Nimaymush


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Турли хил миш-мишлар
Хабарлар учун @xabarlashish_uchun_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Deganmush bratan
@nimaymush


Jahon.uz dan repost
Қамоққа олинган блогер Рустам Карим ва Тўлқин Астановга оид суд иши эртага бошланади

👉 http://7news.uz/53403


Президент сиёсий партиялар лидерлари ва парламент палаталари раҳбарлари билан учрашди


Jahon.uz dan repost
Кун фотоси!

Ҳар бир бобо ва буви набирасининг ютуқлари билан фахрланади.

Расмда Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ва унинг набираси Миромон Турсунов!

https://t.me/joinchat/AAAAAEN0kA5pIdYn8FtgNw


TROLL.UZ dan repost
Удивительная страна Узбекистан. Денег и возможностей у хакимиятов нет ровно до того момента, пока об этом не напишешь в интернете. Как только написал сразу появляются и рабочие и грузовики, скоро и деревья наверное вырастут.

Спасибо конечно за такую быструю реакцию, но суть всех проблем от этого не меняется. Просто не ломайте то, что не можете построить.. -

Ажиб юрт Ўзбекистон. Ҳокимиятларда пул йўқ, лекин интернетда бир нима ёзсанг бирданига юк машиналар, ишчилар топилади.
Тезлик билан эътибор қаратганингиз учун раҳмат, лекин муаммонинг ечими оддий - қуришга қурбинг йўқми? Бузма!

@trolluz


Rais Buva dan repost
Шу фурсатдан фойдаланиб колхозимизда "Чоллар Иттифоқи" ташкилотини тузишни таклиф этаман! Шунда иттифоққа ўзим бош бўлиб, тўйларни бузиб, ҳаммани далага ҳайдайман. Масаланда!
Маҳалладаги кексалар ҳар куни
"Эй, қачон бизам миндеее одамларга ўхшаб ўтирамиз, ҳеч кимдан қўрқмасдааан, ўтирамиз? ...а, қачон?" деб одамни хуноб қилиб юборишди.

@RaisBuva


Новости от Насимова 📖 dan repost
У меня есть мечта.
Если Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев призовёт граждан страны этой осенью посадить по одному дереву от каждого члена семьи, то в стране этой осенью на 33 миллиона деревьев станет больше.

Как вы думаете, сколько деревьев посадят хокимы и министры, если Шавкат Миромонович подаст им личный пример?
А он может. Президент – человек действия.

Хорошо бы, если исполняющий обязанности директора Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан Комил Алламжонов подсказал эту идею.


Самарқандда адвокатнинг ишига тўсқинлик қилган МИБ ходимига жазо тайинланди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги «Виндикация» адвокатлик бюроси адвокати Неъматилла Даминов профессионал фаолиятига тўсқинлик қилган МИБ суриштирувчиси Рустам Аҳадқуловни судга бериб, ютиб чиқди.

Маълум бўлишича, бу ходим хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани учун аввалроқ ўз раҳбарияти томонидан ҳам интизомий жазога тортилган экан.

МИБ Иштихон тумани бўлими томонидан «табиий газдан ноқонуний фойдаланган» деган айб билан устидан маъмурий иш очилган фуқаро С. ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адвокат Даминов билан шартнома имзолаган. Бироқ ишни юритаётган МИБ Иштихон тумани суриштирувчиси Р.Аҳадқулов адвокатни қабул қилишни рад этиб, унинг ҳатто МИБ биносига киришини ҳам тақиқлаб қўяди.

Ўз навбатида, фуқаро С.га ҳам босим ўтказиб, ҳузурига адвокатсиз, фақат ўзи келишини талаб қилади. Бу билан эса у бир тарафдан адвокатнинг касбий фаолиятини амалга оширишига тўғоноқ бўлган, иккинчи томондан эса фуқарони юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан маҳрум этган эди.

Адвокат Н.Даминов суриштирувчининг процессуал қонун нормаларига бу қадар беписандлигини ҳазм қилолмади — унинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари тўғрисида МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғига ариза ёзди, шунингдек, судга ҳам мурожаат қилди.

