абдуллоҳнинг иши билан ИИВ эмас, бошқа идора шуғулланяпти», дейди такрорлайди буёқдан Ёшлар Иттифоқи. Лекин иккиси ҳам гап қайси идора ҳақида кетаётганини айтмайди.

Айта олмайди, шекилли. Шунчаликми-е? Шунча даъвоимизга бор аҳволимиз шумиди ҳали?... Ҳа-а, қариндош, биргина ҳарф алмаштириш билан иш битмас экан-да, буни қаранг.

#АбдуллоҳҚаерда

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 8 Nov, 12:48
#AbdullohQayerda?
#АбдуллоҳҚаерда?
Niyozovchasiga ;) 8 Nov, 11:00
Rasmiy bayonot

Soʼnggi kunlarda OAV va ijtimoiy tarmoqlarda Abdulloh Tohirov bilan bogʼliq xabarlar tarqalmoqda.

Yoshlar ittifoqi mazkur vaziyat boʼyicha bir necha kun avval oʼrganish ishlarini boshlagan. Bizga maʼlum qilishlaricha, Аbdulloh Tohirov ishi bilan Ichki ishlar vazirligi emas, balki boshqa idora shugʼullanmoqda va tez orada bu holat boʼyicha rasmiy maʼlumot beriladi.

Biz imkonimiz boricha Abdulloh va uning yaqinlariga yordam qoʼlini choʼzishga tayyormiz. Ayni vaqtda Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi huquqni muhofaza qilish idoralaridan holatga oydinlik kiritish va aniq tafsilotlar olishga harakat qilmoqda.

Biz jarayonning ochiq va shaffof oʼtishi, holat bilan bogʼliq aniq maʼlumotlarning jamoatchilikka tezroq taqdim qilinishini istab qolamiz.

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi
Аxborot xizmati
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 8 Nov, 08:00
dan repost: davletovuz
Синиқ тизим

Ижтимоий тармоқларда, сайтларда андижонлик йигит Абдуллоҳ Тоҳировнинг тўсатдан йўқолиб қолиши билан боғлиқ гап-сўзлар тинмаяпти.

Демократия, янги Ўзбекистон деган баландпарвоз гаплар мана шунақа оддий, бир инсон тақдирига нисбатан қўрқинчли жимжитликлар, шаффоф бўлмаган процедуралар оқибатида бир пулга айланади. Буни йўқ жойдан муаммо яратиш деса ҳам бўлади.

Ёпиқ ва шубҳали хатти-ҳаракатлар эҳтимолий айбдор инсонни жабрдийдаги, зулм ва зўрлик қурбонига айлантиради. Бу давлат суди, қонунийликни таъминлашга масъул прокуратурасига, омбудсманига ишончнинг йўқолишига олиб келади. Йўқ нарсани йўқотишдан қўрқишмаса ҳам керак. Ҳали эски яралар битмасдан янги яралар пайдо бўлаётгандек гўё.

Балки у бола катта жиноят қилгандир. Қўрқинчли жиноят қилгандир. Лекин энг ёмон жиноятчида ҳам ҳуқуқ бор. Бу қўлга олинишидан тортиб судигача шаффоф ва очиқ бўлишини талаб қилади. Шуни таъминлаб бера олмайдиган тизим синиқ ёки ўлик тизимдир.

Бош прокуратура одамларнинг саволига жавоб бериши керак.
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 7 Nov, 16:08
dan repost: Муҳрим
Талабалик даврим, навбатдаги деворий газетани чиқарганмиз — ҳар доимгидек домлалар ва декан «урилган». Дарсдан қочиб чиқиб келаётсам, деканимиз Акбар ака Нурматов деворга тикилиб, газетамизни ўқиб турибдилар. «Хеҳ, — дедилар ўзларига хос тарзда. — ‘Лўлидан мард чиқса, биринчи бўлиб ўзининг уйини ёқади, деган мақол бор, эшитганмисан?». Биринчи марта ўшанда эшитгандим бу мақолни. Ғаройиб гап, шундай эмасми? Лўли лўлидек яшамаслик учун, ҳаётини ўзгартириш учун ҳам уйини ёқади-да, тўғрими?

