Арафа куни рўзаси
Агар Зулҳижжа ойи бошланганидан буён рўза тутишга имкон топмаган бўлсангиз, эртанги кунни – Арафа рўзасини ўтказиб юборманг.
Бу рўза ўтган ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади, уларни ўчиради, Инша Аллоҳ.
Арафа куни Арафотда турган ҳожилардан бошқа мусулмонларнинг рўза тутиши суннати муаккада.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ.
Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Арафа куни рўзаси ҳақида сўрашганди, “У ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб жавоб бердилар”. Муслим (1162/2636).
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ
Яна Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749).
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу масаланинг ҳукми ҳақида Имом Шофиий ва унинг шогирдлари “Арафотда бўлмаганлар учун Арафа куни рўзасини тутиш мустаҳаб бўлади. Арафотда турган ҳожилар эса, аксинча, Уммул Фазлнинг ҳадисига кўра рўза тутмаслиги мустаҳаб”, дейишган. Яна мазҳабимиз олимларидан бир гуруҳи, хусусан, Доримий, Банданижий ва Муҳомилийлар: “Арафотда турганлар рўза тутиши макруҳ”, деган”. “Ал-Мажмуу шарҳил-муҳаззаб”, 4-жилд, 443-бет.
Ҳанбалий олимларидан Ибн Қудома Ал-Мақдисий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Арафа улуғ ва шарафли, байрам куни, фазилати катта. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу кун рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор”. “Ал-Муғний”, 4-жилд, 443-бет.
Яна ҳанбалийлардан Ибн Муфлиҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлигида рўза тутиш мустаҳаб. Бу кунларнинг энг таъкидлангани эса тўққизинчиси – Арафа кунидир”. “Ал-Фуруъ”, 3-жилд, 108-бет.
Ҳанафийлардан Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Арафа кунида ҳожилардан бошқалар рўза тутиши мустаҳаб. Чунки бунга ундовчи кўплаб саҳиҳ ҳадислар келган. Яна бу кун бошқа кунлардан афзал. Шунингдек, агар ҳаждаги киши ҳам Арафотда туриш ва дуо қилишга кучи етса, рўза тутиши мумкин. Бунда у икки ибодатни жамлаган бўлади. Аммо рўза туфайли заифлашиб қолиб, Арафотда туролмаса, унда рўза тутиш макруҳдир. Сабаби, бу куннинг рўзасидаги фазилатга бошқа йилларда эришиш мумкин. Лекин Арафотда суннатга мувофиқ турилмаса, дуо қилинмаса, унинг ўрнини тўлдириб бўлмайди”. “Бадоиус-саноиъ”, 2-жилд, 76-бет.
Моликийлардан Муҳаммад Ал-Хароший айтади: “Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги ва Арафа кунида рўза тутиш ҳаж қилмаган одамларга мустаҳаб. Аммо ҳожилар дуо қилишга қувватли бўлиш учун бу кунда рўза тутмаслиги афзал. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳажда оғзилари очиқлигини (сут ичиб ҳаммага) кўрсатгандилар”. “Шарҳи Мухтасари Халил”, 6-жилд, 488-бет.
“Арафа куни рўза тутиш мандуб (ундалган амал)”, дейишдан мақсад бу рўза бошқаларидан кўпроқ таъкидланганини билдиришдир. Чунки умуман олганда рўза тутиш тарғиб қилинган амаллардандир”. “Ҳошияти Дасуқий”, 5-жилд, 80-бет.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳажда бўлмаганлар Арафа рўзасини тутиши суннати муаккада. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу рўза ҳақида сўрашганида “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”; бошқа бир ривоятда эса “Ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб айтганлар.
Бироқ Арафотда турган ҳожиларга бу рўзани тутиш суннат эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул-вадоъда Арафа куни рўза тутмаган эдилар.