NISHON ✅

@nishon_Uz20 Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Jamiyat hayotiga doir har qanday voqea-hodisa bizning e'tibor markazimizda. Nishonimizga esa eng saralari ilinadi.
Nishon: o'tkir tahlil, kuchli mushohada, innovatsion yechim!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Kattalar uchun


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Kattalar uchun
Indeksga qo‘shilgan
26.03.2020 21:41
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
5 400
ta obunachilar
~185
1 ta e’lon qamrovi
~352
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
3.4%
ERR %
4.89
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
356 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
6 ta repostlar
Janob blogger | Rasmiy kanal
19 Apr, 20:22
Janob blogger | Rasmiy kanal
19 Apr, 19:35
Muhabbat Sog'inchi
Muhabbat Sog'inchi
Rang Tasvir | Rasmiy kanal
New Music ⚜️
UZBEKGOUZ
19 Mar, 18:18
Мой дневник
✵ kocha_darbadarlari ✵
14 Oct 2019, 12:40
✵ kocha_darbadarlari ✵
12 Oct 2019, 05:57
✵ kocha_darbadarlari ✵
11 Oct 2019, 20:23
✵ kocha_darbadarlari ✵
11 Oct 2019, 06:44
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 14:39
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 14:00
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 12:02
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 09:44
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 06:06
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 06:06
✵ kocha_darbadarlari ✵
10 Oct 2019, 05:54
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 19:14
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 18:35
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 18:30
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 16:42
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 14:26
✵ kocha_darbadarlari ✵
9 Oct 2019, 10:48
@nishon_Uz20 iqtibos olgan kanallari
Марказий Осиё
Sardor Abduqodirovich
29 Jul, 12:26
Sardor Abduqodirovich
22 Jul, 11:02
Effort.uz
Narxi Qancha?
GROWTH🔝
Fikrat.uz
Fikrat.uz
N O Z I M J O N O V
Istiqlol yoshlari🇺🇿
14 May, 20:22
GROWTH🔝
9 May, 09:58
Sardor Abduqodirovich
Huquqiy axborot
4 May, 15:47
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
NISHON ✅ 11 Aug, 11:49
Ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam barcha kasalliklarga va isitma chiqqanida:
بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ
«Bismillahil kabiyr, na’uzu billahil ’aziym, min sharri ’irqin na’’ar, va min sharri harrin nar», deb aytishni o‘rgatar edilar. (Ma’nosi: Buyuk Allohning ismi bilan boshlayman. Ulug‘ Allohning nomi ila tomirdan shovullab oquvchi qonning yomonidan va do‘zax o‘tining yomonidan panoh tilayman.)
Ibn Sunniy rivoyatlari.
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 11 Aug, 07:09
#Кун_ҳикмати

Cпокойствие — сильнее эмоций. Молчание — громче крика. Равнодушие — страшнее войны.

Хотиржамлик— ҳиссиётлардан кучлироқдир. Жимлик— қичқириқдан ҳам баландроқдир. Лоқайдлик— урушдан ҳам қўрқинчлироқдир.

Мартин Лютер Кинг

Расмий саҳифаларимиз:👇
@Nishon_Uz20
NISHON ✅ 10 Aug, 10:43
Бу хабар яқинда видеоси тарқаган боғча тарбиячиси ҳақида. Бу опамизни Мактабгача таълим вазирлиги эмас, Биз жазоладик! Сезганмисиз, феълимиз бошқаларнинг хато қилишига бетоқат. Кичик хатода куламиз, калака қиламиз, гап билан тошбўрон қиламиз...Бир инсон иззат ҳурматига суиқасд бу!

Мактабгача таълим вазирлигининг интизомий чораси бир ойда унутилади. Онлайн таълимда учрайдиган оддий ҳолатни биз шов-шувли масхара маҳсулотига айлантирганимиз, бир умр қуюқ доғ бўлиб қолади...
Бу опамизнинг айби нима эди?
Олий табақали инсонлар-амалдорлар ва бойларнинг боғчасида таълим бермагани. Агар шундай бўлганида, яхши ойлик оларди, мажбурий кўча супуриш, пахта теришга чиқмасди. Айби, сиз-у биз каби оддий халқ фарзандларининг тарбиячиси эканлиги.

Биз ўз устимиздан куляпмиз. Тепадан каламушлар пулларимизни пистадек чақиб, тиржайиб қараяпти... деб ёзмоқда Sanjar Xõja узининг телеграм сахифасида.

P.S. лекин дўстим танга икки тарафли булади буни унутмаслик керак албатта!

@nishon_Uz20
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 9 Aug, 16:34
Юлдуз Усмонова ҳам тинчимадида...
“Пулни, пул топади, аҳмоқ кетмон чопади“ деб кечаги жонли эфирда айтган сўзи кўплаб мухокамаларга сабаб бўлмоқда, сизнингча деҳқончилик билан шуғулланиш аҳмоқчиликми.?

