Neft va gaz fakulteti

@neft_va_gaz_fakulteti Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Usbu kanalda Qarshi muhandislik-iqtisodiyot institutidagi neft va gaz fakultetiga oid xabarlar berib boriladi.
@Neft_va_gaz_fakulteti
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
26.09.2018 09:39
reklama
Telegramda o'z biznesingni yarat!
Telegramda pul topish sirlari bo'yicha yangi kanal!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
681
ta obunachilar
~569
1 ta e’lon qamrovi
~415
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
83.6%
ERR %
0.48
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
3 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
48 ta repostlar
Neft va gaz KITI
12 Sep, 11:29
Neft va gaz KITI
12 Sep, 11:28
Neft va gaz KITI
12 Sep, 11:27
Neft va gaz KITI
20 Jun, 12:01
Neft va gaz KITI
20 Jun, 12:01
Neft va gaz KITI
20 Jun, 12:01
Neft va gaz KITI
20 Jun, 12:01
Neft va Gaz Ishi
Neft va Gaz Ishi
Neft va Gaz Ishi
borland_uz
Neft va Gaz Ishi
Neft va Gaz Ishi
Neft va gaz KITI
15 Apr, 17:34
Neft va gaz KITI
15 Apr, 17:34
Neft va gaz KITI
9 Dec 2018, 21:15
Neft va gaz KITI
31 Oct 2018, 09:59
Neft va gaz KITI
31 Oct 2018, 09:58
NGF_TJA_141_18
31 Oct 2018, 09:03
NGF_TJA_141_18
29 Oct 2018, 09:51
NGF_TJA_141_18
29 Oct 2018, 09:49
NGF_TJA_141_18
15 Oct 2018, 09:10
NGF_TJA_141_18
11 Oct 2018, 06:57
NGF_TJA_141_18
10 Oct 2018, 08:05
NGF_TJA_141_18
8 Oct 2018, 08:41
NGF_TJA_141_18
8 Oct 2018, 08:41
NGF_TJA_141_18
8 Oct 2018, 01:16
Neft va gaz KITI
7 Oct 2018, 19:09
NGF_TJA_141_18
28 Sep 2018, 16:57
NGF_TJA_141_18
28 Sep 2018, 16:55
NGF_TJA_141_18
20 Sep 2018, 15:26
NGF_TJA_141_18
20 Sep 2018, 15:26
NGF_TJA_141_18
15 Sep 2018, 10:34
NGF_TJA_141_18
15 Sep 2018, 10:34
NGF_TJA_141_18
15 Sep 2018, 10:34
@neft_va_gaz_fakulteti iqtibos olgan kanallari
Neft va Gaz Ishi
19 Sep, 07:26
Edu.uz rasmiy kanali
19 Sep, 05:45
Edu.uz rasmiy kanali
16 Sep, 14:17
Xushnudbek.uz
14 Sep, 09:32
Xushnudbek.uz
14 Sep, 09:32
Edu.uz rasmiy kanali
14 Sep, 09:24
UZTIME.UZ|OFFICIAL
13 Sep, 06:05
Edu.uz rasmiy kanali
11 Sep, 06:07
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
O'zR FA
"O'qituvchi" NMIU
Agrobank
Asaka bank
Turonbank
Трастбанк
SANOAT QURILISH BANK
NBU_official
Davlat xizmatlari
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UzPharmAgency
UZBEK-SILK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
AgroFin.uz
natlib.uz
"O'zbekiston" NMIU
Оила Маркази
VETLEGNEWS
UZSTAT
Urmon News
Uzbektourism.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Neft va gaz fakulteti 19 Sep, 11:15
Neft va gaz fakulteti 19 Sep, 07:26
Xushxabar
Bakalavriat va Magistratura bosqichi talabalariga "O‘zbekiston GTL" Stipendiyasiga tanlov e'lon qilindi
.

