Badia ✅

@nishon_Uz20 Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Bizning qadamimizda mag'lubiyat yo'q.
Vaqtinchalik sinov bor.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtiboslar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtiboslar
Indeksga qo‘shilgan
26.03.2020 21:41
2 May 2020, 10:45 (513 kun oldin)
Ёлғон ахборот ва руҳий депрессия.

Ўзим бухоролик бўлганим учун 27 апрелдаги бўроннинг табиатга ва инфратузилмага, қолаверса, аҳоли турар жойларига қанчалик зарар етказганига бўрон кечасидаги ваҳимага гувоҳ бўлдим. Эҳтимол, бу ҳақда бирорта longread' ёзарман, аммо ҳозир эмас! Бўроннинг эртасига табиат абгор, томлар учган... 28 апрел куни тушдан кейин бирданига аҳоли орасида "сув тошаётган экан, қочиш керак", каби ваҳима тарқалди. Бутун Қоракўл аҳолиси қирга қараб чопган, турар жойлар, кўчалар бўм-бўш. Ҳаммадан кейин йўлга чиққанимиз боис, бўшаб қолган уйларни, кечаги шамолда томсиз қолган турар жойларни кўздан кечириб борар эканман, тинмай ўйлайман: бу хабарни ким тарқатди, сув қаердан келади, ўзи аҳоли ёзда ерларини сувлашга сув тополмаса. ("сайёр қабул"дан материал тайёрлаш учун бир қишлоққа борганимда гувоҳ бўлганман бунга) Хуллас, ваҳима, миш-миш, йиғлаб бораётган ким, йиқилиб югураётган ким.(кечаги бўрондан кейин аҳоли бу хабарларга ишонди ҳам) Охир-оқибат бу хабар ёлғон бўлиб чиқди, ваҳима тарқатганлар қўлга олинди (дейишди), унгача ҳам аҳоли 2 марта қирга чиқиб кетди!

Кеча эрталаб Сирдарёдаги сув тошқини ҳақидаги хабарни группаларда ўқиб, ишонмадим. Бироқ расмий манбалардаги хабарлар воқеанинг ҳақиқатлигини исботлайди. Масъуллар аҳолини саҳардан уйғотиб, эвакуация қилибди.

Энди бу икки ҳолатни солиштиринг: бу каби фавқулотда ҳолатларда расмий хабарларгагина ишонинг. Бироқ ваҳима шундай нарсаки, одамзот расмий хабар кутиб ўтирмайди. Сирдарёдаги сув тошқини сабабли масъуллар тезкор ҳаракат қилиб аҳолини эвакуация қилиши сув тошқини миш-миш эмаслигини исботлаган, бироқ Бухородаги ҳолатда аҳолини оёққа турғизган хабарда заррача мантиқ йўқ эди. Фақат ўзбекистонликларда эмас, балки ривожланган давлатларда ҳам fake news'лардан сақланиш иммунитети буткул шаклланмаган. Ўзбекистонда fake news' тарқалишига кўп гувоҳ бўлмаганман, айниқса, аҳолига жиддий маънавий зарар етказувчи ёлғон ахборотларга!

Вазиятни кузатиб бундан кейин бундай ҳолатларда ёлғон ахборот тарқалиши кўпайиши мумкин деб ўйлайман.( шахсий прогноз) Фавқулотда ҳолатларда аҳоли осойишталигини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаридан ўнг баробаригача жарима тўлашга ёки ўттиз сутка муддатгача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодекси, 205 модда.
www.lex.uz)

Сиз ҳам фавқулотда ҳолатларда ёлғон ахборотдан сақланинг, ўзингиз ва яқинларингизни руҳий депрессиядан асранг. Унутманг, бу депрессия узоқ вақт унутилмаслиги, қари ота-онангиз, бобо-бувингизнинг касали хуруж қилишига олиб келиши мумкин.

@nishon_Uz20