МУНОСИБ МЕҲНАТГА РАҒБАТ – ФАОЛИЯТ ГАРОВИ
Куз-қиш мавсуми эшик қоқаётган айни кунлар коммунал хизмати соҳа вакиллари учун энг синовли палла дейиш мумкин.
Хусусан, кўп қаватли турар жой манзилларида истиқомат қиладиган аҳоли учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, қишли қировли кунларда улар билан ҳамнафас бўлишда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг алоҳида ўрни бор.
Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими вакилларининг бу галги манзили Навоий шаҳридаги “Navoiy Layt” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бўлди.
Бир неча йилдан бери намунали фаолият олиб бораётган ширкатнинг фидойи ишчи ходимларига яхши кайфият бағишлаш, уларга маънавият ва маърифат улашиш мақсадида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавиятчилар томонидан ташакуурнома ҳамда бадиий китоблар жамланмалари тақдим этилди.
Зеро, ҳар бир соҳа аввали маънавиятдан бошланади. Маънавияти етук бўлмаган жамият қуролсиз қўшиндир. https://t.me/navoiuz_official