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 9 Aug, 07:09
Сизнингча, бугун Беларусь президентлиги учун ўтадиган сайловда ким ғолиб бўлади?
Опрос
  • Александр Лукашенко. Беларусь президенти. Мустақил номзод
  • Светлана Тихановская. Таржимон. Мустақил номзод
  • Андрей Дмитриев. «Говори правду» бирлашмаси томонидан илгари сурилган номзод
  • Анна Канопацкая. Беларусь вакиллар палатаси 6-чақириқ
  • Сергей Черечень. Беларусь социал-демократлар партияси раҳбари
39 голосов
NISHON ✅ 7 Aug, 10:23
Сенат раиси: «Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади»

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 6 Aug, 18:07
​​🤖 Oʻzbekistonda robototexnika rivoji!

24-iyul sanasida IT Parkʼning tugʻilgan kuni munosabati bilan axborot texnologiyalari hamda robototexnika sohasi mutaxassislari ishtirokida “IT Park Rewind” onlayn marafoni bo'lib o'tdi. Marafon davomida ular robototexnika sohasiga qanday kirib kelganlari, shu bilan birga, boʻlajak robototexnika mutaxassislariga bu sohani qanday va qayerda oʻrganishlari mumkinligi haqida tavsiyalar berishdi.

➡️ Robototexnika mutaxassislari bilan oʻtkazilgan intervyuni quyidagi havola orqali oʻqishingiz mumkin: https://clck.ru/Q7xVh

Onlayn marafon video yozuviga havola:
https://www.youtube.com/watch?v=I2qtxfc25e4&t=9661s

✅ Eslatib oʻtamiz, ayni paytda robototexnika va muhandislik loyihalashtirish bo'yicha "Future Skills Uzbekistan" Respublika miqyosidagi birinchi onlayn tanloviga ro'yxatdan o'tilmoqda.

Ishtirok etish uchun hoziroq roʻyxatdan o'ting:
https://clck.ru/Q7xZM

@nishon_Uz20
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 4 Aug, 09:59
Интернет ва ижтимоий тармоқларда яхшигина шов-шув кўтарган Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшаган Жуманазар ака вафот этибди.

Яқинларига таъзия изҳор қиламиз.

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 4 Aug, 06:37
​​Ko'pchilik garovga olingan odamning "sirli ravishda o'zgarishi" ni muhokama qilmoqda

Украинада банк ходимини гаровга олиб, портлатиб юбориш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик 1988 йилда туғилган Каримов Сухроб Рахмоновични руҳий хасталиги айтилганди.

Лекин хозирда энг кўп мухокама қилинаётган мавзу - гаровга олинган қизнинг "сирли ўзгариши".

Ps: Сизни ҳам даволашади, бизни ҳам даволашади

@nishon_Uz20
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 4 Aug, 06:32
Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 3 Aug, 12:22
NISHON ✅ 31 Jul, 23:13
Bir necha yillar avval 1-avgust O‘zbekiston uchun eng sershovqin va uzoq kutiladigan kun edi. Kimlar uchundir shu kundan avvalgi tun judayam hayajonli o‘tardi. Ha. Imtixon.

Hozir esa odamlar har kuni yashab qolish uchun imtixon topshirmoqdalar...


@nishon_Uz20
NISHON ✅ 31 Jul, 14:15
https://telegra.ph/Olimlar-inson-miyasidagi-yo%D2%9Bimsiz-hotiralarni-%D1%9Echirib-tashlash-usulini-topishdi-07-31

@nishon_Uz20
Олимлар инсон миясидаги ёқимсиз хотираларни «ўчириб ташлаш» усулини топишди
Италиялик нейрофизиологлар трансчаноқ магнит стимуляцияси ёрдамида бир гуруҳ кўнгиллилар миясидан ёқимсиз хотираларни ўчириб ташлашга муваффақ бўлди. Олимлар ушбу технология асосида посттравматик стресс синдроми ва бошқа руҳий бузилишларни даволаш усулларини яратиш ниятида, деб хабар беради Current Biology. «Тажрибалар шуни кўрсатдики, биз узоқ вақт сақланиб келган потенциал ёқимсиз ва травматик хотираларни ўзгартира оламиз. Бу реабилитация ва клиник тиббиёт нуқтаи назаридан жуда муҳим. Бизнинг усулдан турли…
NISHON ✅ 31 Jul, 09:03
Навоий вилояти ҳокими Тошкентда даволанмоқда бу хақида kun.uz хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/79814176

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 30 Jul, 06:28
Нахотки Гонконг касалхоналари “инқироз” га юз тутмоқда

https://zamin.uz/76751
NISHON ✅ 29 Jul, 16:46
КОРОНАВИРУС ҚУЛОҚДАН ҲАМ ЮҚИШИ МУМКИН-МИ?

