⚡️🇺🇿
Ўзбекистонда илк бор синтетик нефт ишлаб чиқарилгани қайд этилди
Жаҳон бозорида замонавий ва модернизациялаштирилган нефт нефт тури бу синтетик нефт ҳисобланади. “Uzbekistan GTL” заводида мамлакат нефт-кимё саноати тарихидаги синтетик нефтнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгани расман қайд этилди.
Ҳосил бўлган синтетик нефть GTL заводида синтетик дизель, авиакеросин, нафта ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё ҳисобланади.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган синтетик нефть заводнинг оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарларида тўпланмоқда ва тез кунларда қайта ишлаш орқали юқори сифатли бўлган, экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотлари шу жумладан GTL дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бошланиши ҳам маълум қилинди.
@news2022uzb