Oltin Yo‘l GTL O‘zbekiston haqida batafsil ma‘lumot olish uchun bu yerga bosing
Do‘stlaringgizga ham ulashing
Neft va gaz fakulteti 19 Sep, 05:45
​​#Долзарб_мавзу

Ином Мажидов: Олий таълим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт локомотивига айланиши керак

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.

- Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган,
ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда, бу эса талабаларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда, - деди Иномжон Мажидов.

Вазир олий таълим муассасалари ҳамда кадрлар буюртмачилари ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар қониқарсиз аҳволдаги экани танқид қилди ва иш берувчилар кадрлар тайёрлаш жараёнига қизиқмаса, ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатиши кераклигини қайд этди.

- Чунки халқимиз ва Президент олий таълимдан жамият тараққиёти локомотиви бўлишини талаб қилмоқда, - деди вазир. – Ишга ҳозиргидек муносабат билан мақсадга эришолмаймиз. Замон шиддат билан ривожланяпти, биз тараққиёт ортидан эмас, балки уни белгилаб беришимиз керак.

Шунингдек, янги тузилган республика олий таълим кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, унинг истиқбол-режалари ҳам муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 18 Sep, 06:17
Факультет декани А.Маллаев, декан муовинлари М.Рахмонқулов ва У.Бобомуродов “Нефть ва газ” факультетидаги барча йўналишларнинг 2,3 ва 4 курс талабаларига 2019-2020 ўқув йили учун институтда тўлов контракт асосида ўқитиш қийматлари, талабаларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояланган базавий тўлов-контракт миқдорлари, “стипендияли” ва “стипендиясиз” тўлов-контракт миқдорлари хамда талабаларга стипендия тўлаш тартибларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берди ва тушунтириш ишларини олиб борди.
Шунингдек, битирувчи курсда грант асосида таҳсил олаётган талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолиниши, яъни “3” баҳога ўқийдиган талабаларга 376 156 сўм миқдорда, “4”баҳога ўқийдиган талабаларга 564 234 сўм миқдорда, “5” баҳога ўқийдиган талабаларга 752 312 сўм миқдорда стипендия тўланиши тушинтирилди.
НГФ деканати.
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 17 Sep, 12:04
Талабалар диққатига!
Олий таълим муассасаларида 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларга тўланадиган стипендиянинг базавий миқдори 400 000(тўрт юз минг) сўм этиб белгиланади.
Давлат гранти асосида тахсил олувчи талабаларга (бакалавр, магистр) 2019/2020 ўқув йили 1- семестрида стипендия ҳисоблашда:
1-курсга қабул қилинган талабаларга 2019/2020 ўқув йили 1-семестр якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолари) маълум бўлгунга қадар стипендиянинг базавий миқдорида ойлик 400 000 (тўрт юз минг) сўм стипендия тўланади;
2-курсдан битирувчи курсгача таҳсил оладиган талабаларга 2019/2020 ўқув йили 2-семестр якуни натижаларига кўра “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 баллдан кам бўлмаган) кўрсаткичга эга бўлган талабаларга 15 фоизга оширилган ҳолда 460 000 сўм стипендия ҳисобланади, қолган талабаларга ўзлаштириш кўрсаткичларидан қаъий назар, базавий миқдорда 400 000 сўм стипендия тўланади;
битирувчи курсда таҳсил олаётган талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинади, яъни “3” баҳога ўқийдиган талабаларга 376 156 сўм миқдорда, “4”баҳога ўқийдиган талабаларга 564 234 сўм миқдорда, “5” баҳога ўқийдиган талабаларга 752 312 сўм миқдорда стипендия тўланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари, номли давлат стипендиялар миқдорлари сақланган ҳолда тўловлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат гранти асосида ўқийдиган талабаларга семестр якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолар)нинг 30 фоиздан ортиғи “қониқарли” (“3”баҳо) бўлган талабаларга навбатдаги семестрга стипендия тайинламаслик тартиби 2019/2020 ўқув йилининг 2- семестридан, яъни жорий ўқув йилининг 1- семестри якуни бўйича ўзлаштитриш кўрсаткичлари асосида жорий этилади.
Ўқитишнинг тўлов контракт шаклида таҳсил олувчи талабаларга 2019/2020 ўқув йили 1-семестрида стипендия ҳисоблашда, фақат контракт тўлови қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган талабаларга, таҳсил олаётган курсидан қатъий назар, аввалги семестр якуни бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъий назар, стипендия базавий миқдори, яъни 400 000 сўм этиб белгиланади.
Шу билан бирга, 2018/2019 ўқув йили 2-семестр якуни натижаларига кўра “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 баллдан кам бўлмаган) кўрсаткичига эга тўлов контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга, тўловни қайси кўринишда (стипендияли ёки стипендиясиз) амалга оширганидан қатъий назар 60 000 сўм (базавий стипендия миқдорининг 15 фоизи) қўшимча рағбатлантириш сифатида тўланади.
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 16 Sep, 14:17
ҚарДУ талабаси Осиёнинг янги рекордини ўрнатди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни баҳсларда қатнашган Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-курс талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида финишга биринчи бўлиб етиб келди ва терма жамоа ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги илк олтин медални олиб берди.