ЎзЛиДеПнинг съезди якунлари бир қадар фаолроқ муҳокама қилиняпти. Сабаби тушунарли, албатта — Расул Кушербаев билан ёнма-ён ёриб, у билан бирга кўзга кўриниб қолган бир гуруҳ депутатларнинг номзодлари навбатдаги сайловларга қўйилмаган. Мандати шу йил тугаши аниқ бўлган айрим селебрити-депутатларимизнинг: «Э, тинчгина бизнес билан шуғулламан», деган постларига ҳам кўзим тушгандек бўлди.

Аввал ҳам ёзгандим — Кушербаев ва Абдурашид Абдуқодиров идеал эмас, баъзи ташаббусларига тушуниб бўлмайди, лекин қайта сайланишга муносиброқ, деб. «Муносиброқ» дейилаётган бу депутатларнинг «кадр орти»даги бизга кўрмаган, биз билмаган фойдали меҳнатларини камситмаган ҳолда, интернет ва телевидениедаги чиқишлари асосида шаклланган хулосага таяниб айтишим керакки, улар барқарор («стержен»ли) депутатдан кўра кўпроқ тебранувчан популистга ўхшаб кўринади менга. Ёдимда қолган охирги «қилмиш»лари — дипломатларга, менимча, асоссиз ташланганликлари.

Шунинг учун ҳам, айрим селебрити-депутатларимизнинг навбатдаги сайловга ўта олмагани ёки бўлажак сайловда Расул Кушербаевнинг етарлича овоз ололмай қолишидан у қадар фожиа ясамаган бўлардим. Ҳа, агар Кушербаев яна парламентга ўта олса ва ўзига ўхшаган, ҳар мавзуга мунтазам фикр билдириб турадиган беш-олти сафдош топа олса, эҳтимол, аввал орзу қилганимдек, ундан кейинги сайловларимиз янада жонлироқ ва ҳақиқийроқ бўлар. Лекин, ким билсин, балки партиялар кўрсатаётган янги номзодлар Кушербаевлардан ҳам дадилроқ чиқар?

Ҳа, тўғри айтасиз, фикрингизга мен ҳам қўшиламан — Кушербаев ва унинг сафдошлари ўрнига улардан-да дадилроқ депутатлар келишига ишонч кам. Янги номзодларнинг аксарияти мутеликка, ҳукмдор олдида жимгина бош эгиб туришга ўрганиб қолган бюджет ташкилотлари ходимлари, дейишяпти. Лекин, Шавкат Мирзиёев 2017 йили депутатларимизга, Акмал Саидов айтмоқчи «мастер-класс ўтиб бермагунича», тан олайлик, Расул Кушербаев деган, «Автотест»га ҳам қарши чиқа оладиган депутат борлигини билмасдик-ку. Балки «қўрқоқ» деб тасаввур қилинаётган «бюджетник»лар касбдошларининг фаровонлиги учун уларга биров мастер-класс кўрсатиб бергунига қадар жиддий ҳаракат қилишни бошлар?

Айтганча, «Автотест» ва уйини ёқиб юборадиган мард лўли ўртасида қандай боғлиқлик бор? «Кушербаев ва Ко» ўз вақтида «Автотест» бўйича ҳукумат қарорларига қарши чиқди, лекин «Автотест қонуни» парламентдан чиқиб, ўзгариб қолганига қарши ҳеч нима дея олгани йўқ (худди мен каби, масалан). Айтишяптики, «депутатликка номзодларнинг рўйхатлари ҳокимлар томонидан тасдиқлаб бериляпти». Мабодо шунақа ахборот бўлса, буни сизу биздан кўра бугун депутат бўлиб турган, бугун ҳокимият ичида ва унга яқинроқ бўлган депутатлар яхшироқ билади, менимча — лекин бирортаси жар солиб, қонун бузиляпти, деганини кўрганим йўқ (мабодо айтишган бўлса, узр). Ва энг ёмони — улар барқарор эмас.

