Чиқиш йўлини излаб
("Қишлоқ шифокори" ҳақида)
Кафка асарларида қаҳрамонлар қайсидир воқеа таъсирида тушкун ё пассив бўлиб қолмайди. Кафка уларни асар бошиданоқ шундай тасвирлаб беради: умидсиз ва аллақачон, боши берк кўчада эканлигини англаган. Яъни қаҳрамонлар кайфияти воқеалар тўлқинига бўйсундирилмаган. Мен айтмоқчи бўлган ҳикояда эса мана шу қолипдан чиқишга уриниш бор. Қаҳрамон кайфиятининг динамикаси воқеаларга қараб тушиб бораверади. Демакки, унда умид мавжуд бўлган бошида. Хуллас, қишлоқ шифокори қиш тунларининг бирида беморнинг ёнига боришга мажбур бўлгани, бироқ от тополмаслиги фонида бошланади ҳикоя. Хизматкор қизни ҳайвонсифат отбоқар билан ёлғиз қолдириш эвазига отларга эга бўлади. Қолган жараёнлар сюрреалистик шаклда давом этаверади.
Ҳикоядан то бошидан охирига қадар экзистенциал иложсизлик уфуриб туради. Асарда деярли ҳамма иложсиз. Вазиятни ўнглаш имконсиз. Вазият қандайин чаппа эдики, уни ўнглаш керак?
Шифокор образининг ўзидан бошлайлик. Аслида шахсий ҳаёти/ шахсий эҳтиёжлари билан боғлиқ бирор етишмовчилик тасвирланмайди ҳикояда. Бироқ у қутқарувчи позициясида яшовчи инсон. Айнан мана шу тоифа муқаррарлик ва иложсизлик ўртасидаги оғриқни чуқурроқ ҳис қилади. У бирор ҳаракати ортидан қандайдир ўзгариш, албатта, юз беришини доим кутиб яшайди. Хизматкор қизнинг ҳаёти эвазига беморнинг ёнига етиб борди-ю, бироқ уни ҳам қутқара олмади. Ҳамма имконсиз, кимни айблаш керак?!
Иложсиз инсон йўлни тополмагани яхши. Ана шу нуқтада у ўзи эгаллаб турган позицияни ўзгартиради, ўзи яшаб юрган вазиятда жон беради ва янгитдан бошқа шаклда туғилади. Руҳан янгиланади. У ич-ичида ўзи мавжуд бўлган қоидаларни энди рад этади, эскирганини ёки ҳеч бир кучга эга эмаслигини ҳис қилади. Уларни яшаб бўлади. Топинаётган ва ишонаётган қадриятларини янгилайди. Бошқа аурага кўчади. Шифокор бирор илоҳий Худонинг инсоннинг оддий имконсизлигига барҳам бериш кучига эга эмаслигини англайди. Умуман, нафақат худолар, ҳеч ким бир-бирига ёрдам беролмайди. Ҳеч қандай нажоткор йўқ, аслидаям. Фақат ўзинг сени домига тортиб кетувчи ҳолатга бироз ўзгартириш киритишинг мумкин. Бор-йўғи мана шу имтиёз бор сенда.
Яна бир чиройли линия: ҳеч бир қурбонлик бошқа бирор нарсага эришиш кафолатини бермайди. У бор-йўғи воқеалар тизгинидан кимнидир ё ниманидир чиқариб юбориши ва кейинги жараённи тезлаштириши мумкин. Чунки, қурбонлик қилган одамнинг қадами ана шу онгли йўқотиш алами ҳисобига ҳам қатъийлашади. Оддийроқ айтсак, қурбонлик кейинги жараён учун импулс, холос. Яна у мияга энди бирор нарсага, албатта, эришиш мумкинлиги ҳақида алдамчи сигналларни юбориб туради.
Турли мажбуриятлар схемаси билан босим остида қолган ва ўз ролидан ташқарига чиқа олмайдиган шифокор ҳеч нарсани ўзгартира олмади. Уйига қайтишдан ҳам мантиқ йўқ. У ўз уйининг/ўз ҳаётининг хўжайини эмаслигини энди яхши тушунади. У ана шу муқаррарлик олдида доим иложсиз. Ўзига маълум бўлмаган кучлар қўлида бир қўғирчоқ. Лекин шуни англаган одам ҳам ўзини қоронғу хонага отиб, бутун ҳаётини ўша муқаррарликни кутганча ўтказиб юборолмайди. Қаерга кетаётганини ҳам англамай, бутун ер юзини кезиниб юраверади. Нима қилиш керак унда? Кафка нима дейди?
Кафка ҳеч нима демайди. Унинг қўлида инсоний ҳаётнинг мукаммал андозаси йўқлиги учун ҳам шахсий ҳаётида бахтли онлари кўп бўлмаган.
Эҳтимол, савол нотўғри қўйилгандир: ўзи нимадир қилиш ёки курашиш шартми, у ҳаракатлар вазиятни ўзгартириши керакми? Балки, шу саволларни унуттира олиш қудратига эга бошқа бирор жараён топиш керакдир. Мана шу масалани ўртага ташлайди у.