Шоҳсанам 1 дақиқа, 3,89 сония натижа билан Осиёнинг янги рекордини ўрнатди. Шоҳсанам Тошпўлатова бунгача 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 16 Sep, 14:17
Кўпчилик талабаларни қизиқтираётган мавзуга доир ҳозирча қуйидагиларни тахмин қилиш мумкин:

1. Тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга оширадилар:
- Стипендия билан, масалан, 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
- Стипендиясиз, масалан, 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)

2. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб грант ва тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланди.

3. Стипендияли контракт тўлайдиган талабалар, ўтган семестрда фанлардан ўзлаштира олмаган (қарздор) бўлсада, 1 ойлик стипендияси куйиб кетмаса керак. Чунки, улар стипендияни 12 ой учун (4 800 000 сўм) контрактга қўшиб ўтказадилар. Лекин талаба 12 ой стипендия олиши учун навбатдаги курсга кўчган бўлишлари керак ва контракт тўлови стпендияли тўланган бўлиши лозим.

4. Битирувчи курс талабалари учун эски ҳолатда, яъни 3, 4 ва 5 баҳолик (376 156 сўм; 564 234 сўм; 752 612 сўм) стипендияларни фақат ГРАНТ асосида ўқийдиган талабалар олишса керак.

5. Ўқув йилининг иккинчи қисми учун контрактни ойма-ой бўлиб тўлаш амалга оширилиши кутилмоқда, яъни март ойигача ойма ой тўлаб бориш. Оширилган контракт суммаси ҳам иккига бўлиб тўланиши мумкин (олдинги ўқув йилларида тўлиқ тўланиши шарт эди).

6. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган талабаларга 15% га оширилган стипендия жорий қилиниши кутилмоқда, яъни ГРАНТ асосида ўқийдиган талабаларга 460 000 сўм, КОНТРАКТ асосида ўқийдиган талабаларга контракт тўловини стипендияли тўлаган бўлса 460 000 сўм, стипендиясиз тўлаган бўлса 60 000 сўм.

7. Аълочи, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган талабаларни қўллаб-қуватлаш учун жамғарма ташкил этилади. Бу жамғарма орқали талабалар 50% (230 000 сўм)гача рағбатлантирилиши мумкин. Шунда иқтидорли талабалар 690 000 сўмгача стипендия олишлари мумкин бўлади.

8. 2019-2020 ўқув йилининг 2-ярим йиллигидан бошлаб ГРАНТ асосида ўқийдиган талабаларга баҳоларининг 30% дан ортиғи қониқарли (3 баҳо) бўлса, бир семестр давомида стипендия тайинланмаслиги мумкин.