Шу ўринда МИБ ўз ходимининг номаъқул ишларига тезкорлик билан ва тегишлича муносабат билдирганини айтиб ўтиш жоиз. Адвокат Н.Даминовга юборилган жавоб хатидан маълум бўлишича, суриштирувчи Р.Аҳадқуловнинг қилмишлари бошқарма бошлиғи ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишда чиғириқдан ўтказилган. Натижада бу суриштирувчининг адвокат фаолиятига ғов бўлишдан ташқари, иш юритиш қоидалари ва ижро талабларига ҳам риоя қилмагани маълум бўлади.

Хусусан, у фуқаро С.нинг муқаддам судланганлиги ёки маъмурий жавобгарликка тортилганлигига доир талабномаларни олмаган, текшириш ҳужжатларини тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаган, шунингдек, дастлабки 10 кунлик муддат ўтганидан кейин ҳам қўшимча муддат олмасдан иш юритувини давом эттирган экан. Шу боис хизмат вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги учун унга нисбатан интизомий жазо — ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Унинг бевосита раҳбари, яъни туман МИБ бошлиғи эса «ҳайфсан» олади.

МИБ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ушбу хизмат текшируви хулосаси, тезкор йиғилиш баённомаси, Р.Аҳадқуловга нисбатан интизомий жазо қўлланилгани тўғрисидаги буйруқ ва бошқа ҳужжатлар судда ҳам жавобгарнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганини тасдиқловчи далиллар сифатида баҳоланди.

Аммо Р.Аҳадқулов суд мажлисига келмади. Шундай бўлса-да, у судга узрли сабаб кўрсатмагани ва ишни кечиктириш тўғрисида ариза ҳам бермагани боис Иштихон туман маъмурий суди ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқди ва МИБ суриштирувчиси МЖтКнинг 1971-моддасида («Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш») назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида, яъни 405 460 сўм жарима тайинланди.


«14-ўринда... Менга алам қилмайдими? 17 миллиард сўмга стадион қилиб берсам, ойма-ой ойлигини берсам... Энг ками 10 миллион ойлик олишади... Далага чигит эксанг, пахта бўлади, институтга талаба кирса дўхтир бўлади, ўқитувчи бўлади ёки бошқа... Қўлига пул берсаму, ютқазиб келаверса. Нега уларга пул беришим керак? Алам қилмайдими? Энг ёмони – бу 100 фоиз ҳомийлик билан бўладиган нарса. Ҳомийлар ҳам команда яхши бўлса ҳомийлик қилади-да... 14-ўринда бўлса, ютқазиб келаверса, ҳомийларга бу ёқадими? Менга шу алам қилди. Охири гаплашмай қўйдим, керак эмас менга бундай футбол»

Шуҳрат Абдураҳмонов,
Андижон вилояти ҳокими
https://t.me/joinchat/AAAAAEyoIojs4DiJiIehog


TROLL.UZ dan repost
Айтиб қўяй, ишчиларини сўкадиган, баклашка билан столга урадиган одам эмасман. Мабодо миллиардлаб пул топадиган бўлсам ҳам, кимлигимни унутмайман. Дебди афанди.

@trolluz


ЭКСКЛЮЗИВ: Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоятчи халқ билан мулоқотда жазавага тушиб¸ баклажка отишгача борди (3-қисм)

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKDTR8H5RHbwA


ЭКСКЛЮЗИВ: Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоятчи халқ билан мулоқотда жазавага тушиб¸ баклажка отишгача борди (2-қисм)

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKDTR8H5RHbwA


ЭКСКЛЮЗИВ: Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоятчи халқ билан мулоқотда жазавага тушиб¸ баклажка отишгача борди (1-қисм)

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKDTR8H5RHbwA




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ортиқхўжавнинг овози деб тахмин қилинаётган бу овоз эгаси қовун тушириб қўйибдилар.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyoIojs4DiJiIehog