Яъни, сўнгги икки-уч йилда кўзга кўриниб қолган депутатларимизнинг гапира олишлари, айрим гапларни айтишдан қўрқмасликлари таҳсинга сазовор, лекин бўлажак сайловлар учун уларнинг номзодлари кўрсатилмагани, уларнинг номзодлари кўрсатилмагани учун уларнинг сайловчилари партияларга эътироз билдирмаётгани — ўзларининг айби. Демак, қаердадир мардлик етишмаган уларга. Мардлик етарли миқдорда бўлса нима бўлишини эса деканимиз Акбар ака Нурматов ёдимдан чиқмайдиган қилиб айтиб берган: «Лўлидан мард чиқса, биринчи бўлиб ўз уйини ёқади».

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 7 Nov, 10:50
dan repost: Daryo — LIVE
Хоразмдаги маҳаллий амалдорларни мунтазам танқид қилиб келган, бунинг ортидан ўтган йили ҳатто маъмурий қамоқда ўтириб чиққан журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов)ни 6 ноябрь куни «Урганч—Хива» йўлининг 4-километрида «Газель» уриб кетибди. Журналист воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу аянчли воқеа муносабати билан Давлат Назарнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Турли шубҳали фикрларни хаёлимиздан ҳайдагимиз келяпти-ю, лекин 2018 йили самарқандлик тиниб-тинчимас журналист Каримберди Тўрамуродга маҳаллий валломатчалар қилган таҳдид эсга тушяпти, беихтиёр: «‘Фалон рақамли машинада юрар экансиз, машиналар ўз-ўзидан ёниб кетади, портлаб кетади, устига ‘КамАЗ’ чиқиб кетади, шунақа ҳодисалардан қўрқмайсизми?’».

Умуман олганда, Хоразм сўнгги вақтларда қайноқ нуқта: журналистни машина уриб кетган, блогерлик даъвоси бор аёл жиннига чиқарилган...

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 7 Nov, 09:58
dan repost: Xushnudbek.uz
​​Ҳамдардлик

Кеча хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Бош прокуратура берган расмий баёнотга кўра, 2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.

Натижасида Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз сўзига эга, фидойи ва қўрқмас журналист Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман, илоҳим, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 6 Nov, 22:53
To‘g‘risi, Yangi Zelandiya bosh vazirining videosini ko‘rganimda endi o‘zimizda Allamjonov aniq shunaqa qilib chiqadi, deb o‘ylagan edim. Rosti, xoh ishoning, xoh ishonmang. Lekin shu bilan birga "Yo‘g‘e, juda bunday videoga tortmasa kerak. Axir, nima ham ish qilindi?" degan fikr ham o‘tgandi.

Yo‘q, mana qilishibdi, barakalla. "Qo‘rqmaslik kerak!" Shunday deyiladi dono bir naqlda. To‘ppa-to‘g‘ri.

Oxirida yana bir yil davomida qilingan ishlarimizni ikki daqiqaga sig‘dira olmadik deyilibdi. Jasinda Ardern Yangi Zelandiyada qilingan ishlarni emas, eng katta yutuqlarni sanab o‘tgan. Agar u opa o‘tkazilgan uchrashuvlar, tadbirlar, konferensiyalarni ham sanaganida eh-he ancha cho‘zilib ketardi video.

O‘tkazilayotgan tadbirlar, uchrashuvlar, konferensiyalar, qabul qilinayotgan dasturlar, konsepsiyalar, yo‘l xaritalari albatta kerak va yaxshi, lekin bular jarayon, natija emas.

Bu o‘zi umuman O‘zbekistonda "Aytishga arziydigan yangilik o‘zi nima?" degan savolga hali ham javob topishga qiynalayotganimizning, shu muammoning bir qismi deb bilaman.