🦠 Жон Хопкинс тиббиёт мактабининг мутахассислари "COVID-19" вируси нафақат бурун ва томоққа, балки қулоқ ва бош суягининг мастоид қисмига ҳам юқиши мумкинлигини аниқладилар.

Тегишли тадқиқот Америка тиббиёт уюшмасининг "JAMA Otolaryngology - Head and Neck Surgery" журналида чоп этилган.

Олимлар коронавирусдан вафот этган учта беморни - 60 ёшли эркак ва аёл ҳамда 80 ёшли аёлни таҳлил қилишган. Аёллардан бирида вирус ўнг қулоқда, эркакда - иккала қулоқда, чап ва ўнг мастоидларида аниқланди.

Журналда ёзилишича, тадқиқот учун атиги учта беморни ўрганиш жуда оз бўлишига қарамай, натижалар шуни кўрсатадики, қулоқдаги муаммолар, шу жумладан эшитиш қобилиятининг йўқолиши "COVID-19" белгиси бўлиши мумкин.

@nishon_Uz20
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 29 Jul, 16:41
Олий таълим муассасаларидаги яширин “ўйин”лар

Ҳар бир давлат ижтимоий соҳасининг тараққиёти таълим тизимининг, шунинг ичида олий таълим тизимининг мукаммаллашишига боғликдир.

Бунинг учун эса олий таълим соҳасида қонун бузилиши ва камчиликларни бартараф этиш, “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш энг долзарб муаммоларнинг бири ҳисобланади.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг (ОТМ) ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишлар буйича фаолиятидан ташқари қуйидаги йуналишларда ҳам Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эътибор қартаиши лозим бўлган бир қатор коррупциоген ҳолатлар кузатилмоқда:

Олий таълим муассасалари ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тўлиқ ОТМ раҳбарияти томонидан монополлаштирилгани, ОТМ худудида овқатланиш масканлари, канцелярия ва компьютер хизматлари, нашриёт, қўшимча маблағ келтирувчи фаолият юзасидан ижара пулларни шартномада кичик миқдорда кўрсатиш, амалда эса қолган суммани нақд ҳолатда ўзлаштириш жараёни;

ОТМларни таъмирлаш ва янги бинолар қурилиши учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш, таъмирлаш учун зарур бўлган маҳсулотларни тендер хужжатларини сохталаштириш, ўзига “қарашли” фирмалар томонидан тендер ютиб олинишини таъминлаш, қурилиш материаллари учун ажратилган маблағларни “таниш” корхоналарга пул кўчириш йўли билан (нархлари оширилган ҳолда) сотиб олиш ва ўртадаги фарқни ҳақ сифатида олиш жараёни;

ОТМларни моддий техник базасини янгилаш мақсадида сотиб олинаётган маҳсулотларни, ОТМ раҳбариятининг яқинлари ва қариндош томонидан асос солинган корхоналардан бир неча баробар қиммат нархларда харид қилиш, техник хизмат кўрсатиш белгиланганидан кўпроқ миқдорда маблағ ажратиш;

ОТМ раҳбарлари ўзларига “яқин” профессор-ўқитувчилар ва ходимлармномига пулли мукофот ёзиб, маълум қисмини ўзлаштириш холатлари;

Талабалар турар жойларига талабаларни жойлаштириш ҳамда у ердаги ташкилий масалаларга талабалардан қўшимча тарзда маблағ йиғиш жараёни.

Келитириб ўтилган муаммолар рўйхати бу билан чекланмайди. Бу каби тизимли муаммолар деярли ҳар бир ОТМ учраб туриши Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги учун ҳам янгилик эмас. Лекин йиллар давомида бу муаммоларни бартараф этилмаганлиги ОТМларнинг асосий вазифаси бўлган сифатли таълим беришига тўсқинлик бермоқда.

Янги тузилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юқоридаги каби муаммоларга ҳам эътибор қаратиб, уларни бартараф этишда ҳар бир ОТМ жамоасининг фикрини яширин тарзда ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўрганиш натижалари очиқ ҳолатда жамоатчиликка ошкор этилсагина бундай салбий ҳолатлар олди олинарди. Зеро коронавирус пандемияси кўплаб соҳалар каби таълим тизимидаги муаммоларни яққол намоён этиб берди. Бу муаммоларни бугун бартараф этмасак келажак авлод бизни кечирмайди.

Муҳаммад ВАЛИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Адолат СДП фракцияси аъзоси

Каналга уланинг
👉 @nishon_Uz20👈
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 29 Jul, 16:38
Kun surati...

