Badia ✅

@nishon_Uz20 Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Bizning qadamimizda mag'lubiyat yo'q.
Vaqtinchalik sinov bor.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtiboslar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtiboslar
Indeksga qo‘shilgan
26.03.2020 21:41
29 Apr 2020, 21:53 (516 kun oldin)
⚡️⚡️ Тезкор

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

♦️фуқароларга
– иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

♦️фуқароларга –шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

♦️олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклаш рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

🧐Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Kаналга уланинг:👉https://t.me/nishon_Uz20