Аниқ маълумотлар, тегишли ҳужжат (Низом)лар тасдиқланганда маълум бўлади.
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 16 Sep, 09:09
Факультет декани А.Маллаев “Нефть ва газ” факультетидаги барча йўналишларнинг 1 курс талабаларига 2019-2020 ўқув йили учун институтда тўлов контракт асосида ўқитиш қийматлари, талабаларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояланган базавий тўлов-контракт миқдорлари, “стипендияли” ва “стипендиясиз” тўлов-контракт миқдорлари хамда талабаларга стипендия тўлаш тартибларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берди ва тушунтириш ишларини олиб борди.
НГФ деканати.
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 16 Sep, 08:18
Neft va gaz fakulteti 14 Sep, 09:32
dan repost: Xushnudbek.uz
Таълим кредити ҳақида батафсил (2-қисм)

Қандай ҳужжатлар керак?

Таълим кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) маҳалладан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома:
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилиши керак?

Ариза банк томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар кредит берилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ёзма хулоса бериши лозим. Сизга шунчаки оғзаки рад жавоби беришларига йўл қўйманг. Ёзма ариза қолдиринг ва банклар албатта асосланган ёзма жавоб беришсин. Бу келгусида асоссиз рад қилинганлик учун шикоят қилиш ҳуқуқини беради.

Кредит қачон тўланади?

Таълим кредитлари бўйича маблағлар ҳар ярим йилда йиллик контракт миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. Бунда, 1-курслар учун 1-ярим йилликда 1 октябргача, 2-ярим йилликда 15 мартгача тўланиши мумкин. 2-курсдан бошлаб сентябрь ва март ойининг 5-санасидан кечиктирилмасдан тўланади.

Кам таъминланганлар учун имтиёз борми?

Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.

Махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим учун ҳам таълим кредити олса бўладими?

Низомга кўра, таълим кредити фақат кундузги бўлимларда ўқиётган талабаларга берилади. Шунга кўра, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи бўлимлар учун таълим кредити ажратиш назарда тутилмаган.

Хорижлик фуқаролар ҳам таълим кредити олиши мумкинми?

Йўқ. Низомга кўра, таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқароларига берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Низомда назарда тутилмаган.

Супер-контракт учун таълим кредити олиш мумкинми?

Йўқ. Бу ҳақида мана бу ерда батафсил ёзганман.
https://t.me/xushnudbek/777

Лекин банклар супер-контракт учун каттароқ фоизларда оддий кредит бериши мумкин. Буни ўзлари ҳал қилади.

Агар талаба талабалар сафидан четлатилса нима бўлади?

Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан ўчирилса, ОТМ раҳбарияти ректор (директор)нинг буйруғи чиққан кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида бу ҳақда банкка хабар бериши керак, қарз олувчи эса ўз навбатида уч ой муддатда таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни тўлиқ қайтариши лозим.

Агар ОТМ ўз вақтида банкни огоҳлантирмаса нима бўлади?

Талабанинг талаба сафидан чиқарилиши ОТМ томонидан банкка ўз вақтида маълум қилинмаган тақдирда, ОТМ ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлашга мажбур.
Фақат ушбу шартлар шартномада акс этган бўлиши керак.

Кредитни муддатидан олдин ёпса бўладими?

Ҳа, кредитни муддатдан олдин қайтариш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 14 Sep, 09:32
dan repost: Xushnudbek.uz
Таълим кредити ҳақида батафсил (1-қисм)

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2001 йилдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарори

Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

Муддати: бакалавр босқичи учун - 10 йилгача, магистратура босқичи учун - 5 йилгача.

Фоизи: икки хил категория бўйича турли фоизларда берилади:

а) чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига - ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

б) талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда (ҳозир 16%).

Кимларга берилади: ОТМларга тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига.