@nishon_Uz20
NISHON ✅ 29 Jul, 16:36
Арафа куни рўзаси

Агар Зулҳижжа ойи бошланганидан буён рўза тутишга имкон топмаган бўлсангиз, эртанги кунни – Арафа рўзасини ўтказиб юборманг.

Бу рўза ўтган ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади, уларни ўчиради, Инша Аллоҳ.

Арафа куни Арафотда турган ҳожилардан бошқа мусулмонларнинг рўза тутиши суннати муаккада.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ.

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Арафа куни рўзаси ҳақида сўрашганди, “У ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб жавоб бердилар”. Муслим (1162/2636).

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ

Яна Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу масаланинг ҳукми ҳақида Имом Шофиий ва унинг шогирдлари “Арафотда бўлмаганлар учун Арафа куни рўзасини тутиш мустаҳаб бўлади. Арафотда турган ҳожилар эса, аксинча, Уммул Фазлнинг ҳадисига кўра рўза тутмаслиги мустаҳаб”, дейишган. Яна мазҳабимиз олимларидан бир гуруҳи, хусусан, Доримий, Банданижий ва Муҳомилийлар: “Арафотда турганлар рўза тутиши макруҳ”, деган”. “Ал-Мажмуу шарҳил-муҳаззаб”, 4-жилд, 443-бет.

Ҳанбалий олимларидан Ибн Қудома Ал-Мақдисий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Арафа улуғ ва шарафли, байрам куни, фазилати катта. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу кун рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор”. “Ал-Муғний”, 4-жилд, 443-бет.

Яна ҳанбалийлардан Ибн Муфлиҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлигида рўза тутиш мустаҳаб. Бу кунларнинг энг таъкидлангани эса тўққизинчиси – Арафа кунидир”. “Ал-Фуруъ”, 3-жилд, 108-бет.

Ҳанафийлардан Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ айтади: “Арафа кунида ҳожилардан бошқалар рўза тутиши мустаҳаб. Чунки бунга ундовчи кўплаб саҳиҳ ҳадислар келган. Яна бу кун бошқа кунлардан афзал. Шунингдек, агар ҳаждаги киши ҳам Арафотда туриш ва дуо қилишга кучи етса, рўза тутиши мумкин. Бунда у икки ибодатни жамлаган бўлади. Аммо рўза туфайли заифлашиб қолиб, Арафотда туролмаса, унда рўза тутиш макруҳдир. Сабаби, бу куннинг рўзасидаги фазилатга бошқа йилларда эришиш мумкин. Лекин Арафотда суннатга мувофиқ турилмаса, дуо қилинмаса, унинг ўрнини тўлдириб бўлмайди”. “Бадоиус-саноиъ”, 2-жилд, 76-бет.

Моликийлардан Муҳаммад Ал-Хароший айтади: “Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги ва Арафа кунида рўза тутиш ҳаж қилмаган одамларга мустаҳаб. Аммо ҳожилар дуо қилишга қувватли бўлиш учун бу кунда рўза тутмаслиги афзал. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳажда оғзилари очиқлигини (сут ичиб ҳаммага) кўрсатгандилар”. “Шарҳи Мухтасари Халил”, 6-жилд, 488-бет.

“Арафа куни рўза тутиш мандуб (ундалган амал)”, дейишдан мақсад бу рўза бошқаларидан кўпроқ таъкидланганини билдиришдир. Чунки умуман олганда рўза тутиш тарғиб қилинган амаллардандир”. “Ҳошияти Дасуқий”, 5-жилд, 80-бет.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳажда бўлмаганлар Арафа рўзасини тутиши суннати муаккада. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу рўза ҳақида сўрашганида “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”; бошқа бир ривоятда эса “Ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб айтганлар.

Бироқ Арафотда турган ҳожиларга бу рўзани тутиш суннат эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул-вадоъда Арафа куни рўза тутмаган эдилар.
To‘liq o‘qish
NISHON ✅ 29 Jul, 12:26
https://telegra.ph/ULU%D2%92-AJYOM-SHUKU%D2%B2I-%D2%9AALBLARIMIZNI-VA-HONADONLARIMIZNI-MUNAVVAR-AJLASIN-07-29
УЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ВА ХОНАДОНЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР АЙЛАСИН!
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор ҒАФФОРОВнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам ТАБРИГИ Азиз ва қадрли юртдошлар! Аввало, барчангизни саҳоват ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий муборакбод этаман. Бу қутлуғ байрам биз учун ҳамиша эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлашда, инсоний фазилатларимизни намоён этишда муҳим омил бўлиб келмоқда. Жорий йил ушбу муборак айём муҳтарам Юртбошимизнинг қарорларига асосан пандемия шароитидан келиб чиқиб, оила даврасида…