Bu haqda bir yarim yil avval yozgandim: https://medium.com/@azamov/xo-o-o-sh-buning-nimasi-yangilik-dba2c943ef4e

AOKAni kuzatib boraman va qo‘llab-quvvatlayman. U yerda men hurmat qiladiganlarim, aqliy va professional salohiyatiga tan beradiganlarim sobiq ishxonadoshlarim faoliyat olib boradi. Lekin Amerikada bir gap bor: Stay hungry, stay foolish. Bu tashkilotning ham, Allamjonovning ham o‘zidan ko‘ngli to‘lib qolishini istamagan bo‘lardim.

"Muvaffaqiyatlar illyuziyasi"ga aldanib qolish juda yomon narsa. Buni mana mendan so‘ranglar. Keyingi safarlar aytib beraman.
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 6 Nov, 16:30
- Мен сизга табассум қилмаган бўлсам, илтимос эслатинг!

Бу ёзув Чилонзор туманидаги янги Давлат хизматлари маркази биносида экан.

Браво, давлат хизматлари. Ўзбекистонга янги муҳит, янгича қарашлар керак. Очиғи шумшайиб турган писмиқ башаралардан зерикдик. Омадингизни берсин Давлат хизматлари!

Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Niyozovchasiga ;) 3 Nov, 17:06
dan repost: O'TKIR FIKRLAR
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Москвада берадиган концерти атрофида турли гап-сўзлар кўпайди.

Айтишларича билет нархи 10 000 рубль. Бу нарх мигрантларимиз учун юмшоқ қилиб айтганда жуда қиммат.

Қиммат бўлса тушмай қўяқолишсин ўша концертга дегувчилар ҳам топилади орамизда ва улар ҳам ҳақ. Аммо Ватанидан, оиласидан, яқинларидан узоқда юрган юртдошларимиз она, муҳаббат, Ватан ҳақидаги қўшиқларни тинглашга руҳан катта эҳтиёж сезадилар. Юлдуз опамиз ана шу эҳтиёжга катта нарх белгилабдилар.

P. S. Яқинда Москвада Женнифер Лопес концертининг билет нархи 3500 рублдан бошлаб сотилган. Ёки Юлдуз Усмонова Лопесдан ҳам машҳурроқ ва иқтидорлироқмилар?

Хулоса ўзингиздан...

@ochiq_tanqid каналига обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 26 Oct, 18:22
Шунчаки рокировка

Қашқадарё собиқ ҳокими Зафар Рўзиевга нисбатан жиноят иши очилган, унинг ишдан олиниши собиқ бош прокурор Отабек Муродов ишига боғлиқ, дейишаётганди қўшнилар (ҳозир бу хабар ўчирилган). Аммо бу хабар тақдиқланмади. Кадрлар шунчаки рокировка қилинибди холос. Демак, ҳар нарсада маҳалладаги хотинларга ишонавериш ҳам тўғри бўлавермас экан)

Айтишларича, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб Қашқадарё ҳокимлигидан олинган Зафар Рўзиев тайинланган. Зарбдор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Ойбек Ашурматов эса Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

@niyozovchasiga
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 26 Oct, 17:57
ББС: Қашқадарё ҳокими тайинланган йиғилишдан журналистлар чиқариб юборилган

Қашқадарёга Зоир Мирзаев ҳоким этиб тайинлангани, аввалги ҳоким Зафар Рўзиев собиқ бош прокурор Отабек Муродов ишида алоқадорликда айбланиб, қўлга олинганидан аллақачон хабар топгандирсиз.

Ҳозиргина қизиқ маълумот ўқиб қолдим. ББСнинг ёзишича, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг бугун бўлиб бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Мирзаев номзоди овозга қўйилишидан олдин залдаги журналистлар чиқариб юборилибди. Қизиқ, жуда қизиқ. Ҳаммаси ҳал бўлган ишга журналистлар қандай таъсир кўрсатишидан гумонсирашган бўлса?!) Ё бу ерда биз билмаган бирор гап бормикин?!))

