Пластикка ўтказилаётган пенсиялар ҳақида
3 йилдан сал кўпроқ вақт олдин, халқ ва унинг хоҳишларига қулоқ тутиш ҳали кун тартибида ва манфаатли бўлган даврда бир ажойиб қарор қабул қилинган эди.
Қарор "Иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" деб номланади.
Агар кимнинг хотираси қисқа бўлмаса ва ҳеч қурса 2017 йил 2 февралда Ахборот дастурини кўрган бўлса, ўша вақтдаги Молия вазирлиги ва Марказий банк раҳбарияти пенсия тарқатишдаги адолатсиз вазият учун қанчалар танқид қилинганини эслашлари керак.
Қарорда, хусусан қора ҳарфлар билан шундай сўзлар ёзиб қўйилган:
2. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб:
барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади.
Тўғри, мазкур қарор ижросини таъминлаш И.Б. Абдуллаев (ҳозир қамоқда), Р.С. Азимов (ҳукуматдан четда) ва Ф.М. Муллажонов (риҳлат қилган) зиммасига юкланган. Лекин ўтган даврда ижро учун масъул кимдир қамоққа тиқилгани ёки кўпчилик қаторига кетворгани бу қарор ўз кучини йўқотди дегани эмас, шундай эмасми?
Демак, ҳурматли амалдаги ижрочилар, аввал қонунчилик нормасини тартибга келтиринглар, ҳеч қурса ПҚ-2753- қарорининг 2 бандини бекор қилинглар, кейин ўтган 1.5 ойдан буён олиб бораётган самарасиз ва энг асосийси ҳалигача ноқонуний бўлган ҳаракатларингизни бошласангизлар бўлади.
Албатта постнинг давоми бўлади.
@nishon_Uz20