Alimoff dan repost
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Мирсаид Хайдаров исмли фуқародан менга хат келди:
Унинг айтишича, қуйидаги видеолавҳани интернет тармоғига жойлагани учун, уни устидан прокуратурага блогерлик фаолиятида айблаб, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда уйдирмалар тарқатгани юзасидан ариза келиб тушган. Ушбу аризага мувофиқ, унга нисбатан ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми билан жиноий иш кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан. Бугун гумонланувчи сифатида сўроқ қилинар экан. Терговчи маълум қилишича, алоқа ва ахборотлаштириш коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов хақидаги уйдирма видеони тайёрлаб, тарқатишда гумонланмоқда экан.
Ушбу видеога келадиган бўлсак, бунда фуқаро маҳалласидаги йўлларнинг чатоқлигидан нолиган ва шу кўчада яшовчи вазирнинг уйи олдидагина асфальт борлигини айтган. Албатта бошқалар учун асфальт қилиб бериш Ахборот вазирининг вазифаси эмас. Аммо нима учун бу йигитга нисбатан ОАВ орқали тухмат қилиш айблови қўйилмоқда? Тасвирдаги уй вазирнинг уйи эмасми? Ёки бутун кўча асфальт қилингану бу йигит алдаяптими? (Видеога кўра алдагани йўқ)
Ушбу воқеа буйича Ўрта Чирчиқ туман Прокуратурасининг ахборотини кутиб қоламиз. Журналистларимиз ҳам бефарқ қарамайди деган умиддамиз.
Каналга уланиш👉@nurbekalimov
https://t.me/bugunuz/24331