Кредит таъминоти: кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:

а) мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
б) банкнинг кафолати;
в) учинчи шахснинг кафиллиги;
г) суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 14 Sep, 09:24
#Talaba_minbari

Илм учун қачон бирлашамиз?!

Ўзим талабаман. Контрактда ўқийман. Қарорни менга нимаси ёқди? Ойма-ой бўлиб тўлаш деган жойи ёқди. Сабаби, агар шу қарор кучга кирса, ота-оналарга ҳам анча енгиллик бўлар эди. Кеча телергамимга келган қизиқ бир “федбек”ни айтаман. Бир талаба агар стипендия берилмаса, биз қандай еб-ичамиз, қандай кийинамиз, деб ёзибди. Зўр! Сиз маза қилиб еб-ичинг. Кийининг! Ота-онангиз емай, ичмай, кийинмай сизга контракт тўласин! Мантиқ борми?

Қарорни нимаси менга маъқул эмас - бир хил стипендия. Аммо “лекин” дейиладиган жойи ҳам бор. Яхши ўқийдиганларга алоҳида фонддан пул ажратилар экан. Бу яхши. Сабаби, “5”га ёпадиган талабалар сони шундоғам кўп эмас. “3”га ёпадиганлар сони умумий талабалар сонини 70%ига яқин экан. Бундан ташқари давлат стипендиялари (Беруний, Президент, Навоий...) ўз кучида қолади. Уни бюджет таъминлайди.

Таклифим – масалан, биринчи курсларга биринчи семестр учун “3”лик баҳоси учун стипендиясиз тўлов амал қилсин. Математик жиҳатидан ёндашсак, ўртача 11 млн. контракт тўлайдиган талабанинг ярим семестрининг контракт нархи 5.5 млн. бўлади. “3”лик стипендия нархи эса 6 ойга ўртача 360 мингдан ҳисобланса 2.1 сўм бўлади. 5.5 млн.дан ушбу суммани айирсак, ўртача 3.4 млн. қолади ва шу пулни ойма ой тўласа бўлади. Иккинчи семестрда эса, масалан, ўша талаба “5”га ёпса ўртача 750 мингдан ҳисобласа 6 ойга 4.5 млн. бўлади.

Қолган 1 млн. сўммани қолган 2-семестрда бўлиб тўлашади. Яхши томони талабалар “5”га ёпишга ҳаракат қилишади. Соддароқ қилиб айтганда, баҳо учун ўқиш давом эта бошлайди.

Аммо бу вариант ОТМларга умуман тўғри келмайди!?

Биринчидан,
ҳар ой талабалардан контракт тўлашини сўраш, контрактни тўлатиш факультет деканлари учун катта муаммо пайдо қила бошлайди. “Ведимость”дан қолган талабаларда тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Шунингдек, бир қанча бошқа қийинчиликларни пайдо қилади. Стипендияни қаердан оламиз? Контрактимизданми? Ойнинг бешинчисида бир ойлик контрактимизни тўласак, шу ойнинг бешинчисида стипендия ололамизми? Университет буни қоплай олмайди. Қурби етмайди. Бундан ташқари, бешга ёпишга бўлган “иштиёқ” коррупцияни янада кучайтира бошлайди.

Иккинчидан, университет бюджети “минус”га кетади. Таълим ҳам хизмат кўрсатишни бир тури. Очиқроқ айтганда бизнес. Бу эса ўз-ўзидан шундоғам яхши кадрларни жалб қила олмаётган ОТМлар учун кадрлар муаммосини келтириб чиқаради. Негаки, бюджетида маблағи кам бўлган олий ўқув юрти қандай қилиб юқори малакали кадрларни жалб қила олади? Ўз-ўзидан эса таълим сифати пасайишда давом этади.

Учинчидан. Стипендияни кўтариш, контрактни тушириш жуда “идеал” таклиф, аммо бу фақат вазирликдагиларнинг ихтиёрида бўлмаса керак. Бу юқорида айтиб ўтилганидек молиявий масалаларни қамраб олади. Шундоғам молиявий қийинчиликлар гирдобида турган республикадаги университет ва институтлар бундай қарорни қўллаб-қувватламаслиги табиий ҳол. Қўлласа ҳам, фақат супер-контрактдаги талабалардан “нажот” кутишни бошлашади.