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарори 7 иловасига кўра иқтисоднинг барча йўналишлари билан шуғулланадиган корхоналарга (айримлари бундан истисно албатта ) ягона солиқ тўлови миқдори 4 % этиб белгиланган.
Бу 4 фоиз ягона солиқ тўловчиси ҳисобланган матбаа корхоналари ва нашриётларга ҳам тегишли. Лекин матбаа корхоналари ва нашриётлар учун 2010 йилда бир буйруқ ишлаб чиқилдики (қизиқ нега ишлаб чиқилган бўлса) ундан ҳозир ҳам кўплар жабр кўрмоқда (жабр кўрмаяпмиз, бизга ёқяпти дегувчилар ҳам топилади албатта). Бу буйруқнинг номи “НОШИРЛИК ВА МАТБАА КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ИЖОД» ФОНДИГА АЖРАТМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА” ва бу буйруқ ўша пайтлари собиқ Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори томонидан имзоланган (собиқ сўзи ҳам бош директорга ҳам Агентликка нисбатан ишлатилган). Ушбу буйруққа кўра матбаа корхоналари ва нашриётлар ўз тушумларининг 2 фоизини (кейинчалик 1 фоизга пасайтирилган) Ижод фондига ўтказиб бериши керак бўлган. Энг қизиқ нарса шуки ушбу маблағлар агентлик ҳисобрақамига тушмаган ва бу пуллардан Агентлик манфаатдор бўлмаган. Чунки “Ижод” фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида бўлган ва ҳозир ҳам шундай.
Хўш бу буйруқдан бизга нима фойдаю нима зарар дерсиз.
Буни албатта тушунтириб бераман.
Мисол учун корхонанинг тушуми қуйидагича бўлди.
Январь ойида – 15 000 000 сўмни
Февраль ойида – 12 000 000 сўмни
Март ойида – 8 000 000 сўмни ташкил этди.
Демак жами 3 ойда ялпи тушум 35 000 000 сўмни ташкил этди.
Энди агар корхонанинг матбаа корхонаси ёки нашриёт бўлмаганда юқоридаги ҚАРОРга кўра Сиз ялпи тушумнинг 4 фоизи миқдорида, яъни 1 400 000 сўм ягона солиқ тўлар эдингиз. Лекин матбаа корхоналари ва нашриётлар жами тушумнинг 1 фоизи, яъни 350 000 сўмни Ижод фондига ва ижод фондига ажратилган 350 000 сўмни ялпи тушумдан ажратиб ташлаб кейин ўрнатилган 4 фоизни тўлайди. Бу эса қуйидагича кўринишда бўлади. ЯСТ=(35 000 000- 350 000)*4%=1 386 000. Демак биз Ижод фондига 350 000 сўм ва Солиқ органларига 1 386 000 сўм, жами 1 736 000 сўм солиқ ва мажбурий тўловни тўлаймиз.
Бундан кўриниб турибдики, матбаа корхоналари ва нашриётлар оддий солиқ тўловчилардан ўртача 336 000 сўм кўп солиқ тўламоқда. (Бу сумма шартли тушумдан келиб чиққан)
Демак матабаа корхоналари ва нашриётлар савобталаб корхоналардир.


Тошкент шаҳрида ташкил этилган ишчи гуруҳ келиб, Kun.uz офиси олдидаги реклама устуни ва ундаги Kun.uz реклама баннерига оид ҳужжатларни ижарага берувчидан талаб қилишган.
Ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар аниқлаштирилгунга қадар биз баннерни олиб туришга қарор қилдик.

Қайд этиш жоизки, Тошкент шаҳрида Kun.uz баннери фақат шу ерда — офисимиз олдида, таҳририятга келувчилар учун яққолроқ мўлжал бўлиши учун ўрнатилган эди.

Лекин кейинги воқеалар фонида келиб-келиб Kun.uz баннери ўрнатилган реклама устуни ишчи гуруҳда савол уйғотгани бироз шубҳалироқдек.

Совпадение, не думаю... - дейишармиди?😅

Сизнингча бу тасодифми? Буни ким буюрганикин ёки?

P. S. Ортикхужаев билан зам.хоким учрашганди. Расмлари таркалганди. Натижаси нима булди экан а?)
Stolen from Facebook.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyoIojs4DiJiIehog


Барака топ. Духи баланд бола экан.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyoIojs4DiJiIehog


Davr24 dan repost
​​Тушунган тушунди 😁 ⚽️


Тушунган тушунганмуш...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

43

obunachilar
Kanal statistikasi