@niyozovchasiga
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 24 Oct, 07:56
Сиз бир кунда неча соат ишлайсиз? Қоғозда эмас, амалда. (Мақола учун сўров, ҳар бир овоз аҳамиятга эга)
Опрос
  • 09:00 - 18:00, баъзан кечроқ
  • 08:30 - 20:00, баъзан кечроқ
  • 09:00 - 20:00, баъзан кечроқ
  • 09:00 - 22:00, баъзан кечроқ
  • 08:00 - 18:00, баъзан кечроқ
1404 голосов
Niyozovchasiga ;) 23 Oct, 08:49
Президент, Бош вазир айтгани билан мажлисбозлик тўхтагани йўқ. Боз устига давлат ташкилотларида ҳалигача ходимлар 10-11 гача ишлашаяпти, шанба-якшанба кунлари ишла чақириб олиш ҳам одатий ҳоллигича қолмоқда (ваҳоланки, давлат раҳбари давлат органларида ишловчилар, ҳатто юқори даражадаги амалдорлар ҳам дам олиш кунларини оиласи билан ўтказиши бўйича қатъий топшириқ берган).

Вазиятни йўлга солиш, нормал меҳнат муносабатларини шакллантириш учун нималар қилиш керак, сизнингча. Дунёдаги бошқа давлатларида бу борада вазият қандай? Фикрларингиз жуда муҳим, илтимос, вақт ажратиб, бу ҳақдаги мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.
To‘liq o‘qish
Niyozovchasiga ;) 18 Oct, 09:19
dan repost: Xushnudbek.uz
​​​​​​Тарихий кун

Khan Academy O’zbek - Ўзбекистондаги илк оммавий бепул онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистонда илм соҳасидаги тарихий кунлардан бири. Бепул мустақил таълим олиш бўйича дунёдаги энг катта платформалардан бири - Khan Academy - бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз томонидан ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Бу жуда катта фойдали, савобли ҳамда машаққатли иш.

www.xanakademiyasi.uz орқали ёшларимиз онлайн видеодарсларни кўриб, ўз билимларини оширишлари мумкин.

Тўғри, интернетда фойдали контент жуда кўп. Исталган фан бўйича бемалол уйда ўтириб, мустақил ва мукаммал билим олиш мумкин. Аммо улар хорижий тилларда. Ўзбек тилида эса, минг афсуски, фойдали манбалар жуда ғариб.

Менимча, Khan Academy O’zbek лойиҳаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллик байрамига энг катта совға бўлди.

Ушбу лойиҳа яна бир томондан жуда қувонарли. Мазкур лойиҳа ташаббускор фуқаролар томонидан амалга оширилди, унга мингга яқин инсонлар ўз хайриялари билан улуш қўшишди. Яъни ушбу йирик лойиҳа муаллифлари давлат эмас, жамият - сизу биз! “Давлат бизга нима қилиб берди, фалон нарсани давлат қилсин” деган мафкура ёпишиб қолган бир замонда, фуқароларнинг ўзи ҳам биргалашиб йирик лойиҳалар қила олиши мумкинлигини исботлаб бергани учун ҳам хурсандман. Ҳақиқий фуқаролик жамиятининг асосий белгиси ҳам шу аслида.

Сиз ҳам лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Унда @khanacademyuzbek каналига аъзо бўлинг.

Payme ёки Click тизимлари орқали хайрия қилишингиз ҳам мумкин.

Агар ўқитувчи ёки таржимон сифатида лойиҳага ёрдам бермоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги хабарни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

https://t.me/khanacademyuzbek/203

Хуллас, лойиҳага чин дилдан омад тилайман! Илоҳим, ушбу лойиҳа орқали ёш йигит-қизларимиз, фарзандларимиз лойиҳа орқали ўз билимларини оширишсин, улар олган билимлар эса Ватанимизнинг ривожи учун фойда келтирсин.


Ҳурмат билан,
Хушнудбек.
To‘liq o‘qish