Тўртинчидан, маълумотларга кўра, битта талабани ўқитишга кетадиган харажат ўртача 6 млн. сўмни ташкил этади. Энди ўша талабага яна “5”лик стипендия берса ўртача 9 млн. сўм бўлади. 6+9=15 млн. Қарангки, биз ўқишимиз учун тўлайдиган контракт суммамиз ўз-ўзидан 15 млн. сўмга чиқади. Яхшиямки, молия вазирлиги 15 млн. сўмлик контракт белгиламади (бу ўртача балки ошади, балки камаяди). Бу учун вазирликка раҳмат! Агар стипендия оширилса-ю, контракт ўзгармаса. Талабани ўқитишга кетадиган харажат ўртача 6 млн. сўмни ОТМ ўзини ҳисобидан тўлайдими? Қандай?

Фикримни тугатишдан олдин яна кечаги сўзларини такрорлайман: Билим ва таълим сифати ҳақида ҳам шундай баҳслашамизми? Талабалар, билим учун бирлашайлик! Баҳо учун эмас!

Албатта, булар ИМҲО

Ғулом Назаров,
ТАТУ 2-босқич магистранти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 13 Sep, 06:05
ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ЯНГИЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

👉 http://uztime.uz/uz/news/view?id=941

📱 uztime.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Neft va gaz fakulteti 12 Sep, 10:07
Neft va gaz fakulteti 12 Sep, 10:05
2019 йил 11 сентябрь куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари учун капитал таъмирланган 2-сонли талабалар турар жойи очилди.

Ростини айтсам, ётоқхонада яхши шароит яратилибди. 1700 га яқин китоблари бор кутубхона, ахборот технологиялар маркази ҳамда спорт анжомлари билан таъминланган ва ҳавфсизлик тизимига ҳам яхши эътибор қаратилибди.(Бинонинг ички ва ташқи қисми камералар назоратида)

«Имконияти чекланганлар учун алоҳида хона таййорлашибди ва бизни ётоқхона тўловларидан ҳам озод қилишди. Ҳурсандмиз, чунки бу шароит уйимизда ҳам йўқ» дейди, ҚарМИИ талабаси Рахмонов Дилбек.

Ҳаммаси яхши лекин бу бинога талабалар қандай муносабат билдиришади ёки бир йилдан кейин ҳам капитал таъмирлар ўз ҳолатида турадими, шу қизиқ...
Менимча, эслатма сифатида
61 прем 2-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ҳақида ҳам эълон берилиши керак.

Ҳуллас, ҳаммага омад.))
https://t.me/Karimoffuz
To‘liq o‘qish
Neft va gaz fakulteti 11 Sep, 06:07
2019 йил 10 сентябрь куни вазирлик раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилиб, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан,

✅ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

✅ Аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

✅ Олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

✅ 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда, холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

✅ Олий таълим муассасаларини Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар турар жойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

✅ Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган барча талабалар (давлат гранти ва тўлов-контракт)га бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Талабалар ўзлаштириш даражаси, илмий ва жамоат ишларидаги фаоллиги, қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар моддий рағбатлантириб борилади. (Ҳозирда тартиб ишлаб чиқилмоқда, расман маълум қилинади)
Edu.uz rasmiy kanali
Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади. Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин: ✅ Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида). ✅ Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм) Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб…
To‘liq o‘qish
Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

✅ Стипендия билан10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

✅ Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)


Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармони)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
To‘liq o‘qish
Диққат, эълон!

2019/2020
ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Attached file
Нефть ва газ факультети, 1-курс талабаларига етакчи корхоналарнининг ходимлари иштирокида "Мустақиллик дарслари" ўтилди.